Дорис Лессинг. Африкада китоб қаҳатчилиги (Нобель маърузаси)

2007 йил 10 декабр куни Стокгольмда Нобел мукофотининг топширилиш маросими бўлиб ўтди. 88 ёшли Дорис Лессингга Африка ҳақидаги романлари шуҳрат келтирган эди ва унинг адабиёт соҳасидаги меҳнатлари Нобел мукофотига муносиб эканлиги аниқланди. Лессинг мукофот топшириш маросимида иштирок эта олмаса-да, Нобел маърузасини тайёрлади.

* * *

Мен эшик олдида туриб, кесилмай сақланиб қолган ўрмонлар тепасидаги булутлар оралаб эсаётган чангли шамолларни кузатаман.

Кеча мен кесилган дарахтлар ёқалаб, олис масофани босиб ўтдим. 1956 йили бу ерларда улуғвор ўрмонлар бўлган. Ҳозир эса улар йўқ қилинган. Қаердадир одамлар бир бурда нонга муҳтож, уларнинг ўчоқларига ҳатто тутатқи топиш амри маҳол.

Бу воқеа ўтган асрнинг 80-йилларида Зимбабвенинг шимоли-шарқида юз берган эди. Лондондаги ўрта мактаб-лардан бирида ўқитувчилик қилаётган дўстимни йўқлаб борган эдим. Дўстим у жойларда қолиб кетаётганлиги сабабини шундай тушуниб келганман “Африкага ҳашар”. У жуда хаёлпараст, юмшоқкўнгил инсон бўлганлиги оқибатида доимий руҳий тўқна-шувларни бошдан кечириб яшаган. Бу ўқув даргоҳи ҳам худди бошқа мактаблар қатори ҳуррият йилларида барпо этилган. Ғишт деворли тўртта хонадан иборат бино сертупроқ ер устида қад ростлаб турибди. Бинонинг бошидан охиригача қурилган мана бу хона кутубхона. Мен сизга ҳикоя қилаётган синф хоналарида доска бор, бўрни эса чўнтакда сақлашади. Ўғирлаб кетишса, топилиши даргумон. Мактабда атлас, глобус, дарсликлар, ҳатто дафтар ҳам тақчил.

Китоблар бор Америка универси-тетининг қалин жилдлари, уларни ҳатто кўтариш осон эмас. Шунингдек, “Фелисити муҳаббатни қарши олаяпти” қабилидаги китобларга жавонлардан жой ажратилган. Мен дўстим билан унинг иш хонасида ўтирар эканман, одамлар жимгина киришади ва китоб сўрашади. “Илтимос, Лондонга қайтсангиз, бизга, албатта, китоб юборинг, бизни ўқишга ўргатишяпти, аммо ўқийдиган китобнинг ўзи йўқ”. У ерда кимни учратган бўлсам, ҳаммалари мендан китоб сўрашар эди.

Мен китоб сўраётган кишилар ҳақида инглиз болаларига ҳикоя қилиб бердим. Улар чанг-тўзон остидаги мактабни ҳам, сувсиз биёбонларни ҳам тасаввур қила олишмайди, дунёнинг бошқа бир четида эса катта қозонларда гўшт қайнатишади, домино ўйнашади…

Суҳбатлардан сўнг ўқитувчилардан кутубхоналардаги аҳволнинг қай даражада эканлиги, болаларнинг китоб ўқиётган-ўқимаётганликлари тўғрисида сўрадим. Бу каби имтиёзли мактабларда ҳар доим бир хил жавоб эшитиш мумкин: “Биласизми, кўпгина болалар умуман китоб ўқишмайди. Кутубхона эса бор кучи билан ишлаяпти.”

Биз маданият парчаланаётган бир даврда яшаяпмиз. Бундан ўн йиллар олдин ҳамма нарса аниқ бўла туриб ҳам, одам ҳақидаги энг оддий ҳақиқатларни билишдан маҳрум бўлганмиз.

Ҳали яқин кунларда ҳатто унчалик саводи бўлмаган кишилар ҳам илмни қадрлашади. Ҳа, ўша бахтли йилларда кўпгина кишилар ўзларини ўқиёт-гандек, илм-фанни ҳурмат қилади-гандек кўрсатишади.

Бу ғамгин тарихни кўпчилигимиз яхши биламиз. Бироқ унинг нима билан якунланиши ҳам биз учун мавҳум эмас. “Инсонни бойитади”, дейишади, дарҳақиқат, у инсондаги бўшлиқларни зарур илмлар билан тўлдиради.

Яқинда дўстим Зимбабведаги қишлоқларда одамлар уч-тўрт кунлаб овқатсиз қолганлигини аммо шундай ночор аҳволда ҳам китоб ҳақида қайғуриб ҳаёт кечираётганликларини гапириб берди.

Зимбабведа ҳам Европадаги каби ҳар хил романлар, илмий-фантастик асарлар, детектив, шеър, пеьсалар ўқишни исташади. Ҳатто Шекспирни ҳам.

Биз қаердаки мумкин бўлса, ҳамма жойда китобга етиша олишимиз мумкин, бироқ шуни айтиб ўтишим керакки, оддий қоғоз муқовали китобнинг баҳоси бир ойлик иш ҳақига тўғри келади. Мугабеда қўпорувчилик ҳаракатлари ҳукмрон-лик қилган даврларгача китоб нархи ана шундай эди. Ҳозир эса китоб нархи бир неча ойлик маошга тенг. Қишлоққа бир қути китоб келтириб кўринг, у китобларни одамлар кўзида ёш билан қарши олишади. Майли, у кутуб-хоналарда фақат доска турган бўлсин, ҳатто бўр ҳам бўлмасин. Бир ҳафта ўтгандан сўнг савод-сизликни тугатиш синфлари пайдо бўлса ажаб эмас.

Зимбабведа олтита асосий тил бор, бу тилларнинг ҳаммасида китоблар ёзиляпти. Дарғазаб бўлиш, зўравонлик ва энг қўрқинчли жиноят, нохуш жанжаллардан қотилликларгача бўлган турли мавзуларда асарлар яратиляпти. Кишиларнинг қилган меҳнатлари муносиб тақдирланиши керак, дейишади. Бироқ, бу Зимбабвега дахлсизлигича қолиб кетяпти, деб ўйлайман. Африкадаги китоб очарчиликлари Кениядан Яхши умид бурнигача бўлган ҳар бир гўшани эгаллаб олган.

Мен гувала лойдан қурилган кулбада катта бўлганман, аммо бу уй китоб билан лиқ тўла бўлган. У ерда ота-онамнинг Англиядан олиб келган китобларигина эмас, почта орқали буюртма қилиб қўлга киритилган китоблар ҳам анчагина эди. Катта қутиларда, олис йўл босиб келган бу китоблар болалигимнинг мукаммал қувончларига айланган. Ҳозирги кунда ҳам чироқсиз, сув қувурларисиз, худди бизнинг гувала уйимиздек кулбаларда яшаётган одамлардан мактублар оламан: “Мен ҳам ёзувчи бўлмоқчиман. Чунки менинг айни пайтдаги яшаш тарзим сизникидан ҳеч ҳам фарқ қилмайди. ” Шу ўринда битта ҳақиқатни эътироф этишни истайман: китоби бўлмаган уйлардан ҳеч қачон ёзувчи чиқмайди.

Ўзингизни аёвсиз қурғоқ-чиликлар “ҳукмрон”лиги даврида жанубий Африканинг қашшоқ гўшаларидан биридаги ҳинду дўкони олдида сувга навбатга турган одамлар ўрнида тасаввур қилишингизни хоҳлаган бўлар эдим. Кечаю кундузда уйига бир марта сув билан кириб келадиган бу аёллар катта идишларда обиҳаёт учун навбатда туришади. Сув сотувчи ҳинду қоратанли аёл қўлидаги қоғозларга кўз ташлайди – булар китоб варақларидан йиртиб олинган қоғоз боғлами. Аёл лаблари пичирлаганда қоғоз боғлами – “Анна Каренина” ни ўқияпти. Китоб мураккабга ўхшайди. Аёлнинг оёқлари ёнида этагидан маҳкам ушлаб олган икки боласи ўралашади. Ҳинду ғазабнок – навбат каттайиб борар, сув эса ҳаммага етмайди. У яна дарғазаб, негаки, булутлар ортида тўзонлар, одамлар эса ҳалок бўлишяпти. Ҳинду қизиқсиниб аёлдан сўрайди:

Нима ўқияпсиз?

Бу Россия ҳақида,– жавоб беради аёл.

Сиз Россия қаердалигини биласизми?

Аёл виқор билан тикилиб жавоб беради:

Мен синфимиздаги энг олд ўқув-чилардан эдим. Ҳарқалай, ўқитувчимиз шундай деган.

Биз ўзимизнинг адабий хазинамиз билан Миср, Рим ва қадимги грекларга таъсир кўрсатяпмиз. Адабий бойлик-ларимиз эса қайта-қайта кашф қилин-моғи лозим, токи одамлар бахт билан дийдорлашишсин.

Ҳар биримизнинг ботинимизда оқин яшайди. У биз билан бирга яшаётган тарих ҳақида ҳикоя қилишга қодир. Майли, даҳшатли қирғинлар бошлансин, ёвузликлар кўпайсин, шаҳар сув боссин, оқин эса денгиз қаъридан чиққан ғаввос каби яшайверади. Негаки, тасаввурларимиз бизни маълум бир шаклга солади, қайта яратади, яхшилик ва ёмонликлар учун асрайди. Чунки бизнинг оёқларимиз кесилса ҳам, мағлуб бўлсак ҳам, тарих бизга қайта жон ато этади. Оқин эзгулик ва афсоналар ижодкори, у мулойим ижодий қиёфада пайдо бўлаверади. Сариқ қум оралаб дайдиётган, фарзандлари учун муносиб улуш илинжида қайғураётган ўша африкалик аёлдан афзалмиз, деб ким айтади сизга? Нимага музлатгичи-мизнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан тирбандлигини, шахсий буюмларимиз тўлиб-тошиб кетган кийим жавони-мизни ҳаммадан устунлигимиз аломати деб ҳисоблаймиз? Нега?!…

Рус тилидан Гўзал Бегим таржимаси

“Жаҳон адабиёти” журнали, 2008 йил, 2-сон