Эркин Воҳидов: “Навоий — Сўзни малҳам деб билган даҳо” (1988)

Журналнинг мазкур сонини (“Ёшлик”, 1988/2) тайёрлаш чоғида редакция ходими Нурулло Отахонов севимли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг хонадонида бўлиб, «Алишер Навоий ва замондошларимиз» мавзусида ўзини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этди. Ўша суҳбат ҳукмингизга ҳавола қилинмоқда. – Эркин ака, авввало узримни айтай: мен давоми…

Абдулла Абдужалилов. Бўҳтон ва ҳақиқат (1989)

Фарғона области месхети турклари ва ўзбеклар ўртасида чиққан низо оқибатида рўй берган воқеаларга ва уларни бартараф этиш юзасидан қўлланган чора-тадбирларга сиёсий баҳо бериш лозим. Ҳеч қандай далилни яширмаслик, бўяб кўрсатмаслик, камайтириб ёки ошириб юбормаслик мақсадга мувофикдир. Чунки ана шу тамойилнинг давоми…

Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Ўтмишни унутганнинг келажаги бўлмайди (1989)

Шарқ эллари орасида «Ўзбек бойиса том солар» деган гап юради. Бу гапнинг ростлигига неча минг йиллик тарих гувоҳ. Биргина Алишер Навоий курдирган олий иморатларнинг ўзи 150 дан ошади. Булар мадраса, масжид, хонақо, шифохона, карвонсарой, работ ва шу кабилардир. Ўзбек иморатсозлигининг давоми…

Матлуба Ҳамроева. “Эркин муҳаббат” қурбонлари (1989)

Ўн йил бурунги бир воқеа ёдимга тушди. Дорилфунуннинг биринчи курсида ўқирдим ўшанда. Қишлоқдан Тошкентга қайтяпман. Бухоро-Тошкент поездига мени уйдагилар чиқариб қўйишди. Хаёлларим тизгинсиз, орзу-ўйларим дунёга сиғмайди. Кўзларимга ҳамма нарса гўзал, одамлар ҳам содда, самимий кўринади. Фақат онамнинг кузатув олдидан: «Қизим, давоми…

Нурислом Тўхлиев. Пахта яккаҳокимлиги (монокультура) ҳақида (1989)

Пахта яккаҳокимлиги (монокультура) кейинги бир неча йил ичида пайдо бўлган ҳодиса бўлмай, балки ўзининг қарийб юз йиллик ривожланиш тарихига эга. Маълумки, ўтган асрнинг 60-йилларида Ўрта Осиёнинг чор Россияси томонидан босиб олиниши 90-йилларга бориб, асосан, тугалланди. Ўлкамиз чоризмни ва унинг ривожланиб давоми…

Назира Йўлдошева. Навоий нидоси ёки кимёвий офат (1989)

Бугунги кунда инсониятнинг ер юзидан қирилиб кетиш хавфи уч хил тарзда намоён бўлди: ядровий, экологик ҳамда маьнавий ҳалокат хавфи. Ядровий фалокат яшин тезлигида рўй беради ва ундан ҳеч ким омон қолмайди. Экологик ҳалокат ниҳоятда изтиробли бўлиб, аста-секин кечади. Кекса авлод давоми…

Очил Тоғаев. Исёнми ёки жиноятми? (1989)

Раҳбарлар ўз фаолиятларидаги ҳар қандай жиддий камчиликни хаспўшлаб, бўяб-бежаб кўрсатишга интилар эдилар. Бу бюрократик кўникма оммавий ахборот воситаларига ҳам таъсир этган эди. Бирор камчилик ҳақида қўрқа-писа фикр юритадиган журналист ўша йилларда «воқеликни бузиб кўрсатиш» деган ёрлиқдан ўзини муҳофаза қилиш мақсадида давоми…

Дўстмурод Абдураҳмонов. Халқнинг ўзидан сўранг (1989)

Мен йигирма тўққиз йилдан бери деярли ҳар йили бир марта бир ойлик муддат билан ўзбек шеваларини ўрганиш бўйича илмий экспедицияда бўлиб қайтаман. Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё областларида (уларнинг баъзиларида бир неча марта) бўлдим. Бу жойлардаги ўзбек шеваларини давоми…

Умарқул Эгамов. Ўсмирда нима айб? (1988)

Бир пайтлар («Козера»ми, «Козара»ми аниқ эсимда йўқ) бир фильм бўларди. Ёшлар гоҳ даладан, гоҳ мактабдан қочиб, катталардан яширин ҳолда шу фильмни кўриб келишар, кейин бурчак-бурчакларда, ҳингир-ҳингирлар бошланарди. Болалар фашист солдатининг қилган ишидан нафратланиш ўрнига унинг буғдойзорда ёш рус қизини қандай давоми…

Набижон Боқий. Генерал Жўрабекни ким ўлдирган? (1988)

Сир эмаски, ўрта мактабларда: «Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимов эди!» деб уқдирилади. Лекин Октябрь инқилобидан анча илгари ҳам ўзбеклар орасида талайгина «биринчи» генераллар бўлганлиги тўғрисида лом-мим дейилмайди. Эҳтимол, дарсликларда тарихий ҳақиқатни бузиб кўрсатган ўртоқлар: «йўқ, биз биринчи ўзбек совет генерали давоми…