Эндрю Э. Хант. Шукрона (ҳикоя)

Яқиндагина хайрия фонди томонидан берилган жун адёл унинг елкаларини яхшилаб ёпар, бугун ахлат челагидан топган пойафзали оёқларини умуман қисмасди.
Совуқ туннинг изғиринидан сўнг кўча чироқларининг тафти унинг қалбига ажиб илиқлик олиб кирарди…
Паркдаги бурушиқ ўриндиқлар унинг толиққан белига жудаям таниш туяларди.
“Худойим, сенга шукрлар бўлсин, — ўйлади у, — ҳаёт қандай гўзал-а!”

Давронбек Тожиалиев таржимаси