Қурбонназар Азизов (1940-1975)

Қурбонназар Азизов (Gurbannazar Ezizow) – туркман шоири. Туркманистон халқ ёзувчиси, Маҳтумқули номидаги Давлат ва ёшлар мукофоти совриндори. У Туркманистоннинг Ахал вилояти, Кўктепа тумани, Савитли қишлоғида заргарлар оиласида таваллуд топган. 1964 йили Туркманистон давлат университетининг тил-адабиёт факультетини тамомлаган. “Мудом тайёр” болалар давоми…

Нури Байрам (1933-1993)

Нури Байрам (Nury Baýramow) 1933 йили Туркманистоннинг Марв вилоятида туғилган. Шоир, ёзувчи ва таржимон. Туркманистон давлат университетининг филология факультетини тамомлаган (1957). Филология фанлари номзоди. Пушкин ва Лермонтов асарларини туркманчага таржима қилган. * * * — Нури Байрам, нима сўзлайсан? — давоми…

Отамурод Отабоев (1948)

Отамурод Отабоев (Atamyrat Atabaýew) 1948 йили Марв вилоятида туғилган. Туркманистон давлат университетини тамомлаган. Туркманистон халқ ёзувчиси. Шоирнинг “Диёрим”, “Сени севмасам агар”, “Қуёшнинг чиқиши”, “Осмон қадар теран”, “Қумсоат” сингари 20 дан зиёд шеърий тўпламлари нашр қилинган. Адабиёт соҳасидаги хизматлари учун бир давоми…

Бердиназар Худойназаров (1927-2001)

Бердиназар Худойназаров (Berdinazar Hudaýnazarow) 1927 йили Ербанд вилоятида туғилган. Туркманистон халқ ёзувчиси. Махтумқули мукофоти лауреати. У 1959 йилда Москвадаги адабиёт институтини тамомлаб, дастлаб турли газета ва журналларда, 1991 йилдан Туркманистон Ёзувчилар уюшмаси раиси вазифасида ишлаган. ”Махтумқули ҳузурида”, ”Чўл туяси”, “Ҳайронлар давоми…

Ота Отажонов (1922-1989)

Ота Отажонов (Ata Atajanow) 1922 йили Туркманистоннинг Мари вилоятида туғилган. Туркманистон халқ ёзувчиси (1984). Илк асари 1941 йилда чоп этилган. Ота Отажонов бир қанча насрий асарлар, драмалар, очерк ва ҳикоялар, шеърий китоблар муаллифи. ТУРКМАНИСТОНИМ МЕНИНГ Мен сенинг шуҳратли-шонли Номингга мафтун, давоми…

Хосе Анхель Буэса (1910-1982)

Хосе Анхель Буэса (José Angel Buesa) – таниқли Куба шоири, адабиётшунос. Крусес шаҳрида туғилган. Етти ёшида илк шеърий машқларини бошлаган. Йигирма икки ёшида Гаванага бориб, адабий давраларга қўшилади ва шеърлари эътибор қозонади. Унинг “Тутқинсиз вақт”, “Ибодат” (1933), “Тартибсизлик” (1936), “Сўнгги давоми…

Лиляна Стефанова (1929)

Болгар шоираси, адибаси, публицисти ва таржимони. Асарлари жаҳоннинг 31 тилига таржима қилинган. 1929 йилда туғилган. София университетининг филология факультетида, Москва давлат театр санъати институтининг режиссура бўлимида ва М. Горький номидаги адабиёт институтида таҳсил олган. Шеърият, наср, эссе, публицистика, драматургия жанрларида давоми…

Праксилла (м.а. V аср)

Қадимги юнон шоираси. Байрамона қўшиқлари билан машҳур бўлган. Жўр бўлиб айтиладиган жўшқин халқ мадҳиялари ҳам битган. Уларнинг аксарияти ҳажвий қўшиқлар бўлиб, узум узиш байрамларида куйланган. Бизгача унинг асарларидан айрим парчаларгина етиб келган. * * * Дўстим, ҳар тош остида ниҳон давоми…

Николай Гацунаев (1933)

Гацунаев Николай Константинович – рус шоири, фантаст ёзувчи ва таржимон. Хива шаҳрида туғилган. Болалиги Урганчда ўтган. Одесса чет тиллари институтини тамомлаган. Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти бош муҳаррири ўринбосари бўлиб ишлаган. Унинг «Ҳаққоният», «Алвон булутлар», «Девқалъа», «Болалик шаҳри» давоми…

Бахтиёр Генжамурод (1959)

Бахтиёр Генжамурод 1959 йил 11 майда Қорақалпоғистоннинг Қўшкўпир туманида туғилган. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган (1985). «Офтобнинг умри» (1987), «Саратон» (1990), «Ўқ қадалган ой» (1997) шеърий тўпламлари қорақалпоқ тилида, «Ўкуздарё битиклари», «Маде хон сўзи ёхуд Чин ипагидаги битик» (2006) давоми…