Ҳайнрих Ҳайне (1797-1856)

Ҳайнрих Ҳайне (Christian Johann Heinrich Heine; 1797.13.12, Дюссельдорф — 1856.17.2,  Париж) — немис шоири, публицист, танқидчи ва мутафаккир. Бонн, Гёттинген, Берлин университетларида ўқиган (1819—25). Биринчи шеърий тўплами «Қўшиқлар китоби» (1827) романтизм руҳида ёзилган бўлиб, унда немислар ҳаётидаги мешчанлик, худбинлик қораланади. давоми…

Ризо Тавфиқ Фикрат (1869-1915)

Турк адабиётининг йирик вакили Ризо Тавфиқ (Rıza Tevfik Bölükbaşı) 1869 йилда Эдирнадаги Жисри Мустафопошо қасабасида туғилган. Отаси ўқитувчи Меҳмет афанди, онаси Кавказ черкасларидан Мунира хонимдир. Талабаликдан ижтимоий ҳаётга фаол аралашган Ризо Тавфиқ 1907 йилдан яширин ҳаракатдаги «Иттиҳод ва тараққий» жамиятига давоми…

Арсений Тарковский (1907-1989)

ХХ аср рус шеъриятининг таниқли намояндаларидан бири Арсений Тарковский 1907 йили Елизаветград (Кировоград)да туғилган. А.Тарковскийнинг дастлабки шеърлари вақтли матбуотда 1928 йили эълон қилинади. Бу шеърлардаги юрак ҳароратига йўғрилган сатрлар шеърият дунёсига ўзига хос, бетакрор овозли янги бир шоир кириб келганлигидан давоми…

Карло Каладзе (1907-1988)

Карло Каладзе (კარლო კალაძე) XX аср грузин шеъриятининг ёрқин намояндаларидан бўлиб, бу миллат адабиётининг юксалишига ҳисса қўшган забардаст шоирдир. Шеърий тафаккур кенглиги, поэтик умумлашмалар ёрқинлиги, образлилик, грузин халқига хос бўлган оловнок эҳтирос, шиддат – ҳаммаси Карло Каладзе шеъриятининг ўзига хос давоми…

Людмила Скирда (1945)

Украин шоираси ва маданиятшуноси Людмила Скирда (Людмила Михайлівна Скирда) 1945 йили Кировоград шаҳрида туғилган. 1968 йили Киев Миллий университетини тамомлаган. У Малишка, Сковороди, Вииниченко номидаги адабий мукофотлар соҳиби, Украинада хизмат кўрсатган маданият ходими. ФАҚАТ ЮЗЛАР НУРЛАНДИ Икки севишганнинг висол онларин давоми…

Габриеле Келлер (1937)

Фолклоршунос олима, моҳир сураткаш, этнограф, ҳикоянавис ва шоира Габриеле Келлер хоним (Gabriele Keller) 1937 йил 10 апрелда Германиянинг Фрайбург шаҳрида таваллуд топган. Унинг “Етти тош”(1987), “Бир бор экан…”(1996), “Самарқанд эртаклари”(2001), “Ўзбекистонда аёллар маданияти”(2002), “Мактабда эртакни ўрганиш”(2002), “Эртаклар ватани — Ўзбекистон”(1999) давоми…

Мушфиқий (1538-1588)

Абдураҳмон Мушфиқий (ابدوررحمآني موشفيقي) XVI асрнинг иккинчи ярмида яшаб, ижод этган шоир. У 1538 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Ота-онасидан барвақт ажралган шоир дарбадарликда кун ўтказиб, ҳаётнинг барча азобу уқубатларини бошдан кечирган. Бухоролик бир ҳунарманд хизматида бўлиб, ўша инсоннинг марҳамати билан давоми…

Мирза Ҳасан Қорабоғий (1841-1904)

Мирза Ҳасан Қорабоғий (Mirzə Həsən Yüzbaşov-Qarabaği) XIX асрнинг иккинчи ярмида Озарбайжоннинг Қорабоғ вилоятига қарашли Шуша шаҳрида яшаб, ижод этган. Бу дилбар шоир Фузулий ва Навоийни бирдек ўзига устоз деб билган. Унинг ижодий меросида Навоий ва Бобур шеъриятининг оҳангларини илғаш у давоми…

Зайниддин Восифий (1486-1566)

Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси, Абу Бакр Қоффоли Шоший мақбараси таркибида Зайниддин Восифий (زین‌الدین واصفی) исмли муҳтарам шахснинг қабри бор. Нақлга кўра, мақбарага кираверишдаги чап тарафдаги дахма у зотга мансубдир. Шайх, шоир, адиб ва аллома бўлган бу зотнинг тўлиқ исми Шайх давоми…

Рене Филомбе (Камерун)

Рене Филомбе (ҳақиқий исми Филипп-Луи Омбеде) 1930 йили Камерунда туғилган. Француз тилида ижод қилади. ТАМАДДУН Улар мени излаб топдилар ғаровдан бичилган, қадимий ва хароб кулбамдан. Улар мени излаб топдилар бадбўй терига ёпинган ҳолда, уларга бегона тилда сўзлардим, шаршара шовуллашидай кулардим, давоми…