Нурали Қобул. Халқ қалбидаги оғриқ (1987)

Айтсам ўлдирарлар, Айтмасам ўлам… Халқ қўшиғи. Отам пенсияга чиққан бўлсалар-да, колхозда бригадирлик қиладилар. (Бизда ўнбоши ҳам дейишади.) Бугунги кун муаммолари, ўтган-кетган гаплар теграсида ўзаро мусоҳаба қиламиз. Фикрларимни иложи борича юмшоқ, мулоҳазакор оҳангда уқтиришга тиришаман. Акс ҳолда отамни ранжитиб қўйишим мумкин. давоми…

Ғафур Ғулом. Шоир айблайди (1949)

Фурқатнинг Ҳиндистондан ёзган хатлари Мен йирик шоиримиз Муҳаммад Зокиржон Фурқат тўғрисида баъзи нарсалар ёзиш ниятидаман. Тунов куни мўйсафид китобхон Мулла Мўминжондан Фурқат тўғрисида янги материаллар топиб беришини илтимос қилдим. У менга «Туркистон вилоятининг газети»нинг (маълумки, бу газета ўзбек тилидаги биринчи давоми…

Эркин Воҳидов. Аруз ҳақида (1972)

Бир вақтлар, тахминан 15 йилча илгари бизнинг студентлик вақтимизда «Ўзбекистон маданияти» газетаси ўз саҳифаларида аруз вазни ҳақида баҳс очган эди. Шунда катта-катта олимлар, шоирлар икки гуруҳга бўлиниб, бир қисмлари арузнинг рақиблари, бир қисмлари унинг тарафдори бўлган эдилар. Ўша газеталарни архив давоми…

Ҳалима Худойбердиева. Сабр япроғи (1989)

(“Ёш ленинчи” газетасининг махсус мухбири Муяссар Исроилова билан суҳбат) — Суҳбатимизни сиз ва менга яқинроқ бўлган аёллар мавзусидан бошласак, қайта қураётганимизга ҳам кўп йил бўлди. Сизнингча, шу давр мобайнида Ўзбекистон хотин-қизлари турмушида қандай амалий ўзгаришлар юз берди? — Муяссархон! Аёллар давоми…

Абдулла Орипов. Юзинчи маъно (1977)

Бир кун бозорда кимдир Хўжа Насриддиннинг елкасига бор кучи билан тушириб қолибди. Насриддин орқасига қарабди. Шунда нотаниш киши ўсал бўлиб, узр сўрабди. — Кечирасиз, мен сизни Тошмат дебман. — Ҳечқиси йўқ, баъзан шунақаси ҳам бўлади, — тўнғиллабди афанди. Насриддин кечқурун давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Ёшлар семинарида сўзланган нутқдан (1944)

Бу кунги суҳбатимизнинг мавзуи гарчи ижодий тажрибалар бўлса ҳам, гап кўпроқ ижодий тажрибалар эмас, ижодий уринишлар тўғрисида борилар деб ўйлайман. Бирон балоғатга етган ёзувчи ўзининг балоғатга қандоқ етганлиги, бир ёки бир неча машҳур, ҳамма тақдир этган асарини қандоқ ёзганлиги тўғрисида давоми…

Ҳалима Худойбердиева. Икки қўлда ҳам малҳам тутиб (1990)

“Аёллар шароитини, оналик ва болаликни муҳофаза қилишни яхшилаш, оилани мустаҳкамлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар” ҳақидаги ҳужжатларда таъкидланишича, Иттифоқда туғилиш коэффициенти 1989 йилда ҳар 1000 киши ҳисобига 17,6 ни ташкил қилди. Бу 1971 йилдан буёнги энг паст кўрсаткичдир. Бу ҳолнинг илдиз давоми…

Ғафур Ғулом. Муқимий мактублари (1941)

Дўстмуҳаммад ака ҳаж қилмоқчи бўлиб қолди. Ўзи билан биттаю битта ўғли, тўққиз яшар Рўзимуҳаммаджонни ҳам олиб кетди. Ҳажга ҳам бордилар, қайтмоқчи ҳам бўлдилар, қайтишда, худди Жиддага келганларида, Арабистон ва Мисрда одамларни қийратиб турган вабо Дўстмуҳаммад акани ҳам олиб кетдию, 10 давоми…

Эркин Воҳидов. Санъат ва тафаккур (1978)

Яқин-яқингача мендан шеърият нима, деб сўрасалар, гўзал фикрнинг гўзал ифодаси деб жавоб берардим. Бу жавобим шеъриятнинг жамият ҳаётидаги курашчан вазифасини тушуниб етмагандан ёки шеърнинг ҳақиқат садоси, дардли юрак нидоси эканини билмаганимдан эмас, менинг руҳимга балки гўзаллик олами яқинроқ бўлганидандир, болаликдан давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Бўлиниш эмас, бирлашиш йўлини изламоқ керак” (1989)

МУХБИР: Ҳозирги пайтдаги янги иқтисодий ва социал жараённи, миллий муносабатлардаги ўзига хос мураккаб ҳолатларни назардан ўтказадиган бўлсак, бу жараёнда диний ҳаётда ҳам ўзига яраша муаммолар вужудга келганини кўрамиз. Бу ҳолат ҳозирги давр шароитида миллий ўз-ўзини англаш тараққиёти билан алоқадор бўлиб, давоми…