Сунай Акин (1962)

Таниқли турк шоири Сунай Акин (Şükrü Sunay Akın) 1962 йил 12 июлда Трабзон вилоятининг Мачка шаҳрида туғилган. Истанбул университетининг Физика факультетини тамомлаган. Мармара университетининг Нафис санъат бўлимида дарс берган. Айни пайтда Туркия давлат телевидениесида фаолият олиб бормоқда. 2005 йил Истанбулда давоми…

Жўшқин Қорабулут (1956)

Таниқли турк шоири Жўшқин Қорабулут (Coşkun Karabulut) 1956 йил Карс вилоятининг Сариқамиш шаҳрида туғилган. Хожитепа университетининг социология факультетида таҳсил олган. Бугунги кунда Фатиҳия Санъат марказининг ижрочи директори. “Самолар қадар”, “Не бор бизники бўлган?”, “Ташлаб кет мени”, “Чизги”, “Сўзлар ҳам ўлажак” давоми…

Меҳмет Нури Пармаксиз (1974)

Меҳмет Нури Пармаксиз (Mehmet Nuri Parmaksız) 1974 йил Истанбулда туғилган. Ғозий университетининг турк филологияси факультетини тамомлаган. “Сел томчилари” халқаро адабий лойиҳаси раҳбари. “Жоҳит Ситқи Таранжи ва унинг мактублари”, “Муғон шеър оқшомлари”, “Кўнгилдан ташқарида”, “Капалак умри” каби бир қанча шеърий ва давоми…

Виктор Шнип (1960)

Виктор Анатольевич Шнип (Ві́ктар Анато́льевіч Шніп; 26 март 1960 йил) — белорус ёзувчиси, таржимон. СССР ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1984). * * * Қанча фарёд чекмай, ўзимдан қочиб, Бу кўчадан асло кетолмагайман. Калит йўқ, у дилга кирмоқ-чун очиб, Япроқдек чарх уриб давоми…

Микола Метлицкий (1954-2021)

Миколай Михайлович Метлицкий (Мікалай Міхайлавіч (Мікола) Мятлі́цкі; 20 март 1954, Гомель вилояти — 27 ноябр 2021) — белорус шоири, таржимон, публицист, журналист. Беларусда хизмат кўрсатган маданият ходими (2019). Янка Купала номидаги Беларус давлат мукофоти лауреати (1998). ВАТАН О, Ватан, дала-ю давоми…

Наум Гальперович (1948)

Наум Яковлевич Гальперович (Навум Якаўлевіч Гальпяровіч; 14 январь 1948) — белорус шоири, публицист, журналист. СССР ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1990). Беларусда хизмат кўрсатган маданият ходими (2021). * * * Йиғла, эй скрипка, мен учун йиғла, Бағрим ёнсин, дардчил нола, тилакдан. То давоми…

Герман Власов (1966)

Герман Евгеньевич Власов 1966 йили Москвада туғилган. Москва давлат университети филология факультетини тамомлаган. Инглиз, белорус, грузин, украин, ўзбек адабиётидан таржималар қилган. ЛАЙЛАК Мен кўза эмасман тиқмоқчи бўлган жигари тумшуғингни ушлайману қирқаман оппоқ қанотларингни шунда ёстиқ жилдида доғи қолган қайноқ қонларинг давоми…

Расул Юнон (1969)

Расул Юнон (رسول یونان) — шоир, ёзувчи, таржимон. 1969 йили Эроннинг Урмия кўли яқинида туғилган. Озарбайжон ва форс тилларида ижод қилади. * * * Мен ханда отмасман бугундан бошлаб, Ортиқ сўзламасман Баланд овозда. Ҳатто тингламасман шамолнинг, дарёнинг, қушнинг Ва Паваротти давоми…

Васко Попа (1922-1991)

Васко Попа (серб. Васко Попа; 29 июль 1922, Гребенац, Сербия — 5 январь 1991, Белград, Сербия) — келиб чиқиши румин бўлган серб шоири. АКС САДО Бўм-бўш хона – Қотиб қолган вақт, Ичимга беркина бошлайман. Акиллайди менга қараб шифт, Ва мен давоми…

Тадеуш Сливяк (1928-1994)

Тадеуш Сливяк (Tadeusz Śliwiak) — поляк шоири. Львовда туғилган. Илк китоби — Копернике ҳақида поэма (1953). * * * Мен харид қилдим балиқ дўконидан кўзлари мўлтираган зоғорабалиқни. – Қаранг, ажойиб, – деди кийимидан балиқ ҳиди анқиган сотувчи. – Ўлдирайми? – давоми…