Зебо Раҳимова. Сўз айтмоқ изтироби (2013)

Даставвал бу таклиф менга қизиқ туюлди. Уй бекаси бўлсам, анча йиллардан буён рўзғор билан андармон бўлиб юрган аёл кўпчиликка нима янгилик ҳам айтарди деб ўйладим. Аммо, юрак-юрагимда товланиб, тинчлик бермаётган соғинчнинг ранги, турмушнинг ҳар қандай паст-баландида ҳам мени тарк этмаган, давоми…

Озод Мўъмин. Маҳорат изланишлардан келади (2011)

Ҳозирги пайтда адабиётимиз яхши ривожланиб бораяпти. Мустақиллигимизнинг йигирма йиллиги арафасида, шу ўтган вақт мобайнида рўй берган ўзгаришларга синчиклаб қарасак, адабиётимиз умуман бошқача шакл ола бошлаганини ҳис қиламиз. Бунга, энг аввало, “цензура” деган расмий ва қалбий элакдан қутилганимиз сабабчи. Ёзувчиларга ҳеч давоми…

Аҳмад Аъзам. Тилда маччойи сайил

Тил – шунчаки гапириш ёки ёзиш эмас, тил – одамнинг тийнати, дил ойнаси, маданияти, одам олган жами тарбиянинг ҳосиласи. Атайлаб шевада ёзиб (фарқи йўқ, кинофильм­да актёрларни гапиртирамизми ёки телевизорда ўзимиз маҳаллий ватанпарварлик қиламизми) маънавий чекланганимизни, маънан қашшоқлигимизни кўз-кўз этамиз. Ўйламайликки, давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Арманистонда ўзбек адабиёти ҳафталиги (1963)

Биз бугун Арманистонда ўзбек адабиёти ҳафталигини якунлаётибмиз. Ҳафталикнинг сиёсий ва маданий аҳамияти таърифдан ташқаридир. Буни шундан ҳам билса бўлади: бизнинг адабий жамоатчилигимиз, сизларнинг адабий жамоатчиликларинг ҳафталикка ойлаб эмас, йиллаб тайёрлик кўришди; бизда ҳам, сизларда ҳам партия ва ҳукумат бу маданият давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Улуғ ҳинди (1964)

Улуғ адиб, улуғ шоир, драматург, ҳикоянавис Робиндранат Тагорнинг ҳинд адабиёти тараққиётида хизмати катта. Тагор эски бенгал поэзиясининг лирик шаклларини такомиллаштирди, унга жило берди, бу шаклнинг аломат намуналарини яратди. Тагор бенгал адабиётига Европа адабиётининг қудратли шаклларини олиб кирди, ўрнатди, мустаҳкамлади, унинг давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Санъат асарининг қаноти (1964)

Бир суҳбатда биров санъат асарининг яхши-ёмонлиги ҳар кимнинг диди, таъби, ўша тобдаги кайфиятига боғлиқ деб қолди. Сиртдан қаралганда, бунга қарши бир нима деб бўлмайдиганга ўхшайди, лекин ҳақиқатда бу таъриф санъатнинг қалбига ханжар уради, унинг қанотини қайиради. Санъат асари чақмоқ, мушак, давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Замона ва адабиёт (1964)

Ўзбек шўро адабиёти эски классик адабиётимиздан, халқ­­нинг оғзаки ижодидан, рус ва жаҳон адабиётидан озиқ, янги ғоядан қувват олиб ўсди дейишади. Бу ҳақ гап, лекин, буюк Навоий айтмоқчи, қуёш оламга баробар нур сочса ҳам, саҳрода қомғоғу тикан, бўстонда гул битади. Адабиётимизни давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Талант (1956)

Биз бугун поэзиямизда кўпдан учирма бўлиб юриб, энди дадил қанот қоқаётган, баъзан йиқилиб тушса ҳам, лекин шеъриятнинг баланд чўққиларини кўзлаётган бирмунча ёшларимизни кўриб қувонгани йиғилдик. Ким билади, бу ерда кимлар ўтирипти экан! Ҳали чиқиб ўз асарларини ўқиб берадиган ёки кейинги давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Биринчи домлам (1952)

Мен биринчи сабоқни Гоголдан олган эдим. Бундан йигирма етти йил бурун Тошкентда болалигимдаги бир ҳаммактабимни учратдим. Бу вақтларда мен сатира журналига қатнашиб юрган, битта «жиддий» ҳикоя («Ёш қизлар ўгай ота қўлида») ёзган, «Қизил Ўзбекистон» газетасига яқиндагина ишга кирган эдим. Ҳаммактабимнинг давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Ёшлар билан суҳбат (1955)

Бир ёш ёзувчи ёзган ҳикоясини менга ўқиб бериб, фикримни сўради. Мен ҳикояни маъқулламадим, камчиликларини кўрсатдим. Ёш ёзувчи ҳикоянинг камчиликларини кўрсатганимга хурсанд бўлди, лекин ҳозирча босиб бўлмайди деганимга хафа бўлди. «Сиз 20 ёшингизда, адабиётга энди қадам қўйган вақтингизда ёзган ҳикояларингиз бундан давоми…