Евгений Березиков. Амирнинг тилласи (1989)

«Ўзбекистоннинг сирлари ва афсоналари» китобидан Инсоният ақлини тонг қолдирадиган ва доимо ўзига чорлаб турадиган жумбоғу сеҳрлар сирасига қачонлардир пинҳон йўқолган беҳисоб бойликлар ҳам киради. Кўплаб Миср эҳромларининг симу зар ва қимматбаҳо жиҳозлари аллақачон очкўз хазинатопарларнинг ўлжаси бўлиб қолди. Ҳиндистон ва давоми…

Пиримқул Қодиров. Яшашнинг маъноси (1990)

Анвар Жўрабоев: — Аввало ижод даргоҳига йўл топишингиз қандай бўлгани ҳақида сўзлаб берсангиз. Пиримқул Қодиров: — Гапни сарчашмадан бошлай қолайлик. — Яхши бўларди. — Унда оддий бир чўпон қизи бўлган онамнинг эртаклари менда ижодга илк бор ҳавас уйғотганини айтишим керак. давоми…

Энвер Хуршут. «Амир Умархоннинг канизи» (1989)

ёки «Меҳробдан чаён» романидаги тарихий воқеа ҳақида мулоҳазалар Ўзбек совет адабиётининг асосчиларидан бири, ўзбек романчилигининг отаси Абдулла Қодирий тарихга, тарихий шахсларга чукур қизиқиш билан муносабатда бўлар, эътиборга молик воқеа ва ҳодисаларнинг энг муҳимларини ажрата олишга моҳир эди. «Ўтган кунлар» ва давоми…

Эркин Воҳидов: “Шеърият — меҳр демакдир” (1988)

— Ўзбек шеърияти жаҳондаги энг бой ва юксак миллий маданият турларидан бири сифатида ривожланиб келган. У ўзининг классик даври, Навоий ва Бобурлари билангина эмас, балки Ғафур Ғулом, Ойбек, Ҳамид Олимжон сингари совет даврида туғилган чўққилари билан ҳам машҳур. Бугун ана давоми…

Расул Раҳмонов. Америкада ўзбек овози (1989)

ЮРАК ПАРЧАСИ Ўзбегим деб кенг жаҳонга Не учун мадҳ этмайин! Ўзлигим билмоққа даврим Берди имкон, ўзбегим. Америка Қўшма Штатларини деярли икки ҳафта сайр этиб, сафар йўли ортда қолганда, ёддан чиқмас ҳисларимни ўйлар эканман, суюкли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг америкалик ватандошимиз Зикриё давоми…

Бўривой Аҳмедов. Тарихни сохталаштириб бўлмайди (1989)

Ўрта Осиё халқларининг қадимги ва ўрта асрлардаги тарихини ўрганишда тарихшунослар анча иш қилдилар: кўп асрлик тарихни ўз ичига олган жилд-жилд китоблар битилди, тарихнинг айрим соҳалари (ижтимоий-сиёсий, аграр, маданият, мамлакатлараро муносабатлар) бўйича махсус монографиялар ёзилди. Лекин, барибир, ҳали қиладиган ишларимиз кўп, давоми…

Саид Аҳмад. Қўрқув салтанати (1988)

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, СЯ — 928 рақамли собиқ «сиёсий маҳбус» Саид Аҳмад билан суҳбат Ўткир Ҳошимов. Саид Аҳмад ака! Урушдан яримжон бўлиб келган тоғам бор эди. (Уруш жароҳатлари туфайли кўп яшамади.) Бола эдим. Уйимизга келганида, «урушни гапириб беринг, тоға», деб давоми…

Анатолий Ершов. Хива қўриқхона шаҳар (1988)

Мўъжазгина Хива шаҳрини кўпчилик яхши билади. Бу ораста шаҳарча минг-минглаб саёҳат ишқибозларини ўз бағрига оҳанрабодай тортиб туради. Кишилар уни кўриш учун Америка ва Австралиядан, Европа ва Осиёдан, жаҳоннинг энг узоқ бурчакларидан келишади. Шарқ мўъжизасини ўз кўзлари билан бир бор томоша давоми…

Кибриё Қаҳҳорова: “Мен дардимни кимга айтаман?” (1989)

Бугунги кунда Кибриё Қаҳҳоровани журналхонларимизга махсус таништириб ўтиришга ҳожат йўқ. Сабаби, адабиёт мухлислари ва кенг жамоатчилик уни моҳир таржимон, классик меросимизнинг зукко билимдони ҳамда машҳур ёзувчимиз Абдулла Қаҳҳор ижодининг толмас тарғиботчиси сифатида яхши билишади. Айниқса, эҳтирос ва жасорат билан ёзилган давоми…

Файзулла Қиличев. Исловатхона “маликалар”и (1988)

Ёки фоҳишабозлик ҳақида айрим мулоҳазалар Аёллар ҳақида салбий сўз айтиш жуда оғир. Халқимизда азалдан ўзига хос одат бор. Ўғил фарзанд вояга етгач уни уйлантириш ота-она қарзларидан бири ҳисобланиб келинган. Одатда бўлажак қудалар ўзаро келишиб олишганларидан сўнг маълум муддат (ойлар, ҳатто давоми…


Мақолалар мундарижаси