Озод Шарафиддинов. Чўлпон — таржимон (1990)

Чўлпон ижодий балоғатга етган палладан бошлаб умрининг охиригача таржима ишларига алоҳида эътибор билан қараган. Шуниси ажабки, йиллар давомида миллатчиликда айбланиб келган, яъни миллатларни бир-биридан ажратишни, бошқаларни камситиб, ўз миллатини улуғлашни мақсад қилиб олишда, миллий маданиятлар орасига раҳна солишда айбланган Чўлпон давоми…

Шароф Бошбеков: «Театр қачон ростни сўзлайди?» (1991)

Театримизнинг келажаги порлоқми? Ҳамза номидаги жумҳурият Давлат мукофоти совриндори, драматург Шароф Бошбеков билан суҳбат — Шароф ака, шу кунларда ўзбек театр санъати дастлабки авлоди бир неча йирик вакилларининг юбилейлари бўлиб ўтди. Пойтахт театрларининг бинолари яқин ўн йилдан бери илк бор давоми…

Раул Мирҳайдар. Адолатнинг занг босган тарозиси (1989)

ёки ҳуқуқ-тартибот ишидаги номутаносибликлар «Комсомольская правда» газетасида чоп этилган «Хонадонни тунаш» деб номланган мақолани ўқиб ўтириб, ўзимни алланечук сездим. Буни қарангки, хўроз ҳамма ерда бир хил қичқирганидек, ўғирликлар ҳам бир хилда кечар экан. Ўйлайманки, эндиликда бу ҳақда баралла гапириш, жиноятчиликни давоми…

Қўчқор Норқобил. Осмонни титратган оғриқлар…

 (Ёзувчи ён дафтаридан) 1. Самолёт Минскка қўнди. Маҳаллий вақт бўйича соат ўн биру йигирма. Ҳаво салқин. Осмон булут. Шабада. Аэропортдан чиқишингиз ҳамоно ажойиб манзарага дуч келасиз; ойнадай текис йўл ўрмонни ёриб киради — Белорусь замини Сизга шундай бағир очади. Албатта, давоми…

Нинель Владимирова. Бахт излаётган одам (1990)

Ранг-баранг шаклий имкониятларини намоён қилаётган ўзбек ҳикоячилиги ҳозирги адабий жараёнда мустақил жанр сифатида тобора фаолроқ иштирок этмоқда. Буни тажрибали ҳикоянавис Шукур Холмирзаев ижоди мисолида, айниқса, унинг «Ҳайкал», «Хоразм, жонгинам», «Ҳукумат», «Ўзбек характери» асарлари жамланган «Ҳикоялар» туркуми мисолида ҳам яққол кузатиш давоми…

Ғулом Ғафуров. Табиат билан мулоқот (1989)

XX асрнинг иккинчи ярмига оёқ қўйган Одам орқасига қайрилиб қараса, босган изи кўринмай қолаётибди… Эндиликда табиатни асраш, унинг неъматларидан оқилона фойдаланиш ҳаётий заруратга айланди. Бу зарурат ҳамма ёзма манбаларга, кашфиётларга мавзу бўлиб кирмоқда. Ҳа, одам ҳалокат ёқасига, чоҳга яқинлашиб қолаётганини давоми…

Мамадали Маҳмудов. Кўнгилдаги гаплар (1989)

Орол ўлаётир. Бунга ким сабабчи? Турғунлик даври сабабчи, ўзимиз сабабчимиз. Бир неча амалдорларимиз ўзларининг юмшоқ курсиларини ўйлаб Оролга хиёнат қилдилар. Яъни, кўрпага қараб оёқ узатмадилар; остонагача пахта эктирдилар. Пахта — элнинг ризқ-рўзи. Меъёр қонуни — улуғ қонун. Меъёр бузилиб, Оролга давоми…

Убайдулла Уватов. Имом ат-Термизий — буюк муҳаддис (1990)

Замонанинг зайли билан камина хизмат юзасидан кўп йиллар қатор араб мамлакатларида араб тили таржимони бўлиб ишлашга тўғри келди. Араблар диёрида узоқ йиллар яшашнинг ўзи, фикримизча, ҳар қандай арабшунос учун ҳам бир олам қувончли ҳолдир. Чунончи, ўзинг тилини ўрганган диёр билан давоми…

Сирожиддин Аҳмедов. Мунаввар қори (1992)

Чўқ мунаввар этди оламни Мунаввар қоримиз, Кўрдимиз равшанлигидин феълимиз, атворимиз. Ибрат олинг, ёшлар, деб тўкди кўздин ёшлар, Нутқида таҳрир этиб, бизларни йўқ-у боримиз. Чин кўнгилдан эшитдук чин инчунин айтган сўзин Шунча бидъатларни билдук, вой, биз иқрормиз. Тавалло Эл учун куйиб-ёнган, давоми…

Мажид Ҳасаний. Ватан юрагидаги сувайдо (1991)

Пётр ўз ҳукмронлигини бошлаган йилларданоқ Ўрта Осиёни Русиёга қарам қилишни ўйлаб юрарди. XVII аср бошларида металлургия саноатини ривожлантириш зарурати қистовида ўрислар Ўрта Осиёнинг маъдан қатламлари билан, жумладан, XVI асрдаёқ овозаси чиққан Улуғтовнинг бой конлари тақдири билан астойдил қизиқдилар. Ўрта Осиёда давоми…