Садриддин Айний (1878-1954)

Ёзувчи, олим ва жамоат арбоби Садриддин Саидмуродзода Айний 1878 йили Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Ўзбек ва тожик тилида ёзган. Тожикистон Фанлар Академияси академиги ва биринчи президенти (1951—54), Ўзбекистон Фанлар Академияси фахрий аъзоси (1943), Тожикистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1940), давоми…

Саидали Маъмур (1944)

Тожикистон халқ шоири, Абу Абдуллоҳ Рўдакий номидаги давлат мукофоти соҳиби Саидали Маъмур 1944 йил 28 декабрда Ўратепа(бугунги Истаравшан)нинг Яккабоғ қишлоғида туғилган. Тожикистон давлат университетининг тарих ва филология факультетида таълим олган. Ўқишдан сўнг радио, нашриёт,газета ва журналларда фаолият юритган. Шоирнинг илк давоми…

Озарахш (1963)

1963 йилда Айний районининг Урметан қишлоғида туғилган. 1980-85 йилларда Тожикистон Миллий университетининг журналистика факултетида таҳсил олган. 1985-88 йилларда Республика радио ва телевидение комитетида, 1988-92 йилларда Ленинобод вилояти театрлар иттифоқи директори лавозимида, 1992-2001 йилларда Ленинобод вилояти радио ва телевидение комитетида ишлаган. давоми…

Бозор Собир (1938-2018)

Бозор Собир 1938 йилнинг 20 ноябрида Файзобод ноҳиясининг Сўфиён қишлоғида туғилган. Отасидан бевақт маҳрум бўлганлиги боис Ҳисор ноҳиясидаги мактаб-интернатда тарбияланган. 1957-1962 йилларда Тожикистон давлат Университетининг тарих-филология факултетида таҳсил олган. «Маданият ва маориф», «Садои Шарқ» журналларида назм бўлими бошлиғи, Ёзувчилар Иттифоқи давоми…

Қутби Киром (1932-1993)

Қутби Киром 1932 йилнинг 18 декабрида Тожикистоннинг Заҳматобод (ҳозирги Айний) туманида туғилган. Душанбе педагогика университетининг филология факультетини тамомлаган. Илк шеъри 1957 йили  «Шарқи Сурх» (“Қизил Шарқ”) журналида, илк китоби “Меҳр парвози номи билан 1963 йили чоп этилган. «Нон ҳиди» (1966), давоми…

Миршакар (1912-1993)

Миршакар (тахаллуси; асл исм-шарифи Миршакаров Мирсаид) (1912.23.4, Тожикистон, Шуғнон тумани — 1993.31.8, Душанба) — тожик шоири, драматург. Тожикистон халқ шоири (1962). Тожик адабиётида шеъриятнинг эпик жанрларини ривожлантирган. «Зафар байроғи» (1934) достонида Вахшдаги қурилишлар акс этган. Халқ афсонаси асосида яратилган «Олтин давоми…

Зулфия Атойи (1954)

Зулфия Атойи 1954 йил 15 июнда Суғд вилоятининг Ғончи ноҳисида таваллуд топган. Москва шаҳридаги Максим Горький номли Адабиёт Институтида таҳсил олган. «Точикистони Совети» рўзномасида иш фаолиятини бошлаган. Айни пайтда «Феруза» аёллар журналининг муҳаррири. «Шараф» ордени соҳиби. Россиянинг «Данко юраги» адабий давоми…

Гулрухсор (1947)

Оташнафас шоира Гулрухсор (Сафиева Гулрухсор) 1947 йил 17 декабрда Комсомолобод (ҳозирги Нуробод) ноҳиясининг Яхч қишлоғида туғилган. 1968 йилда Тожикистон Давлат Университетининг тожик филологияси факултетини битирган. Илк меҳнат фаолиятини «Тожикистон комсомоли» рўзномасида бошлаган. Тожикистон Ленин комсомоли марказий қўмитаси матбуот бўлими мудири, давоми…

Раҳмат Назрий (1951)

Тожикистон халқ шоири Раҳмат Назрий замонавий тожик адабиётининг йирик вакилларидан ҳисобланади. 1951 йилда Хатлон вилоятининг Кўлоб шаҳрида таваллуд топган.  Тожикистон давлат университетининг журналистика факултетида таҳсил олган. Илк иш фаолиятини «Маориф ва маданият» рўзномасида бошлаган. Кейинги йилларда Тожикистон ёзувчилар Иттифоқининг адабиёт давоми…

Гулназар Келди (1945-2020)

Атоқли шоир Гулназар Келди 1945 йил 20 сентябрида  Суғд вилояти Айний ноҳиясининг Дардар қишлоғида туғилган. 1966 йилда Тожикистон давлат университетининг тарих-филология факультетини битирган. Илк меҳнат фаолиятини «Тожикистон комсомоли»  рўзномасида бошлаб,  ушбу рўзнома муҳаррири бўлиб ишлаган. Кейинчалик «Садои Шарқ», «Пайванд» журналларида, давоми…


Мақолалар мундарижаси