Нафиса Содиқова. Хазинанинг эгаси ким? (1990)

СССР халқлари тарихини биз Кавказортидаги Урарту давлати тарихидан ва Ўрта Осиё ҳудудида эрамиздан аввалги VI—V асрларда рўй берган воқеалар талқинидан бошлаймиз», дейилган «Қадимги муаллифлар Ўрта Осиё ҳақида» (Тошкент, 1940. Рус тилида) китобида. Дарҳақиқат, юртимиз қадимий юрт. Ўрта Осиё қадим-қадимдан Яқин давоми…

Тоҳир Қаҳҳор. Инсонни маърифат тарбиялайди (1989)

Кейинги йилларда моддий ва маънавий ҳаётдаги янгиланишда, демократия ва ошкоралик борасида дадил қадамлар қўйилмоқда. Бу ҳол партия қарорларида, давлат арбобларининг фан ва маданият намояндалари билан мулоқотларида, хусусан, ўтмишда рўй берган салбий ҳодисаларни бартараф этиш учун кўрилаётган чора-тадбирларда, тарихга, динга, миллий давоми…

Мамадали Маҳмудов. Ўзлигингни унутма, элим! (1990)

Энг қийини — ўзингни англай олишингдир. ФАЛЕС   Болаларнинг маънавий дунёсида бирёқламалик устун. Ҳатто уларнинг ота-оналарининг фикрлари ҳам бирёқламароқ. Чунки улар ўз юрти, ўз миллатининг тарихини деярли билмайдилар, билсалар ҳам, юзаки биладилар. Бунга ким сабабчи? Ўзини тан олмай, ўзгани мақтовчилар. давоми…

Мирзо Кенжабек. Тил эрки – дил эрки (1989)

Бир маҳаллар Владимир Ильич Ленин «Рус тилини тозалаш тўғрисида» деган мақоласида бундай деб ёзган эди: «Недосчётый» ёки «недостатки» ёки «пробели», деб айтиш мумкин бўлгани ҳолда, «дефекты» дейишнинг нима ҳожати бор?.. Чет эл сўзларининг ўринсиз яшлатилишига қарши кураш эълон қилиш вақти давоми…

Абдурауф Фитрат. Тилимиз (1919)

1918 йили Туркистон Компартиясининг топшириғига кўра, Фитрат (Шокиржон Раҳимий ва Қаюм Рамазон билан ҳамкорликда) дастлабки она тили дарслигини яратади (бу ҳақда «Иштирокиюн» рўзномасининг 1918 йил 1 май сонида «Биринчи она тили курси» деган мақола ҳам чиққан). Кейинроқ олим бу соҳадаги давоми…

Абдунаби Ҳайдаров. Дайдилар (1990)

Ёдимда: болалик йилларим қишлоғимизга тез-тез гадолар оралаб туришарди. Кўчаларимизда гоҳо юзлари офтобдан қорайган, оёқ-қўллари чанг-тупроқдан тарам-тарам ёрилган, елкаларига катта-катта хуржин ё тўрва орқалаган аёллар, жазирама кунга қарамай, тўн, маҳси-калиш кийиб олган, нари-бери йўнилган таёқдан асо тутган серсоқол чоллар пайдо бўлиб давоми…

Шарифа Салимова. Аёл жиноятга қўл урди (1990)

Ўша мудҳиш кунда у, икки дунё бир тутам бўлиб, оламга келтирган жигарпораларини — Миродилжонни, Манзурахонни, Мансурбекни ва Наргизани ўз қўли билан бўғиб ўлдирди. Хонадаги тўрт полопон, қафасга тушган қушдек, нажот истаб тўрт тарафга тирқираб қочди. Аммо совуқ деворлар шафқат қилмади: давоми…

Мирзаали Муҳаммаджонов. Асорат (1990)

Ўзбекистон, табиий шарт-шароитлари, асрлар оша шаклланган дехқончилик маданияти билан, энг бой ва фаровон жумҳурият бўлиши мумкин эди. Афсуски, бундай бўлмади. Қайтанга халқ турмушида муайян турғунлик, сиҳат-саломатлигида жиддий бой беришлар, табиат мувозанатида улкан талофотлар рўй берди. Биз бугун совет ҳокимиятининг 72 давоми…

Ашурали Жўраев. Фалокат қўнғироғи (1989)

Мабодо, биз бугун сиёсий жиҳатдан тинчликни асраб, эртанги кунда яшаш ҳуқуқини қўлга киритганимизда ҳам, индинига ҳаво, сув ва заминнинг заҳарланишидан қирилиб кетишимиз мумкин. Валентин Распутин Навойга автобусда борсангиз, Пахтачи ноҳияси Султонобод посёлкасидан ўтишингиз биланоқ, ачқимтил ҳаво бирдан томоғингизни, кўзларингизни ачита давоми…

Абдуқодир Эргашев. Оғунинг баҳоси қанча? (1990)

Биз ҳаёт кечираётган атроф-муҳитни ифлослантирган кимёвий моддаларнинг тури тўрт миллиондан ортиқ. Улар орасида энг ёмони—инсон учун хатарлиси ксенобиотиклар, яъни табиатга ёт бўлган заҳри-қотил пестицидлардир. Қишлоқ хўжалик экинларини турли касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган гербицидлар, замбуруғларга, ҳашаротларга қарши ишлатиладиган давоми…