Искандар Ал-Ҳурий (Миср)

ЗАЙТУН ДАРАХТИ Зайтун дарахтидан мунис нима бор? Зайтун дарахтидан тўкис нима бор? Қара шохларига, мевасига боқ, Елларда шилдирар мингларча япроқ. О зайтун дарахти, сендан тушмаймиз: Ҳосилингни йиғиб кўнгил хушлаймиз. Зумрад меваларинг қуёшда пишар. Еб кўрсак, ҳовлимиз жаннатга ўхшар. Зайтунжон, сен давоми…

Абу Наср Жавҳарий (940-1008)

Абу Наср Исмоил ибн Ҳаммод Жавҳарий Форобий (940-1008) – Ўрта осиёлик арабнавис шоир. Форобда туғилган. Кўпроқ Бағдодда яшаган тилшунос олим ва файласуф. Асосий асари «Тожу л-луға ва саҳоху-л-арабийя» («Луғат тожи ва арабчанинг ҳақиқийси») асаридир. Араб тилида ёзилган бу асарнинг 1865—75-йиллар давоми…

Али Муҳаммад ар-Роқий (1934)

Али Муҳаммад ар-Роқий 1934 йили Ливияда туғилган. МЕНИНГ ВАТАНИМДА… Ишқ тарк этди. Олисларда қолди муҳаббат. Севгим кетди. Армон қолди, битмас яра каби ғам қолди фақат. Бу аччиқ қасидам ишқ ҳақда эмас, аччиқ армон ҳақда ҳам эмас. Бугун сени куйлайман, она давоми…

Байрам Ат-Тунисий (XX аср боши)

Байрам Ат-Тунисий – XX асрнинг биринчи ярмида ижод қилган мисрлик шоир. МУНАЖЖИМ Дерлар, мунажжимлар Доно азалдан. Билармиш тақдирни Улар аввалдан. Мен ишонолмайман, Дилда аланга – Бермам мунажжимга Ҳатто бир танга! Дил дафтарим титиб Нима қиламан: Ўзимдан ўтганни Ўзим биламан. Куймайман, давоми…

Иссам Хаммад

ТАБИАТНИНГ ШОИРГА АЙТГАН СЎЗЛАРИ Мени қўй. Гўзаллигим ҳақида қасидалар куйлашинг жонимга тегди. Сатрларингда уйқусираб тотилган ҳислар, ойнинг шуъласи, новдаларнинг шитирлаши ва ирмоқларнинг шилдираши мадҳ этилар… Жонимга тегди бундай сатрлар. Сенинг кўзларинг туннинг милтираган ёғдусидан қандай баҳра топар, минглаб одамларнинг нигоҳларидан давоми…

Мажнун (XVII аср)

Мажнун – асл исми Қайс ибн ал-Мулавваҳ бўлган араб мумтоз шоири. Ишқий шеърлари билан машҳур бўлган шоирнинг номи кейинчалик шарқ шеъриятида “ошиқ” сўзи тимсолига айланган. * * * Ишқ ила мен хастаман, бу дардима даво йўқдур, Қора қисмат битилмишдир, висолдан давоми…

Комил Айюб (Миср)

ШАҲАРДАГИ ҚАҲВАХОНА Совуқдан жунжуккан одамлар бунда Исиниб кетарлар кунда ва кунда. Гоҳи шароб ичиб исинадилар, Тамаки чекиб ҳам исинар улар. Ғамдан ўзни шундай соқит қилмоқчи, Барча ташвишлардан шарт қутулмоқчи. Ичар хандон бўлай деб фақат бир кун, “Малласоч хоним”нинг соғлиғи учун. давоми…

Абу Наср Марзубон

Абу Наср Саҳл ибн Марзубон – Ўрта осиёлик арабнавис шоир. 1 «Абулайно хабарлари»н ёздим илм йўлига, Кўзига нур бўлар, дедим, кимдир олса қўлига. 2 У юклар менга мушкул иш, демам «уҳ», Ўтиб дамлар, танам бўлмоқда мажруҳ. Агар айтсам, туғилгай кўп давоми…

Абу Абдураҳмон Нилий

Абу Абдураҳмон Муҳаммад ибн Абдулазиз Нилий – Ўрта осиёлик арабнавис шоир. 1 Ўқ бўлиб учгач нигоҳи, юз ўгирдим чет томон, Тандаги мажруҳ бу жоним зора қолгай, деб, омон. Ишқ дер: Ундан қутулмоқ мутлақо мушкул эрур, Қайтаролмас ўқни қалқон, бўлса гар давоми…

Абу Саъд Абдурраҳмон

Абу Саъд Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Дўст – Ўрта осиёлик арабнавис шоир. 1 Хабар бер менга, оҳу, этма муштоқ, Тиш урди олмага ким ҳамда қандоқ? Ким у илк бора пок ҳуснингга теккан, Қасамки, ошкор айла тезроқ. Яноғингга қизил гул бирла давоми…


Мақолалар мундарижаси