* * *
Қошинг кўргач, нечук айланмайинким қиблагоҳимдур,
Аёғингга нечук бош урмайинким саждагоҳимдур.
Лабинг истаб недан жон бермайин оби ҳаёт андин,
Юзинг кўргач, нечук кўз очмайин барқи моҳимдур.
Чекиб учқинлар урғон оҳ била бошимға чирмашқон,
Гадолиғ шаҳлиқиға бошима зардан кулоҳимдур.
Юзинг ҳажриға сабр этмай, ўт узра мушки тушгандек,
Эмас ҳолинг ёпушган мардуми чашми сиёҳимдур.
Юзингни ғайридан асраб, кун олдин абр тутгандек,
Сочинг эрмас, юзинг атрофи узра дуди оҳимдур.
Недин сарви қадингни гулшани жонда макон этмай,
Алиф қаддингни жоним ичра беркитган илоҳимдур.
Чаманда гул, фалакда ахтар эрмас қон ютиб афғон,
Юракдур еру кўкда ҳуснинг ахтарған нигоҳимдур.
Рақиблардан ғамим йўқ, берса роҳат ғамзае чашминг,
Ани барҳам урарға кипригинг ҳайли сипоҳимдур.
Нетурдум жону кўнглим бегумон, сендан гумон этдим,
Севингандек топиб гавҳар, шакар хандинг гувоҳимдур.
Уйғур тилидан Омонбек Жалилов табдили