Энг қисқа ва таъсирли ҳикоялар

Эрнест Хемингуэй ҳар қандай инсонни таъсирлантирадиган, ўзи атиги олти сўздан иборат ҳикоя ёза олишдан баҳс бойлашган. Унга ғалаба олиб келган ҳикоя:
«Болалар пойафзали сотилади. Кийилмаган…» («For sale: baby shoes, never used»).

* * *

Анъанавий ҳикоячиликнинг тугун, кульминация ва ечим каби таркибларидан иборат бўлган энг қисқа ҳикоялар танловида О’Генри ғолиб бўлган:
«Чекиб олган ҳайдовчи қанча ёқилғи қолганини кўриш учун бензобак томон эгилди. Марҳумнинг ёши йигирма учда эди.»

* * *

Фредерик Браун энг қисқа қўрқинчли ҳикояни ёзган:
«Ердаги охирги одам хонада ўтирарди. Бирдан эшик тақиллаб қолди…»

* * *

Ушбу ҳикоялар ҳажми 55 сўздан ошмайди:

Роберт Томпкинс. Ҳақиқатни қидириб (ҳикоя)

Жейн Орвис. Ойна (ҳикоя)

Алан Е. Майер. Омадсизлик (ҳикоя)

Эндрю Э. Хант. Шукрона (ҳикоя)

* * *

Африкалик болакай томонидан ёзилган ушбу ҳикоя «2005 йилнинг энг яхши ҳикояси» танловида ғолиб бўлган экан:
«Туғилганимда, мен қора эдим;
Қора бўлиб улғайдим;
Мен қуёшда узоқ турсам, яна қораяман;
Ҳаттоки ўлганимда ҳам қоралигимча қоламан.
Сиз, оқлар эса:
Туғилганингизда — қизғиш бўласиз;
Улғайганингизда — оқарасиз;
Офтобда тобланганингизда — қизарасиз;
Совқотганингизда — кўкарасиз;
Қўрққанингизда — сарғаясиз;
Ўзингизни ёмон ҳис қилганингизда — яшил тусга кирасиз;
Ўлганингизда эса бўзарасиз.
Ва сиз мени рангли (қора танли) дейсиз».

Давронбек Тожиалиев тўплаб, таржима қилди.