Сирожиддин Саййид. Ватан барчамизга буюк онадир (2013)

Кўп учрашувларда такрор ва такрор “Болалигингиз қандай ўтган”, “Шоир бўлишни болаликдан орзу қилганмисиз”, “Болалигингиз ҳақида ҳам гапириб беринг” деган саволлар ёғилади. Ҳамма нарса муқоясада, қиёсан солиштирилганда аён бўлади, билинади. Жумладан давру замонлар ҳам. Ақлимни таниган пайтим деб беш ёшимни оладиган давоми…

Исломбек Турсунов. Жумҳуриятимиз жаҳон бозорига чиқадими? (1991)

Туркистон ўлкасининг мустамлакага айлантирилиши туркий тилда сўзлашадиган халқларни зўравонлик билан икки қисмга бўлиб ташланишига олиб келиб, бир қисми Россия империяси доирасида, иккинчи қисми унинг ташқарисида қолди. Шу пайтгача Туркистон тарихи қўрқа-писа ёзиб келинди, шунинг учун ҳам у бузилган, чала, хулосалари давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Халоскор “Ёшлик”им ёхуд сўз қудрати (2013)

Табиат ва оиладаги муҳит менда адабиёту санъат ҳавасини уйғотган, деб ҳеч иккиланмай айтгим келади. Чунки мен туғилиб ўсган жойнинг табиати шундай сўлим эдики, унинг қучоғида яшаб туриб, масалан, шеърга ошно тутинмаслик ёки ўз-ўзидан хиргойи қилиб қўшиқ айтмаслик, ярим муболаға билан давоми…

Наргис Маматқулова. Модерн шеърият ва абсурд фалсафаси (2005)

Модерн атамасининг миллий адабиётимизга кириб келиши бирмунча мунозарали кечмоқда. Бугунги ўзбек модерн шеърияти ўз-ўзидан пайдо бўлган ҳодиса эмас. Унинг илк илдизлари Чўлпондек улуғ шеърият дарғалари ижодига бориб тақалади. Бунинг учун Чўлпоннинг биргина “Улуғ ҳиндий” сарлавҳали мақоласини эслаш кифоя: “Эски адабиёт давоми…

Худойберди Дониёров. Афсосиёб: афсонами ёки тарихий шахс (1991)

Қадим-қадим ўзбек маданиятининг Ўрта Осиёга кўрсатган таъсирини кўҳна Византиянинг қадимги Русга кўрсатган таъсири билан қиёслаш мумкин. Советгача бўлган даврларда ва совет даврида ҳам Ўзбекистон бизнинг Шарқдаги сўзимиз ва юзимиз бўлиб келган… Биз Туркистон тоғлари ва кенг чўлларида бирга яшаймиз. Болаликдан давоми…

Носир Фозилов. Адабиёт ясалмайди, яратилади (2013)

Менинг таваллуд топган йилларим мамлакатимиз тарихининг энг алғов-далғовли кезларига тўғ­ри келди. Яъни, 1929 йили камина ёруғ дунёга келган даврда қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш тадбири авж олган экан. Ундан буёғи очарчилик (1930-33), мамлакатни ёт унсурлардан тозалаш баҳонасида қама-қама (1937-38), Иккинчи жаҳон уруши давоми…

Ҳамид Зиёев. Чоризм ва пахта яккаҳокимлиги (1991)

Инсон ҳаёти ва жамият тараққиёти учун зарур бўлган ўсимликлардан бири пахтадир. У деҳқоннинг машаққатли, тинимсиз меҳнати махсули. Пахта баҳордан то кузгача қуёш нурида етилади ва тобланади. Шунинг учун ҳам ўтмишда уни «Қуёш фарзанди» деб бежиз айтишмаган. Ҳозирги замонда пахта аҳамияти давоми…

Аҳмад Аъзам. Гулзордаги алафлар (2013)

Гапни бир мисолдан бошласам, мисолки, сизни ўзингиз кўриб келаётган шунга ўхшаш жуда кўп бошқа мисолларга яна рўпара қилади. Узр, шу гапим ҳам ўнғовсизроқ чиқяпти. Лекин муаммони бирга, кўпчилик бўлиб ўрганишим керак-ку, боиси унинг шунча кенг тарқалганида, ҳаммамиз бирга ўйлашимиз лозимлигида. давоми…

Муҳаммад Очил. Савағич сабоғи (2013)

Менинг болалигим Қашқа воҳасининг Совуқ­булоқ деб номланган мўъжаз қишлоқларидан бирида ўтган. Бир пайтлар бу ҳудуднинг чор-атрофи боғ-роғлар, чашма-булоқлар билан файзиёб бўларди. “Обком”, “Райком” боболар дам олишни ихтиёр этишса, тўғри бизнинг қишлоққа келардилар. Соя-салқин боғларда дам олишиб, булоқ суви билан тўлдирилган давоми…

Лутфулло Олимий. Қонли ва оғир-қайғули кунлар (1926)

«Бир минг сарт бир ўрис солдотининг этигининг пошнасиға арзимайдир» (Фарғона губернатори Иванофнинг сўзи) 1916 йил июль ойларида, рўза вақти, кунлар иссиғ, ҳар ерда иш, дала жонланғон, пахталар чопиладир, бедалар ўриладир, қовунлар узиладир, бозорда қийматчилик бошланғон, халқни очлиқ даҳшати қўрқутмоқда, деҳқонларнинг давоми…