Асқар Ўразақин (1935)

Асқар Ўразақин (Асқар Оразақын) Шарқий Туркистон ўлкасининг Или музофотига қарашли Мукей-Қоратош қишлоғида туғилган. Дастлаб Сари-булоқ мактабида таълим олиб, Ғулжа шаҳридаги гимназияда ўқиган. Иш фаолиятини “ Шинжон рўзномаси” да бошлаган. Илк шеърлари “Шуъла” журнали саҳифаларида эълон қилинган. 1955 йилда ота юрти давоми…

Жумағали Саин (1912-1961)

Жумағали Саин (Жұмағали Сайын) Кўкчатов вилояти (ҳозирги Оқмўла)нинг Ариқбалиқ туманида туғилган. Педагогика институтини битириб, ўқитувчилик қилган. Журналистлик фаолияти билан шуғулланган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Урушдан кейин “Қозоқ адабиёти” газетасига муҳаррирлик қилган. Биринчи шеърлар тўплами — “Бахт қўшиғи” 1936 йилда чоп давоми…

Салим Бобуллоўғли (1972)

Салим Бобулло ўғли (Səlim Babullaoğlu Səlimov) ҳозирги Озарбайжон модерн шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири, шоир, таржимон ва эссенавис. У 1972 йил 10 декабрда Ширвон шаҳрида туғилган. Кўплаб шеър ва ҳикоялар муаллифи. «Танҳо» (Баку, 1996), «Июнда куйланган қўшиқлар» (Истанбул, 2006), «Юракка бағишлов» давоми…

Сакен Иманасов (1938-2012)

Сакен Иманасов (Сәкен Құсайынұлы Иманасов) Толдиқўрғон вилояти Олакўл туманида туғилган. Халқаро “Алаш” мукофотининг совриндори. Унинг “Она қишлоқ” (1966), “Оқ-ойдин” (1969), “Акдариға” (1973), “Жайдарман” (1975), “Ошиқ дунё” (1976), “Давр қўшиғи” (1978), “Ошиқман сенга” (1981), “Олтин аймоқ” (1982), “Қир-адирлар” (1985) сингари шеърий давоми…

Абдулла Тожибоев (1909-1998)

Абдулла Тожибоев (Әбділда Тәжібаев) Қизил Ўрда шаҳрида дунёга келган. Интернатда ўқиб тарбияланган. 1948 йилда Қозоғистон Давлат университетининг филология факультетини битирган. Шундан кейин ёшлар газетасида Бош муҳаррир ўринбосари, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси бошқармасининг Раиси, котиби, “Қозоқ адабиёти” газетасининг Бош муҳаррири, М.Авезов номидаги давоми…

Турсуной Ўразбоева (1948-2015)

Турсуной Ўразбоева (Тұрсынай Оразбайқызы Оразбаева) Чимкент вилоятининг Сайрам туманида таваллуд топган. Қозоғистон Давлат университетининг журналистика факультетини битирган. 1980 йилдан бошлаб Қозоғистон радиосининг адабий-драматик Бош таҳририятида фаолият кўрсатди. Т.Ўразбоева айтишув оқини сифатида ҳам танилиб, вилоят ва Республика миқёсидаги бир қанча нуфузли давоми…

Тоҳир Тоисўғли (1950)

Тоҳир Тоис ўғли (Tahir Taisoğlu) 1950 йилда Шамахи шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, Шамахи қанд заводида ишлай бошлаган. 1969 йилда биринчи шеъри “Адабиёт ва инжасанъат” газетасида босилган. 1983 йилда Москвадаги Адабиёт институтини тамомлаган. Озарбайжон телерадиосининг мухбири, “Қишлоқ ҳаёти” журнали муҳаррири давоми…

Қосим Омонжўлов (1911-1955)

Оқин Қосим Омонжўлов (Қасым Аманжолов) Қарағанда вилоятининг Қарқарали туманида дунёга келди. Шоирнинг “Абдулла”, “Оқиннинг ўлими” номли эпик достонлари халқорасида шуҳрат қозониб, шеърият майдонига ўзига хос овозли, ёрқин истеъдод кириб келганини исботлади. Қосимнинг номи қозоқ шеъриятини янги назмий оҳанглар, шакллар билан бойитиб, давоми…

Хонбиби Есенқораева (1949)

Хонбиби Есенқораева (Ханбибі Есенқарақызы) Жанубий Қозоғистон вилояти Сариоғоч туманида туғилган. 1972 йилда Чимкент Давлат педагогика институтининг филология факультетини тамомлаган. У “Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвонига эга. Хонбибининг “Илктўплам”, “Юлдуз”, “Муҳаббатим мангу”, “Ҳақиқат томон суздим мен”, “Қўшиқларим – давоми…

Қанипа Буғибаева (1942-2004)

Қанипа Буғибаева (Қанипа Әбдірахманқызы Бұғыбаева) Толдиқўрғон вилояти, Оқсув туманида туғилган. 1983 йили Қозоғистон Давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Бир қанча шеърлари қозоқ шоирларининг рус тилида чоп этилган “Чудесньм сад” тўпламида эълон қилинган. “Алаш” номидаги Халқаро адабий мукофот совриндори. Унинг “Тўнғич давоми…