Иброҳим Ҳаққул. Моҳиятга толиб, руҳониятга ошиқ (2010)

Туйғу, фикр-мушоҳада ва тасвир — буларнинг бариси Шарқ адабиётида, аввало, мазмун ва моҳиятга асосланади. Эски адабий матнлар билан танишганда сўзнинг баъзан ўнлаб маъно-мазмуни билан қизиқишга тўғри келади. Агар шундай қилинмаса, айни бир ижодкор улардан қандай мақсадларда фойдалангани ҳам, матндан матнга давоми…

Абдуғафур Расулов. Туғдонавор матн (2010)

Эркин Аъзамнинг “Чироқлар ўчмаган кеча” номли илк тўпламидаги “Сой бўйи, чимзор…” ҳикоясида “илдизлари очилибсойгача тушган бир туп туғдона” тасвирланади. “Гули-гули” қиссасида “гужумзору туғдоназор”га эътибор қаратилади. “Қарздор” киноқиссасида “бир барака топгур экиб кетган ёлғиз туғдона” тилга олинади. Туғдона нима? Қандай ўсимлик? давоми…

Нормурод Норқобилов. Бойчиборнинг изи бор (2010)

Чанқовуз чорлови Тунни гулхан атрофида ўтказдик. Тонг отиб, бутун борлиққа офтоб нурлари ёйила бошлагач, режага кўра, Боботоғдан Кўҳитанг томон йўл тортамиз. Йўл-йўлакай бизга ҳамроҳлик қилган Хуррам бахши қишлоғи томон қайриларканмиз, қизиқ манзаранинг устидан чиқдик. Қишлоқ аёллари кичик бахшини давраларига тортиб, давоми…

Ваҳоб Раҳмонов. Матн ҳақиқати (2010)

Матншунослик, яъни матн ҳақиқатини тиклаш муаммоси ”Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг доимий мавзуларидан. Дарҳақиқат, адабий меросимизни ўрганиш ва муносиб тарзда чоп этиш ҳамма вақт долзарб вазифа саналади. Шу маънода газетада (”ЎзАС”, 2010 йил, 2-июл) эълон қилинган ”Матншунослик давр талаблари даражасидами?” давоми…

Қудратулла Омонов. Ўлмас достоннинг Ҳирот нусхаси (2010)

Улуғ шоир, олим ва файласуф, жамоат арбоби Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”(“Қут бергучи билим” ёки “Саодат китоби”) асари ўрта асрлар туркий ёзма адабиётининг бебаҳо ёдгорлигидир. Бу йил асарнинг яратилганига 940 йил тўлди. Муаллиф уни 1069/1070 йили ёзиб тугаллаган. “Қутадғу билиг”нинг давоми…

Тўлапберган Қаипбергенов. Бургут парвози (2010)

Таниқли қорақалпоқ адиби Ўрозбой Абдураҳмонов ижодига бир назар Миллий адабиётда шаклланган анъанавий усулларга янгича руҳ, янгича шакл олиб кирадиган адиблар бўладики, улар ёзган асарларнинг аҳамияти вақт ўтган сари аён кўриниб боради. Таниқли қорақалпоқ адиби Ўрозбой Абдураҳмонов ана шундай сўз санъаткорлари давоми…

Матншунослик давр талаблари даражасидами? (давра суҳбати) (2010)

Ҳозирги замон адабиёт илмида бадиий асар матни таҳлил ва талқиннинг асосий объектига айланди. Зотан, матн замирида асар муаллифининг дунёқараши, инсон ва жамият ҳақидаги консепцияси, бадиий-эстетик принциплари, санъати, макон ва замон, миллий тафаккур мужассам бўлади. Қолаверса, матн таҳлили бадиий асарни холис давоми…

Нормурод Норқобилов. Боботоғ тилсимлари (2010)

Йўл! Одатда, ҳар қандай сафар йўлдан бошланиб, йўлнинг муайян қисмидаги манзилда якун топади. Негаки, йўл дегани ниҳоясиз, йўл дегани чексиз ва сарҳадсиз. У бепоён юртимизнинг турли пучмоқлари бўйлаб шу қадар кенг томир отганки, буюк алломалардан бири айтгандек, бу йўлларни тўла давоми…

Иброҳим Ҳаққул. Тамалсиз талқин ғалатдир (2010)

Бу дунёда айтарли ҳамма мавжудлик ўзгаради. Ўзгариш, бу — ё янгилик ёки эскириш демак. Аммо бунда бир жиҳатни, албатта, эътиборда тутмоқ зарур: ҳамма “эски” аҳамиятсиз бўлмагани сингари, барча “янги” ҳам фойдали бўлавермайди. Айниқса, илм-фан ва ижод оламида бу ҳодисага тез-тез давоми…

Гулноза Одилова. Аниқлик нимага боғлиқ (2010)

Таржимашунос олим И.Зингер: «Таржимон синчков ўқувчи, ажойиб услубчи, сўз устаси, психолог, ҳар томонлама билимдон бўлиши керак», дейди. Аммо шуни ҳам эътибордан қочирмаслик лозимки, бу ишга ихлос билан ёндашишга шайланган таржимонлар учун аниқ ишланган услубий йўриқнома ёхуд таржимада аниқликка эришиш борасида давоми…


Мақолалар мундарижаси