Илҳом Зойир. Ўқиладиган тўёна (ҳажвия)

Очиғи, гап ўғирлашни ёқтирмайман, бу яхши эмас. Аммо автобусда, қий-чув ичида бир давра аёллар ўртасида бўлиб ўтган ҳайратангиз ҳангомани беихтиёр эшитиб қолдим. Кўз — дарё кўради, тешик қулоқ эшитади-да. Энди бу гапларни ичимда сақласам, номим ўғрига чиқиши турган гап. Қолаверса, давоми…

Илҳом Зойир. Хўрак (ҳажвия)

Молингни йўқотсанг — хўп-хўп, ўғирлатсанг аламини ҳеч нарса босолмайди. Тўғри, йўқотдинг нимаю ўғирлатдинг нима, икки ўн беш — бир ўттиз, дейиш ҳам мумкин. Лекин аслида бу — бир ўттизни иккига бўлишдай оғир…Бу гапнинг мағзига етаман десангиз, мана, бизнинг Ойчечак янганинг давоми…

Илҳом Зойир. Хабарнома (ҳажвия)

Ишдан қайтаётиб почта қутисидаги аллақандай қоғозга кўзим тушди. Олиб қарасам — «Хабарнома». Унда катта сумма олишим билдирилган эди. Суюниб кетдим. Негаки кейинги вақтларда қарзга ботиб, сиқилиб юрган эдим. Тўртинчи қаватга қандай кўтарилганимни билмайман. Эшикни очган хотинимга нуқул тиржаяман. — Намунча, давоми…

Илҳом Зойир. Анкета (ҳажвия)

Ҳотам Хуррамов яхши ходим бўлгани билан сал тўқимтабиат одам. Айтишларига қараганда, шу ерда ишлаётганларига қирқ йилдан ошибди. Кеча Ҳуррамовни Эгам Рабиевич чақирибдилар. «Сиз шу соҳанинг пирларидансиз — суягингиз шу ерда қотган. Хўп десайиз, сизни мукофотга тавсия этмоқчимиз. Бир-иккита жой билан давоми…

Илҳом Зойир. Шакар (ҳажвия)

Шарифжоннинг ичига чироқ ёқса ёришмайди. Бир гапдан қолганида олам гулистон эди-ю, лекин тўғрисўзлиги, чўрткесарлиги бунга изн бермади. Алами Ўроқчадан: унинг ёнини оламан деб бошлиғи Мардон Ҳусенович билан тескари бўлиб қолди. Ўроқча бўлса андишага бориб ўтирадиганлардан эмас, эртасигаёқ Мардон Ҳусенович билан давоми…

Илҳом Зойир. Қоғоз пули (ҳажвия)

Кўпинча мендан нега кулгили ҳикоялар битмай қўй­ганим ҳақида сўрашади.Бу қулоғимга, “ҳажвчилар ёзмаса ҳеч ким кулмай қўяди”, дегандек эшитилади. Гўё бизнинг кулдиришдан бошқа ишимиз йўқдай.Шахсан мен, бирор кулгили ҳикоя ёзадиган бўлсам, аввал шу ҳикояга асос бўладиган воқеани танишларимга сўзлаб бераман. Сўзлаб давоми…

Илҳом Зойир. Икки ҳажвия

Меҳмонларни корхона цехлари билан таништираётган Сотти Сувоновичнинг қаватида пилдираб юрган ўринбосари Ҳалимжон ҳовлиққанча хўжалик ишлари мудири Турдиқулни бир чеккага тортди.— Турдиқул, тезда бир парча латта топ! — деди типирчилаб.— Латта?! Қанақа латта? — деди Турдиқул пешанаси тиришиб.— Оёқ, э, ботинка давоми…

Илҳом Зойир. Қизилиштон (ҳажвия)

Деразадан тушиб турган қуёш нури кесак қисган қовундек чўзинчоқ бошни ялтиратиб, хонани янада нурафшон қилиб турарди. Деразага қарама-қарши ўтирган бўлим мудири Каром Саломов эшикнинг амиркон этикдек «ғарч» этган товушидан хаёли бўлинди. Эшикдан мўралаган кишининг чеҳраси таниш бўлса керак, ялтироқ бошини давоми…

Илҳом Зойир. Сўнгги чора (ҳажвия)

Ҳошим ака бу сафар дарвоза зулфинини қаттиқроқ шақирлатган эди, ичкаридан “ҳув-в, ҳозир” деган аёл кишининг овози эшитилди. — Келин, Қулсоатни буёққа чақиринг! — Вой, уйда йўқ эдилар-а… — Қулсоат овоз эгасини таниб, хотинига “ўзинг бир нима деб жўнатиб юбор” маъносида давоми…

Илҳом Зойир. Рўмолча (ҳажвия)

Фабриканинг йўлиданРўмолча топиб олдим.Топиб олди деманглар,Меҳнатга сотиб олдим.(Ўзбек халқ қўшиғидан) Рўмолча Отелло учун отамерос. Отаси никоҳ кечасида онасига рўмолчани берган экан. Отелло яхши эслайди, мазаси бўлмай қолган пайтларида онаси уни шу рўмолча билан елпиб ўтирарди. Қарангки, кунлар ойларни, ойлар йилларни давоми…


Мақолалар мундарижаси