14 февралдан қўлингни торт!

«Валентин куни» номи билан кириб келган бу «байрам» ҳам аслида миссионерларнинг найрангларидан бири ҳисобланади. Чунки миллатни бузиш, мамлакатни таназзул эшигига олиб келишнинг энг машҳур йўли – унинг ёшларини заҳарлаш. Одам зоти қизиқ-да, бир янгилик кўрдими, унинг ортидан бир эргашиб кўриши давоми…

«Мунажжимлар башорати»га ишонманг!

Бугун кўпгина газеталарнинг охирги саҳифаси «Мунажжимлар башорати»га бағишланган. Бу ҳолат кўпинча тушунтирилса ҳамки, баҳона ва сабаблар топилади: «халқимиз қаттиқ ишонади-да…» Газета дўконларида баъзиларнинг охирги саҳифани диққат билан кузатаётганини кўриб қоламиз. Кузатув мақсади: «Мунажжимлар бусафар нима дейишибди?!» Хуллас, юртимизда мунажжимлар башоратига давоми…

Юриши арслондан ҳайбатли: У ким?

Севимли ёзувчимиз Ўткир Ҳошимовнинг “Баҳор қайтмайди” номли қиссасида шундай сўзлар бор: “Қўшиғинг энг аввало студентларга ёқдими, демак, машҳур бўлганинг шу”. Бугунги кунда чиқаётган хусусий газеталар ҳақида юқоридаги гапни сал ўзгартириб айтиш мумкин: яъни “Газетанг бозорчи аёллар қўлига (демакки, назарига) тушдими, давоми…

Сиз қандай саломлашасиз?

Таниш ёки нотаниш бўлсин, биз одамларни доимо саломлашиб қарши оламиз. Бу ўзига хос эҳтиром ва ўзаро мулоқотни бошлаш учун яхши восита ҳисобланади. Бироқ саломлашиш шунчаки маданият белгиси эмас. Олимлар унинг тарихий зарурат эканлигини ҳам таъкидлайдилар. Маълумки, инсоният ўз тарихининг дастлабки давоми…

Таназзул…

Дарвоқе, нега таназзул? Илмни менсимай, фақат бойлик ортидан қувган, ҳаётининг мазмуни маишат бўлиб қолган типик бир ўзбек оиласининг таназзулими? Бундайларнинг касофати каттароқ йўқотишларга олиб келмайдими? Таназзул — қулоққа ёқмайди бу сўз. Миллий академик театрида Дилбар Маҳмудованинг “Ярим аср ёнма-ён” номли давоми…

Кимга тўй, кимга…

Никоҳ тўйи икки ёш ҳаётидаги энг улуғ маросим. Бироқ кейинги пайтларда никоҳ тўйларининг дабдабали тус олиб, бачканалашиб бораётгани ва ҳатто гоҳида фожеага айланаётгани ташвишли вазиятни юзага келтирмоқда. Тўйлардаги ичкиликбозлик, тартиббузарликлар ҳақида кўп ёзиш мумкин. Ҳисобот билан ҳеч нарса ўзгармайди. Гарчи давоми…

Киндиги очилмаган қиз…

Гапнинг рости қизларимизнинг ибо-ҳаёси, кийиниш маданиятию ўзларини тутиши тўғрисида фақат эринчоқ одамгина ёзмади ва нимадир демади. «Қиз асрагунча, туз асраган афзал» дейишган қадимгилар. Нега? Чунки қиз бола шу қадар нозик ҳисобланганки, у сал нарсага айниб кетиши мумкин. Топ-тоза оқ сутга давоми…

Кийимларимиз ўзгариб кетаяпти…

Йигит билан қиз автобусда кетишяпти. Қиз йигитга дейди:— Хоҳлайсанми, кўричагим олиб ташланган жойни кўрсатаман.Қиз баданини кўриш умидида бўлган йигит: “Кўрсат”, дейди. Шунда қиз: “Анави бинода”, дея касалхонани кўрсатади. Ҳозир бундай латифага деярли ҳеч ким кулмаса керак. Чунки қизларимиз шунақанги кийинишадики, давоми…

Шу ҳам инсофданми?

Бироқ азиз ўқувчилар томонидан шу нашрларга, уларда чоп этилаётган табаррук каломларга муносабат ачинарли аҳволдадир. Дейлик, рўзномани кўнгилдагидек кўнгилга зиё ташувчи элчи сингари қарамаймиз. Унда берилаётган ҳадислар ёки бош­қа табаррук ёзувларни эҳтиётлаш ўрнига уларни дуч келган жойга ташлаймиз.

Таржима нега қилинади?

Аҳмад Лутфий асарларининг ўзбекча нашрлари ҳақида Кейинги йилларда кўп сонли диний адабиёт намуналари ўзбек тилига ўгирила бошланди. Хусусан, “Ҳужжат ул-ислом” Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Иҳё-у улумиддин” асарининг арабчадан маҳорат билан қилинаётган таржималарини тилга олиш мумкин.


Мақолалар мундарижаси