Ажойиб сўз устаси К. Паустовскийнинг номи фақат бизнинг Ватанимиздагина эмас, балки бутун дунёда машҳурдир. Ёзувчининг ўткир мушоҳадаси, ниҳоятда нозик диди унинг барча асарларига ўзининг салмоҳли муҳрини босган. Қўлингиздаги ушбу повесть автобиографик характерга эга. Бироқ моҳир ёзувчи ўзининг шахсий кечинмалари ва ёшлигида бошидан кечган воқеаларни лирик идрок этиш билангина чекланиб қолмайди. Асарда ўша давр ижтимоий ҳаёти ва шу боисдан кишилар онгида рўй берган ўзгаришлар ҳақида зўр самимийлик билан ҳикоя қилинади.