Қосимжон Содиқов. Тошни тирилтирган битиклар

Шарқ цивилизацияси тарихи, жамиятнинг маънавий-маърифий такомилида ўтмишда яшаб ижод этган шоирлар, адабиёт аҳлининг хизмати катта бўлган. Туркий, хусусан, ўзбек ёзма адабиётининг юзага келиши ва ривожида Иккинчи турк хоқонлиги даврида яшаб ижод этган адиб ва тарихнавислар Тўнюқуқ ҳамда Йўллуғ тигиннинг ўрни давоми…

Саййид Шариф Журжоний (1340-1413)

Соҳибқирон Амир Темур томонидан Самарқанднинг шон-шуҳратини ошириш ва уни жаҳон илмий марказларидан бирига айлантириш ниятида ўз пойтахтига тўплаган олимларидан бири Мир Саййид Шариф Журжонийдир. 1387 йили Шероз фатҳ этилгандан кейин машҳур кишилар қаторида Журжоний ҳам Самарқандга жўнатилган. Темур вафот этгандан давоми…

Қозизода Румий (1364-1436)

XV аср бошларида Мовароуннаҳрда шуҳрат қозонган улкан математик ва астрономлардан бири Қозизодадир. Олимнинг тўлиқ номи Салоҳиддин Мусо ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд. Қозизода аслида ҳозирги Туркиянинг шимоли-ғарбидаги Мармара денгизидан жануброқдаги Бурсада таваллуд топган. Унинг отаси Муҳаммад “Хожа Афанди” лақаби билан маълум давоми…

Ғиёсуддин ал-Коший (1380-1429)

Жамшид ибн Масъуд ибн Маҳмуд Ғиёсуддин ал-Коший (кўпроқ Ғиёсуддин ал-Коший исми билан машҳур) — XIV-XV асрда ўз фанининг билимдонлари — риёзиётчилар, табиблар ва ҳунармандлари билан шуҳрат қозонган Кошонда туғилган. Унинг бобоси Маҳмуд ибн Яҳъё ибн ал-Ҳасан ал-Коший ҳам ўқимишли бўлиб, давоми…

Али Қушчи (1403-1474)

“Ўз даврининг Батлимуси” деб танилган Али Қушчининг тўлиқ номи Алоуддин Али ибн Муҳаммад ал-Қушчи бўлиб, у Самарқандда туғилиб ўсган ва XV асрда илмий фаолият кўрсатган математик ва астрономлардандир. Унинг туғилиш санаси маълум бўлмаса-да, XIV аср охири ё XV аср бошида давоми…

Яъқуб Чархий (1359-1447)

XV асрнинг биринчи ярмида Мовароуннаҳрда яшаган нақшбандия таълимотининг йирик вакилларидан Хожа Аҳрори Валийнинг устози бўлмиш мавлоно Яъқуб Чархий Ғазна (Афғонистон) шаҳрига тобе қишлоқлардан бири ҳисобланган Чарҳда туғилганлиги учун Чархий тахаллусини олгандир. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, у ўз давридаги илмларни эгаллагач, кўнглида давоми…

Хожа Муҳаммад Порсо (1348-1420)

Тасаввуф илмининг Нақшбандия мактаби ислом оламига мутасаввуф шайхлар билан бир қаторда етук олимларни ҳам етиштириб берган эди. Ана шундай зотлардан бири Хожа Муҳаммад Порсо ал-Бухорийдир. Унинг исми-шарифидаги “ал-Бухорий” қўшимчасига асосланиб айтиш мумкинки, Порсо Бухорода туғилган. У мадрасаларда ўқиб, Қуръон, ҳадис, давоми…

Хожа Аҳрор Валий (1404-1490)

Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор — Марказий Осиё халқларининг XV аср иккинчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий, маданий ва тафаккур ривожида муҳим ўрин тутган. Нақшбандия тариқатининг назарий, амалий жиҳатларини бойитиб, бу таълимотнинг машҳур бўлишига ҳисса қўшган тарихий шахсдир. У ҳижрий 806 йил рамазон ойида давоми…

Шермуҳаммадбек (1893-1970)

Туркистон мустақиллиги учун совет режими ва қизил армияга қарши курашда истиқлолчилик ҳаракатининг ҳарбий йўлбошчилари – қўрбошилар муҳим роль ўйнашган. Ана шундай қўрбошилардан бири Шермуҳаммадбек (1893 – 1970) ҳисобланади. Фарғона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракатининг раҳбарлари ўртасида Шермуҳаммадбек алоҳида ажралиб туради. Шермуҳаммадбек қўрбоши давоми…

Саккокий (XV аср)

Ўзбек мумтоз адабиётида ёрқин из қолдирган, бетакрор ғазаллар ва қасидалар яратган етук истеъдод эгаси, лирик шоирлардан бири Саккокийдир. Саккокийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида бизгача жуда кам маълумот етиб келган. Унинг таржимаи ҳоли тўғрисида ўзининг девони ва Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис” давоми…


Мақолалар мундарижаси