Исҳоқхон Ибрат. Письмо из Тюря-кургана (1914)

ПИСЬМО ИЗ ТЮРЯ-КУРГАНА[1] Эй, бизни мусулмон фирқалар, сизларни бу йиллардаги аҳволи аъмолларингиз ичкари шаҳарлардаги маданият топган халқға кулки бўладурғон ҳоллардурки, буни олдини ҳеч қайсиларимиз олмадук. Эмди олиб ҳам бўлмади. Бул қарздорликлар мулкларимизни ва обрўларимизни тўкмакка сабаб бўлган беилм, беҳисоб, бефикр давоми…

Исҳоқхон Ибрат. Эски мактаблар хусусида (1907)

ЭСКИ МАКТАБЛАР ХУСУСИДА[1] Муаллим бечора азиз фарзандларимизни калтак, қамчи йўқ баҳонаси-ла беш-ўн саналар (5—10 йил) осмонга қаратуб, «алиф, бабазер, бебазер», деб шовқин қилдириб-қилдириб, бир ҳарф ҳам ўқув-ёзув билдирмайинча умрларини барбод қилиб ётмоқға тақвиятгина бўладур. Болаларни эски мактаблар ила жамоаларға тақсим давоми…

Исҳоқхон Ибрат. Миллатни ким ислоҳ этар? (1914)

МИЛЛАТНИ КИМ ИСЛОҲ ЭТАР?[1] Биз Туркистон мусулмонлари орасинда хилофи шариат одатларини кўплиги ҳар кимға маълумдир. Мунинг дафъи ва ислоҳини ким этар? Бизни фикримизча, мунинг дафъу ислоҳиға уламо ҳазароти камари ҳиммат боғлаб, муқаддас меҳробу минбардан ваъз сўйлаб, аҳолиға аҳкоми шариатни билдуруб, давоми…

Иброҳим Даврон. Ҳақсўз (1910)

ҲАҚСЎЗ[1] Намангон уездида Тўрақўрғон қозиси ас-саййид-ул-ҳаж Исҳоқхон тўра афанди бир ҳақиқий мусулмони комил эканини ўз ҳамқарялари билиб туруб, баъзи афкори содиқона тарафдори ўлдуғи учун қози афанди хирожи вос-вос деб таажжублануб, таън еткурадурлар. Лекин биз ўз фикри қосиронамиз бирла тафаккурот эдуб, давоми…

Саид Аҳмад. Тоғай Муроднинг қўшиқлари (1994)

Кечагина ёш ёзувчи, бошловчи ёзувчи, деб юрган қаламкашларимиз эндиликда насримизнинг етакчи ижодкорлари бўлиб қолдилар. Тоғай Мурод ана шу ижодкор авлоднинг талантли вакилидир. Тоғай Мурод адабиётга тутаб эмас, ёниб кирди. Тоғай Мурод қиссалари соф миллий ўзбек қиссалари. Тоғай Мурод қиссаларида тасвирланган давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Тагўр ва тагўршунослик (1925)

ТАГЎРНИ ҚАНДАЙ ТАНИЙЛАР? Ҳиндистон ва балки бутун дунёнинг бу кунги улуғ адиб ва шоири бўлғон Рабиндранат Тагўрни маданий оламнинг ҳаммаси танийдир. Маданий оламга нисбатан анча кетда бўлғон бугунги турк-тотор шўро жумҳуриятлари халқлари ҳам уни анчадан бери танийдирлар. Мундан роса 12 давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Кўлагада қолғонлар тўғрисида (1935)

Бизнинг адабиёт соҳасида, таассуфга қарши, кўлагада қолиб кетган; тўғриси, кўлагада қолдирилиб келган — бир тоифа бор. Бир чеккаси ўзим ҳам шу тоифага мансуб бўлганимдан шу тоифанинг аҳволини кўпчиликка билдириб ўтай дедим. Йўқса, у тоифа аллакимлар томонидан — атайлабми, ё бепарволик давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Улуғ ҳиндий (1925)

«Шу нарсани юрагим дук-дук уриб туруб ёздим» десам ё ишонасиз, ё ишонмайсиз. Лекин, юрагим «шамол теккан япроқдай қалтирайдир…» Бир хил завқ — «нашъа» билан қалтирағон юрагим, бутун танимни силкитадир ва қўлим ҳам шу орада енгилгина чайқалиб турадур. «Бу нимадан келди?» давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Тарихнинг зарарлик такаррури (1924)

Дунёнинг кетиши, турмушнинг оқишида шундай воқеалар пайдо бўладирким, у воқеаларга ўхшаш ҳоллар ундан бурун ҳам кўрулиб ўтади. Ана шу вақтларда маҳмадона, чечан кишилар чиқиб «тарих такаррур қилаётир», деб шовқун-сурон қилиб юборадилар. Мен маҳмадона ҳам эмасман, чечан ҳам. Шовқун-сурон қилмоқ ҳам давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. 500 йил (1924)

(ЎЗБЕК БИЛИМ ҲАЙЪАТИ ЭЪТИБОРИГА) Чиғатой адабиёти ва тилига Навоийнинг қилғон хизмати жуда улуғдир. Бу кунги янги ўзбек адабиёти ва унинг бу кунги содда шеваси, менимча, ўша чиғатой шевасидан ўзга эмасдир. Баъзи бир кишилар, Навоийдан анча кейин чиққан адиб ва шоирларимиздан давоми…