Ғафур Ғулом. Толстой ва ўзбек адабиёти (1960)

Жаҳонга машҳур бўлган адиблар орасида улуғ рус ёзувчиси Лев Николаевич Толстой алоҳида ўрин тутади. Толстой киши руҳининг энг нозик сезимларини чуқур ҳис эта олган, инсоннинг мураккаб ички кечинмаларини моҳирлик билан тушуна олган, замонасининг энг тўлқинлантирувчи масалаларига қизғин муносабатда бўлган, ижтимоий давоми…

Эркин Воҳидов. Шарқ юлдузи (1984)

1954 йил. Сира ёдимдан чиқмайди. Ўшанда тўққизинчи синф ўқувчиси эдим. Менинг илк шеърий машқларимдан бири «МГУга» номи билан «Шарқ юлдузи»да босилиб чиқди. Ўша кунлардаги қувончимни таърифлашга сўз камлик қилади. Синфдошларим, тўгаракдошларим олдида гердайиб юрганларим, журнал сотилаётган дўконлар олдидан кетолмай турганларим, давоми…

Эркин Воҳидов. Адолат туйғуси (1986)

Инсонга бир марта бериладиган ҳаётда у умридан, ўтган кунидан қониқиб яшаши керак. Виждонига хилоф иш қилмай яшаса — бундан улуғ бахт йўқ. Ҳар бир айтган сўзинг, ишинг ўзингнинг хоҳишингга мувофиқ бўлса — энг катта бахт шу. Аксинча, инсоннинг ўз ички давоми…

Абдулла Орипов. Бу шундай ижод чаманики… (1987)

Пушкиннинг ҳаёти ва ижодини илмий ва бадиий жиҳатдан тадқиқ этувчи кўпгина мутахассислар Қорадарё (Черная речка) бўйида яраланган шоирни ҳозирги замон табобати қутқариб қолиши мумкин эди, деб ҳисоблайдилар. Баъзи тадқиқотчилар эса, башарти дурустроқ врачни топишганда 150 йил бурунги медицина ҳам Пушкин давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Ашула тўғрисида (1962)

Ашула айтиш буткул ихтиёрий нарса. Бирон ашулани ҳозирги кайфиятимга мос келса, таъбимга ўтирса айтаман, бўлмаса йўқ. Таъбимга ёқмаган ашулани менга ҳеч ким айттиролмайди. Аксинча, бирон ашулани айтаман деган кишига ҳеч ким, ҳеч нарса тўсқинлик қилолмайди, оғзини беркитсангиз бурни билан, бурнини давоми…

Ғафур Ғулом. Икки Машраб (1959)

Ўзбек классик адабиёти тарихида ўзига хос катта ўрин тутган, оташин ҳажвий шеърлари ва ўйноқй ғазаллари билан халқимиз қалбидан чуқур жой олган, номи бутун Ўрта Осиё ва ундан узоқларга машҳур бўлиб кетган ажойиб шоирларимиздан бири Бобораҳим Машрабдир. Бобораҳим Машраб ижоди аллақачонлардан давоми…

Эркин Воҳидов. Шеър қадри (1982)

Шеърни ҳеч ким бировдан ўрганиб ёзмайди, ҳеч ким бировга шеър ёзишни ўргатолмайди. Лекин шеърий иқтидори бор бўлган бошловчига маҳорат сирларини ўргатувчи устоз керак. «Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар» деган халқ мақолининг шеърий ҳунарга ҳам дахли бор. Матбуот саҳифаларида босилаётган давоми…

Абдулла Орипов. Теран қалб (1987)

Устоз Абдулла Қаҳҳор прозамизнинг энг бақувват чинорларидан бири эди. Лекин айни вақтда у зот шеъриятни ҳам ғоят нозик тушунарди. Абдулла ака ёшлигида кўплаб, аксар ҳажвий мухаммаслар ёзиб эълон қилганлигини мен кейинчалик билганман. Мен насрда бирор нарса ёзмаган бўлсам-да, доимо Абдулла давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Ижодий фаоллик ва жасорат ҳақида (1962)

Ижодий фаолликни адабиётимизда ҳар бир ёзувчи ҳам, ҳар бир танқидчи ҳам бир хилда чуқур тушунади, деб бўлмайди. Ижодий фаоллик роман кетидан роман, поэма кетидан поэма, туркум-туркум шеърлар, ҳикоялар, пьесалар, мақолалар ёзишдангина иборат эмас. Ёзувчининг ижодий фаоллиги партиямизнинг адабиёт олдига қўйган давоми…

Ҳалима Худойбердиева. Аёл эл қилади аслида элни… (1990)

Март ойини зиёрат ойи дегим келади. Йилнинг бу ойида хотира куни ўтказилишини ўйлайман… Дарвоқе хотира… Инсоннинг хотирасидан катта бойлиги борми ўзи? Мана шу қутлуғ бойлик унинг бугунида белига қувват, эртасига руҳида ишонч вазифасини ўтамайдими? Хотирам дафтарини варақлайман. Кўрган, эшитган, ўқиганларим… давоми…