Сувон Мелиев. “Бой ила хизматчи” ёки тикланган нусха муаммоси (1989)

Қайта қуриш янгитдан қуришдан қийинроқ. Қайта қурмоқ учун аввал майдонни эски иморат қолдиқларидан тозалаш, керагини олиб, нокерагидан воз кечиш талаб этилади. Адабиётда ҳам тозалаш ишларини олиб бормай туриб, янгича фикрлаш даврининг маънавий атмосферасини устивор қилиб бўлмайди. Адабиётдаги эркинлик биринчи навбатда давоми…

Поён Равшанов. Амир Темурнинг муҳри (1989)

Улуғ Темур авлодиман Гар бўлсамда озари, Табаррукдир, зиёратгоҳ Менга онинг мозори. Улуғбекнинг пойин излаб Зарафшондан ўтганман, Самарқанднинг тарихини Юрагимга битганман. Мақсуд Шайхзода Бу кўҳна дунё юртларни бузган, элатларни қирган қанчадан-қанча жаҳонгирларни билади: Искандару Доро, Муовияю Қутайба, Чингизу Боту, Наполеон ва, давоми…

Ҳамид Исмоил. Гўзал гўзалдир сўлган чоғда ҳам… (1989)

Шеъриятимиз тарихида қисмати фожеали кечган сиймолардан бири Абдулҳамид Чўлпондир. «Шоирлар сардори», «ўзбек тили сандиғининг покиза хазинабони» деган шарафли сифатларга жуда эрта ноил бўлган бу заковатли шоир дастлаб ўн йилга маҳаллий «РАПП»чиларининг зуғумига дучор бўлди, ниҳоят, машъум 1937 йилда «ўзбек совет давоми…

Тўра Мирзо. Туркия ва Туркистон йўлларида (1989)

Шоир Тўра Мирзо билан суҳбат — Ўзингизга маълум, чет элларга сафар қилиш анчагина мураккаб иш. Ҳар кимга ҳам бу насиб қилавермайди. Қолаверса, бизда бир марта хорижга сафар қилган киши агар иккинчи марта шундай имконият туғилса, ҳеч иккиланмай ундан воз кечиши давоми…

Абдуқодир Эргашев, Жуманазар Бекназаров: “Экологик қиёмат ёхуд соғлигимиз ўз қўлимизда эмас…” (1989)

Пахта яккаҳокимлиги охир-оқибатда шундай мусибатга олиб келдики, юртимиз экологик жиҳатдан дунёдаги энг аянчли ва фожеий нуқтага айланди. Оролнинг бугунги кулфати, болалар ўлимининг фавқулодда кўпайиши, ҳатто она сутидан заҳарли химикатлар чиқиши фикримизнинг далилидир. Бу ҳали бошга тушажак кўргуликнинг муқаддимаси. Ўзбекистои тупроғи давоми…

Раҳмат Эров. Зилзилалар сабаби нима? (1989)

Биз доим сейсмологлардан сўраймиз: нима сабабдан, табиатнинг қайси қонунига кўра зилзилалар содир бўлади? Ҳаммаси бир оғиздан: Ер қатламларининг тектоник ҳаракатидан, деб жавоб беришади. Синоптиклардан сўраймиз: ёғингарчилик ёки қурғоқчилик боиси нима? Ҳаммаси жўр бўлиб: циклон ва антициклон, дейишади. Вулканологлардан сўраймиз: нима давоми…

Шерали Турдиев. Маърифат қалдирғочлари (1989)

Германияда таълим олган туркистонлик талабалар Октябрь инқилобига қадар ва 20-йиллар бошларида хорижий Шарқнинг Қоҳира, Истамбул каби шаҳарлари дорилфунунларида ўқиб қайтган Ғозиолим Юнусов, Абдурауф Фитрат, Холид Саид Хўжаев, Миён Бузрук Солиҳов, Мулло Бекжон Раҳмонов ва бошқаларнинг янги ўзбек маданиятини ривожлантиришдаги хизматлари давоми…

Шукрулло: “Олимдан чиққан қассоблар хавфли” (1989)

«Даврнинг беомон тўфони не-не сиймолар ҳолини забун этгани, ҳаёт шамини сўндиргани сир эмас. Наинки улар жувонмарг бўлди, балки табаррук номлари бадном этилди, маданиятимиз тарихи саҳифаларидан, гарчи муайян вақтга бўлса-да, ўчириб ташланди. Улар наинки «халқ душмани»га чиқарилди, балки оиласи, зурёдлари, қавму давоми…

Бегали Қоcимов. Ўзбек мардикорлик шеърияти (2011)

Бегали Қосимов илмий асарлари ўзининг теран мантиқи, изчиллиги, содда ва равон тили билан ўзбек адабиётшунослиги тарихида айрича ҳодиса. Домланинг архивидан топилиб, “ЎзАС” ўқувчиларига тақдим этилаётган мазкур тадқиқот нафақат қўйилган масаланинг миллийлиги, теранлиги, илмийлиги билан, балки бир ўқигандаёқ ўқувчи қалбига етиб давоми…

Каримбой Қурамбоев. Холисликка нима етсин (2011)

Туркман адабиётининг мутафаккир шоири Махтумқули-Фироғий шеърияти билан ўзбек китобхонларини таништиришда таржимонларнинг хизматлари таърифга лойиқ. Бу ишга дастлаб таниқли олим, ёзувчи ва таржимон Жуманиёз Шарипов киришиб, 1958 йили шоирнинг “Танланган асарлар”ини ўзбек тилига таржима қилиб, “Фан” нашриётида чоп эттирган эди. Кейинчалик давоми…