Самуил Маршак (1887-1964)

Маршак Самуил Яковлевич (1887.22.10, Воронеж – 1964.4.7, Москва) — рус шоири, 20-аср рус болалар адабиёти асосчиларидан. Маршакнинг «Жек қурган уй», «Болалар қафасда», «Аҳмоқ сичқонча ҳақида эртак» шеърий китоблари 1923 йилда нашр қилинган. Маршак 1933 йилда «Мистер Твистер» ҳажвий памфлетини яратди. давоми…

Фёдор Тютчев (1803-1873)

XIX аср рус шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири. 1803 йилда туғилган. Москва университетининг тилшунослик бўлимида таҳсил олган. Унинг “Ёз оқшоми”, “Ҳиссиёт”, “Бедорлик”, “Тушлар” лирик асарлари маълум. Фёдор Иванович Тютчевнинг ижоди ХIХ аср рус шеъриятининг ёрқин саҳифасидир. Тютчев инсоннинг ҳиссиётлари, табиат тўғрисида, давоми…

Борис Заходер (1918-2000)

Борис Владимирович Заходер (9 сентябрь 1918, Кагул, Бессарабия — 7 ноября 2000, Москва) — рус болалар ёзувчиси, шоир, таржимон, сценарист. Россия Федерацияси давлат мукофоти лауреати (1999). НИМА ГЎЗАЛ ДУНЁДА? Бехосдан бериб савол, Болапақир қилди лол: – Нима гўзал дунёда, Ҳаммасидан давоми…

Корней Чуковский (1882-1969)

Чуковский Корней Иванович (тахаллуси; асл исм-шарифи Корнейчуков Николай Васильевич) [1882.19(31).3, Петербург — 1969.28.10, Кунцево, Москва вилояти] — рус ёзувчиси, болалар шоири, таржимон ва адабиётшунос. Ижодининг асосий қисмини болаларга бағишланган асарлар ташкил этади. Чуковскийнинг «Ваня ва Тимсоҳ», «Тозалабюв» («Мойдодир»), «Суваракбой» (1923), давоми…

Сергей Махотин (1953)

Сергей Анатольевич Махотин (1953) — рус шоири, ёзувчи, болалар учун ёзилган бир қанча асарлар муаллифи. ПЛАСТИЛИН КУЧУКЧАМ Пластилин кучукчам, Хафа бўлмагин сира: Пластилин тумшуғинг Чиқди беўхшов, хира. Пластилин думинг ҳам Боғич ипга ўхшайди. Пластилин биқининг Сал эзилиб, қийшайди. Жавонда ёлғизман давоми…

Афанасий Фет (1820-1892)

Таниқли рус лирик шоири, таржимон. Петербург Фанлар академиясининг мухбир аъзоси (1886). Унинг илк шеърлари “Москвитянин”, “Отечественные записки” ва “Современник” журналларида чоп этилади. Машҳур мунаққид В.Белинский “1843 йилдаги рус поэзияси” мақоласида Афанасий Фет тимсолида рус шеъриятига янги шоир кириб келаётганлигини эътироф давоми…

Николай Гацунаев (1933)

Гацунаев Николай Константинович – рус шоири, фантаст ёзувчи ва таржимон. Хива шаҳрида туғилган. Болалиги Урганчда ўтган. Одесса чет тиллари институтини тамомлаган. Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти бош муҳаррири ўринбосари бўлиб ишлаган. Унинг «Ҳаққоният», «Алвон булутлар», «Девқалъа», «Болалик шаҳри» давоми…

Николай Некрасов (1821-1877)

Некрасов Николай Алексеевич [1821.28.11(10.12), Подольск губерняси, Немиров-Винницкий уезди — 1877.27.12 (1878.8.1), Петербург] – рус шоири. Ярославль гимназиясида таълим олган (1832—37), Петербург университетида эркин тингловчи бўлган (1839— 40). «Орзулар ва садолар» (1840) номли илк шеърлар китоби танқидчилар томонидан танқидий шеърлардан иборат давоми…

Владимир Соколов (1928-1997)

Владимир Николаевич Соколов — рус шоири, эссеист ва таржимон. 1928 йили Лихославль шаҳрида туғилган. НОЯБРЬ Мен бунда йўқлигимда… Йўқлигимда дарахтлар Ҳолсизланди ориғлаб, Кўп нарсалар йўқотди Мен бунда йўқлигимда. Йўқлигимда бузилди Икки қават ёғоч уй. Кўчирилди одамлар Мен бунда йўқлигимда. Йўқлигимда давоми…

Андрей Вознесенский (1933-2010)

Вознесенский Андрей Андреевич (1933.12.5, Москва – 2010.1.6, Москва) — рус шоири. Шеърлари ўта замонавийлаштирилганлиги, мураккаб образлилиги ва ритмик тизими билан ажралиб туради. «Аксилдунёлар» (1964), «Витраж ишлари устаси» (1976), «Адаштирув» (1978) тўпламлари, «Усталар» (1959), «Лон-жюмо» (1963). «Оза» (1964), «Авос» (1972), «Чоҳ» давоми…


Мақолалар мундарижаси