Ҳожи Муин. Таассуфлик ҳолатдамиз (1914)

Замоннинг оинаи жаҳоннамоси бўлган жарида, мажалла ва тарих саҳифаларини диққат ила мутолаа этсак кўрарамизким, ўзга қавм ва миллатлар илм ва ҳунар хосияти ила оз бир замонда бутун жаҳонни тасхир этдилар. Мусулмон ҳукмдорлари (ўзларининг замон иқтизосинча ҳаракат қилмагонлари учун) асир ва давоми…

Ҳожи Муин. Тибб ва ҳифзус-сиҳҳатда риоятсизлигимиз (1914)

Дини мубини ислом, кўб амрларда (таҳорат, намоз, ғусл…) каби жумла мусулмонларни назофат ва покизалик ила юрмоклариға буюруб ва шунинг учун «Буниял-исламу алан-назафати» – (Ислом покликка қурилган – Н. Н. ), «Ан-назафату шатр ул-имон» – (Поклик имоннинг бир бўлагидир-Н. Н.) демишдур. давоми…

Ҳожи Муин. Истиқбол қайғуси (1913)

Маълумдирки, ҳар миллатнинг тараққийси илм ила бўлуб, илми бор миллатнинг истиқболи мунаввар ва ўзи осойишда ҳам ажнабийлар қошида маҳобатлик ва ҳурматлик кўринур. Соҳиби илм ва мутараққий миллатларнинг аломатлариндан баъзиси шулки, ибтидоий мактаблари мунтазам бўлуб, ўрта ва олий ҳар турли мадрасалари давоми…

Ҳожи Муин. Муҳтарам шуаромизга (1913)

(Тўғри сўзлар сўзларам мумкин қадар, Хоҳ онам ранжисун, хоҳи падар). Ухлаб қолган кишиларни бошлаб мулойим овоз ила уйғотмоқ одобдандур. Садо кифоят этмаганда мутлақо туртиб уйғотмоқға мажбурият кўрилур. Мен ҳам ушбу қоидани риоя қилуб, аҳволи олам ва иқтизои замондин оз хабарлик давоми…

Ҳожи Муин. Янги асар (1914)

«Ойна» журнали муҳаррири Маҳмудхўжа афанди «Падаркуш ёки ўқумағон боланинг ҳоли» исмли тиётруга қўймак учун махсус бир рисола таҳрир ва нашр этубдурларки, ўқуб чиқдук. Туркистон шевасиға ёзилғон ушбу рисолада Туркистон маишатидин бир фожеани ғоят муассир равишда тасвир этилмишдур. Бу рисоланинг хулоса давоми…

Ҳожи Муин. Адабсизлик сабаби ва унинг чораси (1913)

«Туркистон вилоятининг газети» 54-рақамида Тошканд мусулмон авомларининг адабсизликидин зорлануб, аларнинг кўчалардаги беадабона ҳолларини тафсил ила ёзубдурки, диққат этуб ўқудук. Лекин шунинг сабаби ва иложи тўғрисида ўз фикрини ёзмағониға таажжуб этдик. Шояд мундин сўнг ёзар. Бизнинг фикримизча, ёлғуз Тошканд авомлари эмас, давоми…

Ҳожи Муин. Раддия (1913)

«Туркистон вилоятининг газети»нинг учинчи нўмрасида «сарт» сўзи ҳақида ўшлик Мирзо Қодиржоннинг ғофилона ва мутаассибона ёзғон бир мақоласини ўқуб, таажжуб этдук. Бир-икки ой ичида «сарт» сўзи ва маъносина мутааллуқ «Вақт» ҳам «Шўро»да баъзи шайлар ёзилмиш эди. Энди Қодиржон афанди «сарт» сўзи давоми…

Ҳожи Муин. Ғазета ўқимоқ манфаати (1911)

Биз туркистонлиларға ғазета ўқумоқ у қадар расм ва таомил эмас. Агар ғазета ўқумоқнинг манфаатини билса эдук, ёки ғазета ўқуб маъносиға тушунса эдук, ҳатто бир нафас ўлсун ғазета мутолаасидин воз кечмас эдук. Ғазета ўқумоқ у қадар лаззатли шайдурки, бунинг лаззатини фақат давоми…

Ҳожи Муин. Интиқодоти воҳияга бир назар (1909)

Муҳтарам муҳаррир афанди. Ушбу мактубимизга газетангиздин жой берувингиз маржудур. Русияда ҳуррияти калом ва матбуот верилғондин бери миллатпарвар мусулмонлар тарафиндин мавқеъ интишора вазъ ўлинон газета ва мажаллалар сутунларинда ҳар замон аҳамиятлу масалалар узринда мусодамаи афкор эдулмоқца ва кўрулмоқцадур. Аммо баъзи вақтлар давоми…

Ҳожи Муин. Марҳум Шокир Мухторий (1922)

Туркистонда тараққий ва тажаддуд йўлида кўп хидмат қилғонлардан бири марҳум Шокир афанди Мухторийдир. Шокир афанди Туркистонда тахминан 15 йил таълим ва тарбия йўлида хидмат қилиб келган маъруф муаллим ва муҳаррирларимиздан эди. Марҳум 1920нчи йил 26нчи де-кабрда Жиззах касалхонасида чихутқа (сил) давоми…