Усмон Азим. Узун тун

Усмон Азим. Узун тун: Шеърлар. Т.: «Ёзувчи», 1994.

Усмон Азим уйғониш фаслининг оташин куйчиси десак хато қилмаймиз, Унинг илк шеърлариёқ Ҳақ ва Адл йўлларига садоқат ифодаси эди. Ана шу садоқат туйғуси, куюнчак кўнгил унинг шеърларининг руҳий иқлимини вужудга келтиради. Ушбу мўъжаз мажмуага шоирнинг турли даврларда ёзилган энг сара шеърлари киритилди.