Вадуд Маҳмуд. Алишер Навоий (1925)

Ҳижрий 5 аср ила 10 аср орасидағи беш юз йиллиқ бу давр Хуросон ва Мовароуннаҳрда ислом маданиятининг гуллаган мавсуми эди. Бешинчи аср(лар) арабнинг янги руҳий ортиши билан Эроннинг ер юзида мумтоз мавқе тутғон давридир. У вақтлар рубъи маскуннинг энг файзли давоми…

Вадуд Маҳмуд. Навоий учун (1925)

(Навоий туғилғониға 500 йил тўлиши муносабати билан) Навоийни танимағон бир ўзбек бўлмаса керак. Эскиларимиз ва эски мактабларимиз ғазаллари билан, янгиларимиз ва янги мактабларимиз суратлари ва шахсияти билан танишдирлар.Навоий 844 ҳижрийда туғилиб, 906 да дунёдан ўткан буюк турк адибидир. Унинг ўттиздан давоми…

Вадуд Маҳмуд. Фузулий Бағдодий (1925)

(Юбилай муносабати-ла) Фузулий ўнинчи аср ҳижрийда Ироқ Арабида яшағон бир шоирдир. Бағдод теваракида — Карбалода, бир ривоятга қарағонда Ҳуллада тўққузинчи асри ҳижрийнинг охирларида туғулмишдир. Оти Муҳаммаддир. Отаси Сулаймон деган олим бир зотдир. Аслининг бири турк, бири форс бўлғониға доир икки давоми…

Вадуд Маҳмуд. Турк адабиёти тарихи (1925)

Исмоил Ҳикмат.Озарбойжон Халқ Маориф камисарлиги фанний метод шўроси томонидан тасдиқ этилмиш ва Озарбойжон нашриёти томонидан 5 минг нусхада босилғон. (1925 йил — Бокуда) Бу асарнинг биринчи жилд, биринчи ва иккинчи ҳиссаси босилиб чиқди. Биринчи ҳиссаси ўн тўққузинчи аср ҳаёти адабиясидан давоми…

Вадуд Маҳмуд. Турк шоири Ажзий (1924)

Бошланғич Бизда адабий тафтишлар эндигина бошланмоқдадир. Бу майдон қанча кенг бўлса, шунча ҳам ишлар билан тўладир. Бизда адабиёт билан машғул кишилар ҳам оздир. Лекин бу оз ва йўқ билан қаноатланиш мумкин эмасдир. Нима бўлса бўлсун, қўлдан келганча хизмат қилиш керакдир. давоми…

Вадуд Маҳмуд. «Чин севиш» (1921)

Ўзбек саҳналарида шу кунгача ўйналиб келган пьесаларнинг энг кучлиси, энг буюги ўткур ёзувчимиз Фитратнинг ҳинд турмушидан олиб ёзғон «Чин севиш» пьесаси эканлигини ҳамма иқрор этса керак. Саҳнамизда бир неча мартаба борлиқ кўрсатган бу беш пардали пьеса 17 сентябрда ёзлиқ «Турон» давоми…

Вадуд Маҳмуд. «Ҳинд ихтилолчилари» (1923)

«ҲИНД ИХТИЛОЛЧИЛАРИ»Театр китоби. А.Фитрат асари Бизда ҳам муҳаррирлик бир санъат ҳолиға кира бошлади. Ҳозир кўзга кўринарлик асарлар майдонга келди. Турли журналлар, адабий парчалар, шеър мажмуалари, театр китоблари шу қаторидадир. Буларни секин-секин кўруб чиқмоқ, илмий асарларни илмий жиҳатдан, фанний асарларни фан давоми…

Вадуд Маҳмуд. Чўлпоннинг «Булоқлар»и (1923)

Бу кун ўзбек адабиётига яна янги бир тўн кийгизилди, Чўлпоннинг «Булоклар» отлиқ янги бир шеърлар тўплами босилиб чиқди.Чўлпон ўзбекнинг янги шоиридир. Шунинг учун ўзбек элининг бу кунги руҳи, ҳоли, сезгиси «Булоқлар»да қайнайдир. Ўзбек тили, ўзбек оҳанги «Булоқлар»да сайрайдир, ўқуйдир. Ўзбекнинг давоми…

Вадуд Маҳмуд. Бу кунги шеърларимиз ва санъаткорларимиз (1925)

Адабиётимизнинг классик даври санъат ва унга тегишлик масалаларда ўзига махсус тарзда тараққий ва қонунларга эгадир.Буюк адиб ва шоирларимиз фикри ҳаёт эътибори билан ислом динига ва унинг жавҳари бўлғон исломий тасаввуфга мансуб бўлғонидан ҳаётга ва турли тазоҳуротига назарлари табиий ўлароқ шу давоми…

Вадуд Маҳмуд. Адабий танқидга бир назар (1924)

(А. Саъдийнинг «Ўзбек ёш шоирлари» мақоласи муносабати билан) Шу кунларда ўзбек матбуотида ўзбек адабиёти тўғрисида кўпгина нарсалар ёзила бошланди. Бу эса бизнинг учун буюк аҳамият билан текшириладурғон бир майдондир. Ўзбек адабиётига оид жиддий бир нарса ёзмоқ учун керагича замин ва давоми…

Мақолалар мундарижаси