Эркин Аъзам. Жаннат ўзи қайдадир (драматик қисса)

ЖАННАТ ЎЗИ ҚАЙДАДИР ёхуд ЖИЙДАЛИДАН ЧИҚҚАН ЖЎРАҚУЛ ва унинг хонадонида кечган савдолардан нақл этувчи икки қисмли драматик қисса «Любовь Андреевна!.. Агар яна Парижга боргудек бўлсангиз, мени ҳам олиб кетинг, барака топкур. Мен асло бу ерда қололмайман… Ўзингиз кўриб турибсизки, бу давоми…

Эркин Аъзам. Фаррош кампирнинг туши (драма)

(Бошига “кулфат” тушган бир бекорчихона ҳангомаси) Икки қисм – бир талай дийдиёдан иборат Бекорчихона аҳли: Раҳбар Раҳбарович – ҳаммага таниш одатдаги амалпараст; 40-45 ёшларда. Муовин бува – собиқ Раҳбар Раҳбарович, чала нафақачи, мошранг дўппи киядиган оғиркарвон одам; 62-65 ёшларда. Гулибарно давоми…

Эркин Аъзам. Пиёда (ҳикоя)

Бу ўртада ким ёмон десангиз — Бердибой ёмон! Бердибой бемеҳр, Бердибой отабезори, онабезори, Бердибой укаларини хушламайди, уларга ёв, ота уйидан ҳам қочгани қочган — ёмон-да Бердибой! Номи ёмонга чиққан. Азалдан. Эскилик сарқити у. «Ҳой, шошманглар, биродарлар, унчалик эмасдир-ов, нима, энаси давоми…

Эркин Аъзам. Аралашқўрғон (ҳикоя)

Мусофирнинг ўртанча қизини Каттаконнинг кучуги қопгани хабари келганда биз қўрғон оғзидаги қўлбола чойхонамизда қартабозлик билан машғул эдик.Ие, қачон? Қандай қилиб? Ўсал эмасмикан? Ҳамма таажжубда: жониворнинг жағи бир зум тинмаган эди-ку, акиллай туриб ҳам қопар эканми?Ҳамма бирдан ғазабга минди.

Эркин Аъзам. Ёзувчи (ҳикоя)

Шукур ака ҳам боғини яхши кўрарди… Ушбу камтарона машқимни ҳикоячилигимизнинг пири — раҳматли Шукур Холмирзаев хотирасига бағишладим. Рози бўлсин.Муаллиф У ўртамиёнагина ёзувчи эди. Бу энди ҳар балони ўқийвериб осмонга сапчийдиган бўлиб қолган бизга ўхшаш «доно»ларнинг фикри. Албатта, у Марк Твен, давоми…

Эркин Аъзам. Анойининг жайдари олмаси (ҳикоя)

У ҳар йили худди бир пайтда — ердан қор кетиб, тентак шамоллар эса бошлаган кўклам кунларида келарди; шамолларга қўшилиб, шамолдек тўполон билан кириб келарди. Тўсатдан. Елкасида — ҳа, қўлида эмас, елкасида — икки тарафига ҳам «Барнаул» деб ёзилган пачоқ чамадон, давоми…

Эркин Аъзам. Навоийни ўқиган болалар (ҳикоя)

Ҳазрат Навоий ҳамда бир навоийшуносга бағишланади. 1 Маликанинг «кетаман» деганига парво қилмабмиз — на мен, на Жаноб. Парво қилгулик ҳолатда эмас эдик: ўйин-кулги, сармастлик. Янги йил кирган, янги йил бошланган. Ёш умрнинг яна бир йили, узундан-узоқ. Шунинг дастлабки кечаси, бир давоми…

Эркин Аъзам. Бизнинг тоға (ҳикоя)

Балки эшитган чиқарсиз, тоғамизнинг исми Ғазанфар. Супрақоқдисига меҳри бўлакчамиди, раҳматли бобомиз уни азза-базза дабдаба отига миндириб, эринмай, алланечук мароқ билан номини жуфтлаб «Муҳаммад Ғазанфар» деб атарди. Бундай шарафга муносиб кўрилган фарзандга муомала ҳам, табиийки, ўзгача бўлади: кенжа болам, сен же, давоми…

Эркин Аъзам. Таъзия (ҳикоя)

Ушбу ҳикоянинг дастлабки номи «Дўппи» эди. Шундай шеъри борлигини эслабми, уни Муҳаммад Юсуфга бағишламоқчи бўлдим. Асарнинг сарлавҳаси ўзгаргач эса, шоир номи билан ёнма-ён туриши хунукроқ туюлиб, фикримдан қайтдим. Ажабо…Бугун ҳикояни суюкли инимнинг унутилмас хотирасига бағишламоқдаман.Муаллиф Ўзбекнинг хонадонидан дўппи топилмаса-я!—    Мана, давоми…


Мақолалар мундарижаси