Эркин Усмон. “Бермуд учбурчаги” (ҳажвия)

Корхонага янги ишга тайинландиму, ўзим учун биринчи кашф қилган нарсам, бошлиғимизнинг хонасини орқаваротдан «Бермуд учбурчаги» дейишларини билиб олганим бўлди.Нима учун у ерга кемалару самолётларни ютиб юборадиган жойнинг номини қўйишганини анчагача тушунолмай юрдим. Чет элдан, хизмат сафаридан қайтган куним ҳаммаси маълум давоми…

Эркин Усмон. Бўри боласи (ҳикоя)

Эмаклайди бўри жим-жит, Ўлжага интиқ…Усмон АЗИМ Яккақоялик Сулаймон овчи ҳақида эшитганди-му, ўзини кўрмагандим. Яқинда тасодифан учратиб қолдим.Лабораториямиз мудири, профессор Қурбоновнинг сафардан қайтганини эшитиб, уйига ўтган куним эди. Машинамни йўл чеккасига қўйиб, йўлакка кирдиму, шу тарафга келаётган икки кишини кўриб тўхтадим. давоми…

Эркин Усмон. Қошиқ (ҳажвия)

Стол устига уюлган сумка ва елим халталарга жойланган нарсаларни қайтадан кўздан кечириб чиқдим-да, яна қўлимдаги рўйхатга қарадим: «Хў-ўш… Пичоқ бор. Чойнак-пиёла бор. Электр иситгич, соқол оладиган машинкани олдим. Ликопча, коса, термос бор. Шиппак бор. Пайпоқ, ич кийим, туз, гугурт, қуруқ давоми…

Эркин Усмон. «Адабий ходиса» (ҳажвия)

Ички касалликларни даволовчи дўхтир Сайфи Соқиевич кунлардан бир куни тонг қоронғусида уйғониб кетди-ю, анчагача шифтга тикилганча кўрган тушининг таъбирини ўйлаб ётди.Тушида кимсан Чехов билан гурунглашиб ўтирганмиш. Олдиларида бир чойнак кўк чой, ликопчада новвот, қанд-қурс…–Сайфи, – дермиш Чехов, – мен ҳам давоми…

Эркин Усмон. Тхарад (ҳикоя)

«Ана шу йўл ёқалаб бораверсанг, бир дарахтга дуч келасан. Ёдингда тут, у оддий дарахт эмас»«Ўзбек халқ эртаклари»дан. Намозшомга яқин ҳаво айниди.Кўк юзини яғир, увада булутлар қоплаб, кучли шамол турди. Дов-дарахтлар титраб-қақшаб, йўлкалар майда-чуйда шох-шаббалару баргу хазонларга тўлди. Қаердадир, ёпилмай қолган давоми…

Эркин Усмон. Тузоқ (қисса)

Тош бармоқлари орасида тутаётган сигарет қолдиғини кулдон четига босиб ўчирди-да, рўпарасида турган йигитчаларга ер остидан ўқрайиб қаради ва стол устида ётган тугунчага имо қилди:— Бу нима?Йигитчалар тезда бир-бирларига қараб олишди.— Боя айтганим, ўлжа… — минғиллаб қўйди йигитчалардан бири — қўл-оёқлари давоми…


Мақолалар мундарижаси