Паруйр Севак (1924-1971)

Паруйр Севак (Պարույր Ռաֆայելի Սևակ) 1924 йили бир томонида қуёш, бир томонида Арарат ярқираб турган Чанахчи қишлоғида Рафаэл Казарян оиласида дунёга келди. Севак унинг тахаллуси бўлиб, талантли шоир Рубен Севак фамилиясидан олинган. П.Севак ўрта мактабни аъло баҳолар билан тамомлаб, университетга давоми…

Муродий – Султон Мурод II Ғозий (1404-1451)

Султон Мурод II Ғозий (1404, Амася — 1451, Эдирне) — Усмонлилар сулоласининг 6-султони, Меҳмед I Чалабийнинг ўғли. У адолатли ва инсофли ҳукмдор сифатида ном қолдирган. Мавлавий тариқатига мансуб бўлган султон Муродий тахаллуси билан шеърлар ёзган. Яхшигина хаттот бўлган. Унинг ҳукмронлик давоми…

Муродий – Султон Мурод III (1546-1595)

Усмонлиларнинг 12-султони Мурод Хон III (1546, Маниса — 1595, Истанбул) девон адабиётининг машҳур шоирларидан эди. Унинг форсча, арабча ва туркча девонлари, «Футуҳоти сиём» номли тасаввуфга оид китоби бизгача етиб келган. У машҳур хаттот ҳам эди. Мурод Хон битган калимаи шаҳодат давоми…

Гулнора Нурлепесова (1961)

Гулнора Нурлепесова 1961 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. Шоиранинг “Асло ожиз деманг бизни, оғалар”, “Оқ нурлар”, “Қайлардасиз, кумуш булоқлар?” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. ТУҒИЛГАН ЮРТ Туғилган юрт. Қоратолинг – кўзларидай онамнинг, Тебранишган шолиларинг – давоми…

Соғинбой Иброҳимов (1956)

Соғинбой Иброҳимов 1956 йилда туғилган. Москвадаги Максим Горький номидаги Адабиёт­ институтини тугатган. Қорақалпоқ тилида “Бешинчи фасл”, “Ер билан осмоннинг оралиғида”, “Cайланма” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. * * * Қуёш нурининг кўз илғамас ранглари уйғонади сезимларимда. Бироқ, бу руҳи пинҳон давоми…

Ҳорис Холиқ (1966)

Ҳорис Холиқ (حارث خلیق) — шоир, ёзувчи, “Ишқ тақвими”, “Сенинг севгинг” сингари ўнга яқин шеърий тўплам муаллифи. Шеърлари бир қанча халқаро антологияларда чоп этилган. 2013 йилда урду тилли шоирлар ўртасида ўтказилган халқаро адабий танлов ғолиби бўлган. У ВА МЕН У давоми…

Парвин Шокир (1952-1994)

Шоира Парвин Шокир (پروین شاکر) АҚШнинг Гарвард университетида таҳсил олган. Фаолиятини ўқитувчиликдан бошлаган, сўнг давлат идораларида хизмат қилган. Урду тилида ижод қилган шоира жаҳонда Покистон шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири сифатида таниқли. Асосан верлибр ва ғазал жанрида шеърлар ёзган. 1994 йил давоми…

Заҳро Нигоҳ (1937)

Шоира Заҳро Нигоҳ (زہرہ نگاہ) Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида туғилган. 1947 йилда Покистонга кўчиб келган. Ўтган асрнинг 50-йилларида таниқли шоира сифатида шуҳрат қозонган. Бир неча телесериаллар муаллифи. ОЙ РАНГЛИ ДАРАХТ Тушда бўлганидай ўтган кеч эсимга олдим, боғимнинг бир четида дарахт ой давоми…

Аҳмад Надим Қосимий (1916-2006)

Аҳмад Надим Қосимий (احمد ندیم قاسمی‬‎) — шоир, адабий танқидчи, журналист. Элликдан зиёд бадиий, илмий-оммабоп китоби чоп этилган. У ярим аср мобайнида адабиёт журналининг бош муҳаррири вазифасида фаолият юритган. “Ёмғир томчилари” (1944), “Гул ёлқини” (1953), “Вафо саҳроси” (1962) каби китоблари давоми…

Анис Наги (1939-2010)

Таниқли шоир, урду адабиёти бўйича фан доктори унвонига эга адабиётшунос Анис Наги (انیس ناگی) 60-йиллар адабий ҳаракатининг пешқадамларидан саналади. Янги шеърият ва экзистенциализм оқими тарафдори. У Пабло Неруда, Альбер Камю ва Жан-Поль Сартр асарларини урду тилига таржима қилган. Адиб 2010 давоми…