Мунавварқори Абдурашидхонов. «Нашри маориф» уюшмасининг аҳамияти (1923)

Маданий мамлакатларнинг ҳар бирида маориф-маданият ишларини одатдан халқ ўзи олиб борадур. Ҳукумат эса ёлғиз раҳбарлик ва ёрдамчилик вазифаларинигина адо этиб турадир. Шул сабаблик онгли миллатлар ўзаро илмий, фанний, адабий ва ижтимоий уюшмалар ва «Нашри маориф» жамиятлари тузуб, ҳукуматларининг раҳбарлик ва давоми…

Мунавварқори Абдурашидхонов. Туркистон шўролар жумҳуриятидаги маорифпарвар ёшларга хитоб (1923)

Бир вақтлар чор ҳукумати ва унинг хоин миссионерлари қўл остида жуда оғир ҳоллар кечирган Туркистон маорифпарварлари, шўролар ҳукумати даврида хийла кенг план ва ғоялар билан ишга киришган эдилар: беш йил инқилоб даврининг аввалги йилларида маориф ишларимиз ғоят ёруғ ва зўр давоми…

Мунавварқори Абдурашидхонов. Туркистонда вақф ишлари (1922)

Туркистонда ҳозирғача маълум бир йўлга қўйилмаган чатоқ ишлардан бири вақф ишларидир. Инқилобдан бери вақф ишлари учун юзларча комиссиялар тузилди. Турлук лойиҳалар ясалди. Лекин кутилган бир натижа чиқмади. Кейинги вақтларда вақфларни халқ қўлига бериш сиёсати майдонга чиқди. Бунинг учун ТуркЦИК томонидан давоми…

Мунавварқори Абдурашидхонов. Ҳужумми? Мунозарами? (1921)

«Қизил байроқ»нинг 131-сонида «Илмий хизмат» унвонли бир мақола кўринди. Ул мақола «Биров» имзосила ёзилиб, онда маним шахсимга ҳийли ўринсиз ҳужумлар, «ота гўри қозихона»лар қилинмишдир. Бунга сабаб эса маним расмий бир мажлисда бутун маориф аҳллари, муаллимлар, маориф комиссари ва шаҳар маориф давоми…

Мунавварқори Абдурашидхонов. Туркистон вақфлари ҳақида (1920)

Туркистон илгари ўз замонасиға кўра маданиятга эга эди. Ўша даврда Туркистон ҳукмдорлари, уламолар ва зиёлилар маданий-маърифий ишга жиддий аҳамият берар эдилар, ҳар бир киши халқ маориф ишига бор нарсаси билан ёрдам беришни савоб деб биларди. Ана шунинг учун Туркистонда улкан давоми…

Мунавварқори Абдурашидхонов. Хитобнома (1919)

ЎЛКА МАОРИФ КОМИССАРИАТИ ТАРАФИДАН: Мусулмон мактабларида дин дарслари Ўткан 1918 йил 4 ноябрда Маориф комиссариати тарафиндан чиқарилғон 38 рақамли буйруқнинг 6-моддасинда мусулмон мактабларида дин дарслари ўқитмоқ тўғрисинда тубандағи сўзлар ёзилғон эди: «Мусулмон халқи ўртасиндағи тараққиётнинг озлиғин ва унлар орасиндағи таассуб давоми…

Мунавварқори Абдурашидхонов. «Шўройи ислом» қарорномаси (1917)

Муҳтарам мусулмонлар! Ҳозирғи қийматчилиқ ва озиқсизлиқ шул қадар қўрқинчилуқ даражаға бордики, кўп оилалар, фақир ва бечоралар пулга ҳам озуқтополмасдан, кўчаба-кўча саргардон бўлиб, неча кунларғача оч турмоққа мажбурият кўрурлар. Ҳозирда давом этуб турғон даҳшатлиқ уруш, бу йилғи сувсизлиқ ва чогирдка балолари давоми…

Мунавварқори Абдурашидхонов. Мақбул қурбонлар (1917)

Бутун дунёдаги ҳурриятчилар орасида бир сўз бор: «Ҳуррият берилмас, олинур. Ҳеч нарса ила олуб бўлмас, фақат қон ва қурбон илагина олуб бўлур». Мана бу жумлалар ҳақиқатга шул қадар мувофиқдурки, ҳазрати Одамдан шул вақтгача ҳеч бир давлат ва мамлакатда ҳурриятнинг берилгани, давоми…

Мунавварқори Абдурашидхонов. «Турон» театри очилишида сўзланган нутқ (1914)

(1914 йил 27 февралда Тошкандда «Колизей» театри биносида «Турон» труппасининг расмий очилиши муносибатила сўзланган нутқ.) Жамоат! Сиз ҳурматлуларга тиётр хусусида бир неча сўз айтмакка жасорат қилиб, қаршуларингизга чиқдим. Бу хусусда маним густоҳона ҳаракатимни афу этмаганингизни ожизона рижо қилурман. Бизни Тошканд давоми…

Мунавварқори Абдурашидхонов. Жамиятлар қандай очилур (1914)

Маориф ва маданият боғчасининг биринчи дарвозаси мактабдир. Ер юзиндаги маорифли миллатларнинг ҳар бирлари маданият боғчасина шул дарвозадангина кирмишлар, яъни маориф ва маданият йўлина сафар проғроми ясалганда, биринчи моддасини шул «Мактаб очмак» масаласини қўймишлар. Ишларини шул «мактаб»дангина бошлайлар. Мактаб очуб, билфеъл давоми…