Евгений Евтушенко. Оқ қорлар

Евгений Евтушенко. Оқ қорлар: Шеърлар ва достон / [Редкол.: Б. Бойқобилов ва бошқ.]. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари шеърияти).

Атоқли рус совет шоири Евгений Евтушенконинг шеърлари инсон онгига ва виждонига мурожаат қилиб, уни ўз манфаатларининг тор дунёчасида ўралашиб қолмасликка чақиради. Яхшилик ва адолатнинг тантана қилишига ишончни йўқотмасликка ундайди.
Ушбу китоб ўз мазмуни ва пафоси билан ҳозир ер юзида рўй бераётган кескин ва алангали воқеалар билан ҳамоҳангдир.
Тўплам яхши ниятли барча одамларнинг жаҳон тақдирига ва тараққиётига алоқадорлигини тасдиқлайди.