Абулқосим Мамарасулов. Уч сўм пул (ҳикоя)

Шониёз боя олган ўнта билетини  ҳалигача ўтказа олмади. Бошқалар бўлса бу вақт ичида йигирма-ўттизтадан сотиб қўйди. Ўзи, бугун, негадир, Шониёзнинг иши юришмаяпти. Эрталаб уйдан чиққанда, иложини қилиб, икки-учта билетни қимматроқ сотиб, озроқ пулни Баҳодирдан яшириб қолишни ўйлаганди. Онаси касалхонаа ётипти. давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Севишганлар (ҳикоя)

Сайдан (яъни Сайдирасул) кўпдан бери Норхолга соядай эргашиб юрарди… Норхол тўққизинчида, ўзи ўнинчида ўқиб юрган кезлари. Э йўқ, бе йўқ, бир кун у қизнинг йўлини тўсиб, ёдлаб олган шеърини эсдан чиқариб қўядигандек, шоша-пиша, «мен сени севаман», деди. Дабдурустдан айтилган гапга давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Жарима (ҳикоя)

1 Маматнинг тепа сочи тик бўлиб кетди. Наҳотки одам қуриб қолгандай, келиб-келиб, уларга Банот кўр қўшни бўлса?! Бир қориндан талашиб тушган акасига ёмонлик қилиб, элдан қувилган хотин буларга тинчлик берармиди? Банотнинг акаси бултур тўй қиламан, деб қаттиқ йиғинди. Чавандозлар кўпкарига давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Йигит ҳам йиғлайдими? (ҳикоя)

Мурод беш яшар… Онаси бешикдагиси билан овора бўлиб қолдию,синглиси иккиси отасига эргашиб, кўчага чиқишди. Кузнинг ёмғирли, зимистон кечаси эди. Отаси ишга жўнаб кетгандан сўнг қоронғида қолишдан чўчиган Мурод: – Ота, биз уйга кираверайликми? – деб сўради. – Кираверинглар, – деди давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Исматнинг қисмати (ҳикоя)

Трестдан хафа бўлиб чиқди у: «…шунақа, Исматвой, – дейишди, – интизом қаттиқ бизда, – эрталаб соат саккиздан кеч соат…» Тағин маоши саксон сўм эмиш. Бор-йўғи саксон сўм, а? Институтни битирган бўлса-ку, кейинроқ каттароқ бир ишга кўтарилиш мумкин эди. Ўрта махсус давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Ҳашарчилар (ҳикоя)

Мамат молхонасининг томига лой қорди. Яхшилаб суваб қўймаса бўлмайди. Томнинг соғ жойи қолмаган. Сал ёмғир шивалагудай бўлди деганча, икки кеча-кундуз томчи томиб ётади. Бир йўлини қилиб, ёзга чиқиб олишди. У бўлди-бу бўлди, қарашса, куз ҳам келиб қоляпти. Хотини қўймади. Ҳар давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Сомончилар (ҳикоя)

Ўзлари шу ҳолга тушиб кўрганларида билишарди. Ўтириб олиб, ҳар нарсани гапираверишади. Дўстлик борми уларда? Ё ўтказиб қўйишганми? Ё унинг оғзига хўжайинми? Керак бўлса ўзига ўзи бек, хоҳлаганини қилади, ўйлаганини гапиради. Ҳеч кимдан тил қисиқлик жойи йўқ. Аслида айтиш керак эди. давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Йўловчи (ҳикоя)

Бу дунёда мен бир йўловчи… Ҳаёт гўзал! Яшаш яхши! Яхши яшаш яна ҳам яхши! Озодликда нафас олишнинг гашти қанчалар лаззатли,а! Наҳотки у энди доим озод? Наҳотки энди уни ҳар қадамда пойлаб юришмайди? Наҳотки эрки ўз қўлида? Одамнинг ишонгиси келмайди. Бу давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Биринчи қор (ҳикоя)

Ҳабиб одатига кўра эрта турди. Деразанинг табақаларини очганда палатага гупиллаб қор ҳиди урилди. Қор ёғяпти! – Биринчи қор! Оппоқ… У ҳар куни тонгда югуради. Чиниқиш керак. Ҳабиб спорт кийимини кийиб, ташқарига отилди. Ҳовлига чиқаверишда мудраб ўтирган қоровул чол унга ҳайрон давоми…

Абулқосим Мамарасулов. Ҳаётнинг бир лаҳзаси (ҳикоя)

Охун бу тўғрида аввал ҳам ўйлаган, бир-икки марта бормоқчи ҳам бўлган, аммо юраги дов бермаганди. У бева ҳақида ҳар хил гаплар юрарди. Назокатни айтяпти. У илгари шаҳарда яшарди. Қишлоқда онаси бор. Назокат ҳар ҳафта онасиникига келиб турарди. Ҳар сафар ҳар давоми…


Мақолалар мундарижаси