Тўлаган Мамеев (1938)

Тўлаган Мамеев (Төлөгөн Мамеев) 1938 йил 12 майда Қирғизистоннинг Кара-кулжа туманида туғилган. Ўш педагогика институтини тамомлаган (1955). «Коммунизм үчүн», «Октябрь Туусу», «Ленинчил жаш», «Кыргызстан маданияты», «Мурас», «Мээнет» нашрларида ишлаган. Илк шеърий китоби “Ажойиб дунё” номи билан 1975 йили чоп этилган. давоми…

Солижон Жигитов (1936-2006)

Солижон Жигитов (Салижан Жигитов) 1936 йил 17 мартда Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ўзган туманида туғилган. Қирғиз давлат университетинининг филология факултетини тамомлаган (1959). Қирғизистон Фанлар академиясининг тил ва адабиёт институтида, Қирғиз Совет Энциклопедияси Бош муҳаррири ўринбосари бўлиб ишлаган. Солижон Жигитов Қирғизистон Республикаси давоми…

Тўрабой Жўраев (1951)

Тўрабой Жўраев (Турабай Жороев) 1951 йили Боткен вилоятининг Лайлак туманида туғилган. Ўш педагогика институтини (1972) ва Москвадаги М. Горький номидаги адабиёт институтини тамомлаган (1979). Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби. Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1991). “Ыйман” (“Иймон”), “Аваз” (“Овоз”), “Дартикем жүрөк” давоми…

Эрмамат Усмонов (1937-2014)

Эрмамат Усмонов (Эрмамат Осмонов) 1937 йили Новқат туманининг Меркит қишлоғида туғилган. Тўқмоқдаги республика маданий-оқартув билимгоҳини тамомлаган (1960). Қирғизистон журналистлар уюшмаси (1970) ва Қирғизистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1988). Илк шеърий тўплами 1976 йили чоп этилган. ДАРАХТЛАР Ернинг юзи оқу қизил нурга давоми…

Исабек Исақов (1933-2014)

Исабек Исақов (Исабек Исаков) 1933 йили Норин вилоятининг Қўчқор туманида туғилган. Қирғизистон давлат университетини тамомлаган (1958). СССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1963). Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби (2007). Илк шеърий тўплами 1959 йили “Ўроз билан хўроз” номи билан чоп этилган. У давоми…

Асан Жақшилиқов (1949)

Асан Жақшилиқов (Асан Жакшылыков) 1949 йили Норин вилоятининг Мингбулоқ туманида туғилган. Қирғизистон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган (1976). 1983-1985 йилларда Москвадаги М. Горький номидаги адабиёт институтида таълим олган. Қирғизистон халқ ёзувчиси (2007). Илк шеърий тўплами 1969 йили чоп этилган. У Пушкин, давоми…

Турғунали Мўлдабоев (1934)

Турғунали Мўлдабоев (Тургуналы Молдобаев) 1934 йили Ўш вилоятида туғилган. Қирғиз давлат университетининг филология факультетини тамомлаган (1957). СССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1966). Илк шеърий тўплами “Яйлов” номи билан 1962 йили чоп этилган. 10 дан ортиқ китоблари чоп этилган. У қозоқ, ўзбек, давоми…


Мақолалар мундарижаси