Маҳмуджон Қозоқбоев. Олтин Ўрда сирлари: Ўзбекхон (тарихий роман)

Маҳмуджон Қозоқбоев. Олтин Ўрда сирлари: Ўзбекхон. Тарихий роман (биринчи қисм). Ўш: Вега, 2021. — 228 б.

Ўзбек давлатчилигида муҳим ўрин тутган Олтин Ўрданинг буюк ҳукмдори Ўзбекхон хақидаги ўткир сюжетли, бадиий ҳужжатли саргузашт асар.
Муаллиф ўз олдига қўйган режа бўйича Олтин Ўрда хақида туркум тарихий романлар ёзмоқчи эди. Ушбу ўқиётганингиз “Олтин Ўрда сирлари” номли туркумнинг “Ўзбекхон” деб номланган асарининг биринчи китобидир. Асардаги воқеалар Олтин Ўрданинг Қрим, Хоразм, Кавказ улусларида ва унинг Сарой Боту пойтахт шаҳрида, Миср ва Шом ўлкаларида шиддатли тарзда кечади.
Асар ўзбеклар тарихи билан қизиққан китобхонларнинг кенг жамоатчилиги учун мўлжалланган.