Илм – энг буюк шараф

Асалари билан инсон боласи ўртасидаги фарқ ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Йигирма кунлик асаларини гулдан гулга қўниб, асал йиғаётганини кўп кўргандирсиз. Инсон фарзанди эса фақатгина икки ёшдан оёққа туради, гапиришни ўргана бошлайди. 6-7 ёшида мактабга боради. Ўқишни, ёзишни ўрганади. Литсей, университетни тугатгунига қадар кўп ўқийди, ўрганади, интилади, изланади. Чунки яшаш учун ҳаётни, инсонларни ўрганишга муҳтождир.
Шабан Дўян

НИМАГА МУҲТОЖМИЗ?

Асалари билан инсон боласи ўртасидаги фарқ ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Йигирма кунлик асаларини гулдан гулга қўниб, асал йиғаётганини кўп кўргандирсиз. Инсон фарзанди эса фақатгина икки ёшдан оёққа туради, гапиришни ўргана бошлайди. 6-7 ёшида мактабга боради. Ўқишни, ёзишни ўрганади. Литсей, университетни тугатгунига қадар кўп ўқийди, ўрганади, интилади, изланади. Чунки яшаш учун ҳаётни, инсонларни ўрганишга муҳтождир. Фойда, зарарни билишга мажбурдир. Бироқ асалари боласи-чи? У асал йиғишни ўрганиши учун на ўқишга, на олий ўқув юртини битиришга эҳтиёжи бор. У дунё ҳаётига мукаммал ҳолда юборилган. Инидан чиқар чиқмас ишини бошлайди. Биз эса йигирма кун ёки йигирма йил, умр бўйи ўрганишга муҳтожмиз. Шунинг учун бешикдан қабргача илм олишга, ўрганишга буюрилганмиз. Инсон қобилиятини билим ва тажриба билангина оширади.

Билим озуқадир. Ақл ва қалб у билан озиқланади.

Билим муваффаққият. Билимсизлик эса мағлубиятдир.

Билим жасоратдир. Билимли киши муаммоларни жасорат билан енгади.

Билим дурбинга ўхшайди. Чигал масалаларни у ҳал этади. Тўсиқ ғовлар устидан унинг ёрдамида ошиб ўтамиз.

Билим нурдир. Йўлимизни у билан ёритамиз.

Билимсизлик эса барча ёмонликларнинг манбаидир. Билимсиз инсон ўзига энг катта ёмонликни қилган бўлади. Жоҳил кишининг тик тура олмайдиган қопдан фарқи йўқ. Саъдий билимсизликни уруш довулига ўхшатади. Овози баланд ичи эса бўш. Гўзал тушунчалар, билим жавҳарлари билан тўлдирилмаган зеҳн сандиқ фойдасиз ва зарарли нарсалар билан тўлади.

Инсоннинг қадри илм билан юксалади. Илмли киши ҳодисаларга холис баҳо беради, талабчанлик ва уддабуронликни ўрганади.

Билмаслик айб эмас, ўрганишга интилмаслик айбдир. Ибн Масъуд инсон билмаганини билиши ҳам илмдир, дейди. Чунки инсон билмаганини билса, ўрганишга интилади.

Фалокатларнинг устидан билим билан устун келиш мумкин. Ҳожи Бектош Валийнинг ифодасига кўра «Билимсизлик билан кетилган йўлнинг охири ҳайрли бўлмайди». Ғалаба қозониш, муваффаққиятга эришиш, юксалишни хоҳлаганлар илмни маҳкам ушлайдилар. Ўрганиш шавқида ёниб куймаганларга эса «Дунёни истаган илм ўргансин. Охиратни истаган ҳам илм ўргансин», деб буюрган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билимнинг аҳамиятини нақадар ажойиб тушунтирганлар.

Илм ўрганиш фақат мактабга хос эмас. Мактаб инсонга калит беради. У калит билан илм хазиналарини инсоннинг ўзи очади. Нима қилса ўзининг ғайрати билан амалга оширади. Мактабни битирар битирмас китоб дафтарни бир бурчакка улоқтириш катта хатодир. Ҳолбуки, илм олишнинг на ёши, на вақти, на жойи бор. Ҳар ёшда, ҳар ерда, ҳамма вақт ўрганилади, илм энг катта сармоядир, инсон ҳар ёшда, ҳар ерда ва ҳар вақт сармоясини кўпайтиришни истайди. Илм билан ўзингизни тарбияланг. Балки муаммоларга дуч келарсиз. Баъзи қийинчиликларни бошингиздан ўтказасиз, аммо унутманг: Ҳар қандай қийматли нарса осонлик билан қўлга киритилмайди.

ЭНГ БУЮК ШАРАФ

Ўқиш ва ўрганишдек шарафли ва лаззатли нарса йўқ. Илк «Ўқи» амри билан бошланган Қуръон, билгувчилар ва билмайдиганларни бир эмасликларини таъкидлаш билан бирга илм эгаларининг даражаларини юксалишининг хабарини беришади.

Инсон билими билан қадрланади. Ҳазрати Одам алайҳиссаломни фаришталардан ҳам юксак мақомга кўтарган сир илм эди. Қуръонда ўқиш ёзиш қуроли бўлган қалам улуғланади, айнан унга ва у ёзган сатрларга қасам ичилади. Аллоҳнинг қалам билан қасам ичиши, қаламнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва қадри жуда кучли шаклда ифодалайди.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам бир куни ёнларидаги Ҳилол исмли кишидан: «Қаламинг борми?» – деб сўрадилар. Йўқ жавобини эшитгач: «Қаламсиз юрма, эй Ҳилол. Чунки, эзгулик ундадир. Қиёматгача унга содиқ бўлганлар чиқади. Инсонлар қалам ила юксаладилар. Олим қўлидаги қаламнинг сиёҳи шаҳиднинг қони билан тенгдир».

Яна Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ифодаларига кўра, илм эгалари ўликлар орасида юрган тириклар билан тенгдир. Зубайр Кудузалп: «Билимли инсон қуёшга ўхшайди, кирган жойини ёритади», дейди. Ҳа, илм қоронғуликларни ёритувчи машъаладир. Қоронғуликда қолган ҳар бир киши унга муҳтож. Юксак поғоналарга илм нарвони билан чиқилади. Тараққий этишни ва камолот топишни истасангиз илмнинг этагини маҳкам ушланг.

Ҳазрати Али илм хусусида: «Илм пастда турганларни юқори даражага кўтаради. Билимсизлик эса тепада турганларни пастга туширади. Илм мол-давлатдан устундир, чунки бойликни сен асрайсан. Илм эса сени асрайди», деганлар.

Бу буюк инсонни Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам Илм эшиги, деб улуғлаганлар. Биз Аллоҳнинг тақсимотига розимиз. Бизга илмни, душманларимизга дунё молини берди. Чунки, мол-давлат йўқ булгувчидир. Илм эса абадийдир.

Фойдали илм ўрганган кишини ўлимидан кейин ҳам инсонлар ҳурмат билан эслашади. Илм абадий тирикликдир. Жоҳил киши тириклигидаёқ ўлик ҳисобланади. Билимли инсон Ҳаётдан кўз юмганидан кейин ҳам тирикдир!

ЗАВҚ МАНБАИ

Бу даражада улуғ ва шарафли бўлган илмнинг завқ ва лаззатини тўлиқ ҳис қилганимизда бир зум бўлса ҳам ўзимизни қўйишга жой тополмадик. Шунинг учун, илмнинг завқини билганлар бу ҳузурни бошқа ҳеч нарсага тенглаштира олмайди. Кеча-кундуз демасдан бутун умрларини илмга бағишлайдилар. Ҳатто ухлашга, овқатланишга кетган вақтларини катта йўқотиш, деб биладилар. Чунки илмнинг мазасини бошқа бирор нарсада топа олмайдилар. «Ўқишни бошқа ҳеч бир хазинага алмаштирмайман», деган Е. Гиббон, ҳар ҳолда бу ҳақиқатни оз бўлса-да ифодалай олган. Машҳур Имом Аъзамнинг яқин шогирди Имоми Муҳаммаднинг илмга шу қадар баланд эдики, ўзини қўярга жой топа олмас эди. «Эй подшоҳ ва вазир фарзандлари! Келинг, сиз ҳам жаннат лаззатини тотиб кўринг!» – дер эди. Вафотидан кейин уни тушида кўрган бир дўсти ундан сўради: «Қандай жон бердинг?», «Илмий бир масала бипан шуғулланаётган эдим, жонимни қандай чиққанини сезмай қолдим».

Буюклар ўқишни ширин мева, деб билишган. Тоза, мусаффо ҳавога ўхшатишган. У билан нафас олиб, руҳий тушкунликларини, дард-аламларини, жаҳлларини унутишган. Монтеск «Чорак соатлик ўқиш билан барча тушкунлик ва ғамгинлигим тарқаб кетади» – дея шу ҳақиқатни эътироф этган эди. Қисқаси, ўқимоққа сув ҳаводек эҳтиёжимиз бор.

САВОЛ СЎРАШ

Савол илмнинг калитидир. Айтадиларки: «Савол сўраш илми ҳаётимизда учрайдиган бир йўлдир. Савол китобни, мавзуни ёки дарсни яхши англаб етишни таъ-минлайди. Савол илмимизни оширади. Чунки, сўраб жавобини излаймиз. Савол сўраш ўзимиз сезмаган ҳолда бизни билим эгасига айлантиради».

Абу Юсуфдан: «Бу билимни қаэрдан қўлга киритдинг?», – деб сўрашганида, «Кичик-катта, деб ажратмасдан, билмаганимни сўраш билан», – деб жавоб берган эдилар.

Савол бераман, деб ақлга келган бўлар-бўлмас нарсалар сўралмаслигини унутмаслик лозим. Савол инсоннинг савиясини ҳам кўрсатади. Мантиқли ва қизиқарли саволлар бериш керак.

БАЛАНД ОВОЗДА ЎҚИШ

Баланд овозда ўқиш ҳам ўзига хос ўринларда тадбиқ қилиниши керак бўлган бир усулдир. Чунки овозни чиқариб мутолаа қилиш ўқишимизни тузатади. Фасоҳат билан гапириш қобилиятини шакллантиради.

ТУШУНТИРМОҚ

Ўрганганларимизни яқинларимизга айтиб бериш, тушунтириш мавзуни пухта ўзлаштиришимиз учун энг қулай йўллардан биридир. Мавзу шунда янада чуқур ўрганилади. Ўқитувчилик бир касб бўлишига қарамай, ҳар бир киши замон ва маконга кўра бу шарафли вазифани зиммасига олиши мумкин. Умримиз давомида ўрганиш билан чамбарчас боғлиқ бўлганимиз учун ҳар биримиз ўзига хос бир ўргатувчимиз. Илк ўргатувчи Аллоҳ. Ҳазрати Одамга борлиқ илмини ўргатган. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам: «Мен таълим берувчи қилиб юборилдим», – дея марҳамат этганлар.

НИМАЛАРНИ ЎҚИШ ЛОЗИМ

Ўқиш каби ўқийдиган нарсаларимизни ҳам аниқ белгилаб олишимиз ҳам жуда муҳим. Ўқийдиган китобларимиз бизга қандай фойда келтиради? Билимимизга янги билимлар қўша оладими? Ҳатти ҳаракатларимизнинг яхшиликка йўналишига ёрдам бериб, ичимизга ҳузур-ҳаловат, ишимизга завқ-шавқ бағишлай оладими?

Франс Кафкага кўра, китоб инсонда кучли руҳий таъсир ўйғотиши лозим. У: «Ўқийдиган китобимиз бир муштдек бизни сергак торттирмаса нима ишга ярайди?», – Дея ҳақиқий китобнинг ўзига хос хусусиятини кўрсатади. Агар биз бирор китобни ўқиганимиздан сўнг, «Яхшики бу китобни ўқидим, акс ҳолда жуда кўп нарса йўқотардим», – деган фикр ўйғотган китоб, ҳақиқатан фойдали, деган номга лойиқ бўлади.

Александр Поп бундай дейди: «Ўқиган асарингиз сизни фикран юксалтириб, қалбингизга эзгулик ва мардлик туйғуларини ўйғотса, у ҳолда бу китоб ҳақида бир фикр билдириш учун шу туйғуларнинг ўзи етарлидир. Умид билан очилиб, фойда билан ёпилган китоб яхши китобдир».

Китоблар инсонлардан айрилмайдиган булоқлардир. Ақлларини китоб билан жилоламаган, руҳларини у билан озиқлантирмаган инсонлар сиқилиш, зерикишдан қутула олмайдилар. Сенека: «Китобсиз яшаш, кўр, кар, соқов каби ҳаёт кечиришдир», – деган.

«Яхши китобдан баҳраманд бўлмаган инсон ўқимишли бўлиши билан жоҳил қолиши орасида ҳеч қандай фарқ йўқдир», деган Марк Твен яхши китобнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтади. Вақтни бекорга кетказгани учун фойдасиз китобнинг энг ози ҳам зарарли. Инсонни дангасаликка, ишсизликка, ахлоқсизлик ва иймонсизликка етакловчи китобнинг заҳардан фарқи йўқ. Бундай китоблар инсонларнинг моддий ва маънавий ҳаётиларини хазонга айлантиради.

Ҳар бир нарсанинг фойдалисини, яхшисини танлаганимиз сингари, китобларнинг ҳам энг яхшиси ва фойдалисини танлайлик. Чунки улар ҳаётимизда асосий йўналишни белгилаб беради. Дунёқарашимиз улар орқали шаклланади. Агар яхшисини танлай олсак, китоб энг яқин дўст ва биродаримизга айланади. Дунёимиз улар билан ойдинлашади. Бу вафодор дўстлар билан доимо бирга бўлишга интилайлик ва Конфутсий каби: «Раббим! Менга китоб тўла бир уй бергин!», деб дуо қилайлик. Унутмангки, китобдан бошқа хазина йўқдир.

ЎҚИШДАН МАҚСАД НИМА БЎЛИШИ КEРАК?

Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам дуоларида фойдасиз илмдан Аллоҳдан паноҳ сўрар эдилар. Фойдали илм ўзи нима, у қандай бўлади?

Фойдали илм, инсониятга нафи тегадиган илмдир. Фойдали илм амалга татбиқ этиладиган илмдир. Фойдали илм ўрганил-ганида билимсизлигимизни бизга ҳис эттириб, ўрганишга завқ-шавқ ва ғайрат ўйғотади. Ёмон феъл ва ҳатти-ҳаракатлардан асрайдиган илмдир.

Фойдали илм бизга ўзлигимизни танитадиган илмдир. Фойдали илм бизга Яратувчимизни танитадиган илмдир. Илм тубсиз бир денгизга, илм ўрганувчи эса у денгизнинг тубидаги сузишга ҳаракат қилаётган ғаввосга ўхшайди. «Дунё мени қандай танийди, билмайман, лекин мен ўзимни кашф этилмаган улкан ҳақиқатлар уммони ичида, соҳилда айланиб юрган, онда-сон-да юмшоқтош ёки денгиз чиғноғ топиб олган боладек кўраман», – деган Исаак Нютон. У илм бахшида этадиган камтарлик даражасига етишган олимлардан эди. Суқрот: «Барча билганларим, ҳеч нарса билмаслигимидир», – дея энг буюк ҳақиқатни эътироф этади. Ўрганганларимиз қанча кўп бўлса ҳам, билмайдиганларимиз олдида заррадан ҳам кичкинадир.

ДИПЛОМ ОЛИШ

Диплом олиш учун ҳаракат қилиш мумкин, аммо дипломли бўлиш билан билимли бўлишнинг фарқини ажратиб олайлик. Олий ўқув юртини тугатган қанчалаб кишилар борки, ўқишни битирар-битирмас китоб-дафтарни бир чеккага улоқтиришади. Ўқиш ва ёзишдан зерикиб, гуё ўқишга нисбатан уруш эълон қилгандек китобларга душманлик назари билан қарашади. Бундай бўлмайлик, инсонни ғурурга, кибрга етакловчи илм ҳам фойдасиздир. Илм мансаб, лавозим, обрў, инсонларга юқоридан қараш учун ўрганилмайди. «Бу масалани мен биламан, менинг соҳам. Бу соҳада менга етадиган билимдон мутахассис йўқ. Сиз буни бипмайсиз. Мен ҳамма нарсани биламан» каби ифодалар аслида жаҳолатнинг белгисидир. Саъдий: «Қанчалик кўп ўқисанг ўқи, билганларингга амал қилмасанг, жоҳиллардансан. Билганига амал қилмаган инсон, устига китоб юкланган ҳайвондан фарқи йўқ», – деб юқоридагиларни ҳам шу тоифага киритади. Ҳар нарсани биламан, деган инсон ҳеч нарсани билмаган инсондир.

Билимига уйғун равишда амал қиладиган киши ҳақиқий зиёлидир. Нури билан атрофни ёритади. Ҳар қандай мавзуда «биламан» деб иддао қилувчи, билмаганини тан олмайдиган чала «зиёлилар» инсониятни фалокатга судрашдан, қоронғуликка отишдан бошқа ишга ярамайдилар. Бузғунчи зиёли ва билмаганини билмаган чала зиёли! Уларнинг ҳар иккови ҳам зарарлидир, инсониятни ҳалокатга етакловчилардир. Бири билимини бузғунчилик йўлида ишлатса, бошқаси билмагани ҳолда «биламан» дея ҳаммаёқни хонавайрон қилади.

Ҳақиқий зиёли турли миш-миш ва бировдан эшитган гапларга таяниб ҳукм чиқармайди. Аввал пухта ўрганиб, ўйлаб, ҳақиқатга содиқ қолган ҳолда иш юритади.

Ҳақиқий зиёли ўрганишни мақсад эмас, инсонларга хизмат қилиш воситаси эканини билади. Илмини инсоният фойдасига ишлатади. Ўқишдан мурод атрофдагиларга фойда келтиришдир. Илм инсониятга хизмат қилсагина қадрли, фойдалидир. Амалга тадбиқ этилмаган билим қанчалик фойдали бўлишидан қатъий назар бирор ишга ярамайди.

Илм инсонни такомиллаштиради, севимли ва суюкли кишига айлантиради. Илмдан мақсад ўзликни танишдир. Ўзимизни танишимизга хизмат қилганчалик фойдалидир. Юнус Эмро қандай ажойиб айтган:
Илм илм билмоқдир,
Илм ўзни билмоқдир,
Сен ўзингни билмасанг,
Яна қанча ўқимоқдир?

Инсон Яратувчининг мў‘жизавий асаридир. Инсоннинг ўзини англаб етиши ўз навбатида Санъаткорини ҳам танишидир.

Инсон ўзидан: «Мени энг гўзал шаклда яратган ким? Беҳисоб неъматлар билан боқиб катта қилган ким? Атомдан қуёш системасигача ҳамма нарсани хизматимга берган ким?», деб сўрамоғи лозим. Бу саволларнинг жавобини топа олган инсон, ўрганишдан мақсади нима эканини билади. Илмнинг ғояси Яратувчини топиш, Унга имон келтириб, таваккул қилишдир. Илм билан имон бир-биридан ажралмайдиган икки ҳақиқатдир.

Ишонишни барча ҳурриятлардан афзал билган Жон Милтон «Мен учун барча ҳурриятлардан олдин билиш, ўйлаш, ишониш ва виждон амрига кўра гапиришга сазавор бўлинг», дейиш билан бирга илм билан имоннинг айрилмаслигига диққатни қаратади. Эйнштейн ҳам: «Илмсиз дин кўр, динсиз илм оқсоқдир», дея дин билан илмнинг бир-бирини тўлдиришини таъкидлайди.

МEҲНАТ ҚИЛИШ

«Ер ишласин, кўк ишласин, сен ўтир!»

Булар ҳақида баҳонанг борми? Бир зум тўхта!

«Эй, бутун дунё ва ичидагилари уйғоқ бир пайтда сен ғафлатда ётган ўпаксага айпандингми? Ҳаракат қилсанг-чи? Ҳеч бўлмаса, Аллоҳдан уял!» деган шиоримиз бу мисралари билан меҳнат қилишнинг аҳамиятини тушунтиришга интилади.

Инсон меҳнат қилишга мажбурдир. Заррадан то юлдузгача ҳамма нарса тинимсиз ҳаракат қилаётган бу коинотда бекор туриш инсонга ярашмайди. Асаларилар гулдан гулга учади, чумолилар чарчаш нималигини билмай меҳнат қилади. Қушлар шоҳдан шоҳга қўнади. Сувлар жилдир-жилдир оқиб, гуллар очилиб, ҳайвонлар турли тарафга югуради, қуёш ҳар тонгда чиқиб, оқшомда ботади. Агар коинотдаги бу тартибли ҳаракат, фидокорлик, ғайрат бўлмасайди, биз тинч ҳаёт кечира олармидик? Бу низом билан ҳамнафас яшамаган ёки вайрон қилишга уринган инсон жуда катта хусрон ичидадир. Ҳолбуки, инсон яратилгандан бери меҳнат қилишга мажбур. Инсон ҳузур-ҳаловатни қиладиган меҳнати орқасидан топади. Ташвишлардан фақат шу йўл билан қутула олади. Чунки, ташвишлар бекорчи инсоннинг боши атрофида худди пашша каби ғуж-ғуж тўпланади.

Муваффақиятни сири меҳнатда яширинган. Меҳнаткаш инсонлар эртами кечми муваффақиятга эришадилар. Пешона тери, кўз нури, қўл меҳнати етмаган (тегмаган) нарса йўқдир. Буюк инсонларнинг ҳаммаси интилиши ва ғайрати билан юқори мавқеларга эришганини кўриш мумкин. Аддисон: «Ҳеч бир муваффақият тасодифан қўлга киритилмайди. Эришганларим ҳам тасодиф эмас, меҳнатларимнинг самарасидир”, дейди. Эдисон ҳам, “Муваффақиятларимнинг юздан тўқсон тўққизи меҳнат, юздан бири ақпим маҳсули”, деган эди. Ҳамма нарсага меҳнат орқали эришилади. Қийматли бирор нарса йўқки, ғайратсиз қўлга киритилган бўлсин? Билим ҳам меҳнат билан топилади. Балзак: “Илмнинг хўжайини бўлишини истаган киши меҳнатнинг қули бўлсин”, дея илм ўрганишда меҳнатнинг ўрни муҳим эканини таъкидлаб ўтади.

Тананинг соғлом бўлиши витамин ва оқсилларни истеъмол қилишга боғлиқ бўлганидек, ақлнинг бақувват ва тириклиги ҳам зеҳнни машқ қилдириш билан амалга ошади. Ҳам ақлан, ҳам жисмонан ишлашимиз керак. Чунки борлиқ йўқликнинг эгиз дўсти, ҳаракат эса тириклик, жонлиликдир. Туриб қолган сувларнинг вақт ўтиши билан сасиб, бузилиши ҳаммамизга маълум.

Ота-боболаримиз: “Ишлаган темир зангламайди”, деб бежизга айтишмаган. Аслида инсон жўшқин, таъсирчан хусусият билан яратилган. Роҳати, ҳузури-ҳаловати, бахтини фақат меҳнати билан топа олади. Ахлоқсизлик, қашшоқлик ҳам меҳнат билан тузатилади.

Ўз олдиларига аниқ мақсад, буюк ғояларни қўйган кишилар, албатта, меҳнат қилишлари лозим. Камолотга эришиш йўпида меҳнат қилиш шартдир. Осонгина қўлга киритилган нарсалар эмас, пешона тери билан топилган нарсаларни қадрлаш зарур.

Хоре: “Одамлар ҳаётда тез юксалганларни қадрлайдипар. Ҳолбуки, ҳеч бир нарса чанг ва патчалик тез юқорига кўтарилмайди”, дейди. Қийинчиликларга чидаб, машаққат чекиб, қўллар қавариб эришилинган нарсага ҳеч қачон туймайди. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам ҳам: “Ишларнинг энг хайрлиси, қийинчилик билан қўлга киритилганидир”, дея марҳамат қилиш орқали бизни осонига эмас, қийинига интилишимизга ишорат қилганлар. Бирор натижага эришишда шунинг учун ҳориб-толамиз, интиламиз, заҳмат чекамиз. Пул минг бир қийинчилик билан топилаётган бугунги кунимизда юксак мақсадларга осонликча эришиб бўлмаслигини унутмайлик.

“Камолотга етишиш, ҳаёт сир-асрорини ўрганиш билан бўлади”, деган Пастер, зерикиш нималигини билмаган, ғайрат ва интилишлари орқали бу сирни кашф этганлардан бири эди. Қандай иш бўлишидан қатъий назар, меҳнатни бош тамойил қилайлик. Ўзимизга: «Кеча нима қилдим? Бугун нима қиламан? Эртага-чи?”, деган саволни берайлик. Агар: “Бугун ҳеч бўлма-са, кечагичалик ишладим. Эртага ҳам шу шаклда ишлаб, бир нарса қиламан”, дея олсаккина бахтиёр бўла оламиз. Шундагина қийинчиликларни бартараф этиш, тўсиқлардан ошиб ўтиш, имкониятлардан тўлиқ фойдалана олиш салоҳиятига эга бўламиз.

“Икки кунини бир хил ўтказган киши зарардадир” мазмунидаги ҳадис дастурул амалимиз бўлсин. Ҳар кун ундан аввалги кунга бирор нарса қўшишимиз лозим. Ҳаёт шунчаки еб-ичиб, танбаллик билан бекор ўтказиладиган нарса эмас. Вақтини зоэ кетказган инсон ўзига-ўзи бундай савол бермоғи лозим: “Илон, чаён каби зарарли ҳайвонлар ўлдирилади. Вақтим шуқадар зарарлимикин, уни ўлдираяпман?”. Бу саволга берилган “Иўқ!” жавоби бизни меҳнат қилишга ундовчи таъсирли восита бўлади. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васалламнинг бўш ўтирган одамга салом бермаганликларини ўйлаб кўрайлик. Шунда меҳнат қилишнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини яна бир карра тушуниб етамиз. “Вақт зиқ бўлишидан олдин бўш вақтнинг қадрига етинг!”, деб буюрган Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васалламга эргашганлар учун меҳнатдан қочишнинг ҳеч қандай узри йўқ.

Диний вазифалар билан бирга меҳнат қилишнинг ҳам ибодат эканини тушуниб етсак ҳеч қачон бекор ўтирмас эдик. Албатта, турли шикоятлар, муаммолар билан юзма-юз келишимиз мумкин, камчиликларимиз, нуқсонларимиз бўлиши табиий. Бу каби тўсиқларни ҳаммасини ўрганиб чиқайлик. “Уларнинг устидан ғолиб келаман!”, дея азму-қарор қилиб, шавқ ғайрат билан меҳнат қилайлик. Ишонинг, шунда ҳаммасини бартараф қила оламиз. Қуръонда “Инсон учун меҳнатдан бошқа нарса йўқдир”, Дея буюрилгандан сўнг ортиқча сўзга не ҳожат! Меҳнат қилайлик, албатта натижасини кўрамиз. Аммо тартибсиз ишлашдан узоқ бўлайлик. Ҳамма нарса аниқ режа асосида қурилган бугунги кунимизда бетартиб, режасиз ишлардан фойда йўқлигини ёдимиздан чиқармайлик. Ҳаракатларимизда муваффақиятларга эришишимиз учун баъзи тамойилларни ўзимизга қонун қилиб олсаккина, тўсиқларни осон ошиб ўта оламиз. Хоҳ-ласангиз, буларнинг баъзиларини эслатиб ўтамиз.

ДАНГАСАЛИКНИ ЕНГИШ

Дангасалик ҳақида айтилган талайгина ҳикматли сўзлар бор. Ҳазрати Али: “Инсонни вақтидан олдин хароб қиладиган нарса танбалликдир”, деган. Дангаса ва меҳнаткаш икки инсонни солиштириб кўринг! Ушбу ҳикматли сўзнинг ҳақ эканини англаб етасиз. Ҳаракатчан киши дангасага нисбатан тетик ва бардам бўлади. Дангаса эса ҳаётдан зерикиб, умрини қаҳвахоналарда сигарет тутунларига кўмилган ҳолда ёндириб, адо қилади.

Намик Камолнинг назарида, танбаллик ўлимнинг кичик укасидир. Танбал одамнинг борлиги билан йўқлиги ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Танбалликни йўқлик билан тенг кўрган улуғлар эса, бекорчи, танбал, кайф-сафода яшаган ва юмшоқ тўшакларда роҳатланиб ётадиганларнинг ишлайдиганлардан ҳам кўпроқ заҳмат чекишларини ва ҳаётдан зерикишларини таъкидлаб ўтишади, дангасаларнинг доимо умрлари тезроқ ўтишини хоҳлашларини айтади. Ғайратли киши шукр қилади, ҳамд айтади. Умрини бекор ўтиб кетишини истамайди”, дейди ва бу қоидани зикр қилади. “Роҳат фароғат машаққатда, машаққат эса роҳатдадир”.

Бу ҳақиқатни ўзида сингдирган Ле Браер ҳам, зерикишни танбаллик билан бирга пайдо бўлганини айтади. Шу зерикиш сабабли кўпгина кишилар қиморхоналарда, майхоналарда ва қамоқхонададирлар.

Инсон бу дунёга кайфу сафо қилиш учун келмаган. Қанчалар уринмасин ҳаётнинг аччиқ кунлари, ғам-қайғулари, зерикишлари бунга фурсат бермайди. У ҳолда инсон роҳатни ҳузур-ҳаловатда яшашда изламаслик керак.

Хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолда, бошини оғритадиган ташвишлар, қийинчиликларга қарши мардонавор туриши, роҳатни шундан қидириши лозим. Роҳатни роҳатсизликдан излаганлар учун роҳатсизлик деган тушунчанинг ўзи йўқ.

Ҳар доим вақт йўқлигидан азият чекамиз. Ажабо, ҳақиқатда ҳам вақтимиз йўқми… ёки вақтимизнинг қадрига етмаганимиздан қийналамизми? Суҳбатларимизда, телевизор олдида, овқатланишга, кўнгилхушликка сарфлаган вақтимизни бир ҳисоб-китоб қилсак, бир йилда бир неча минг соатнинг бекор ўтиб кетиши маълум бўлади. Фақат телевизор кўришга кетказадиган бир-икки соатимизни китоб ўқишга ажратсак, бир йилда энг ками 30-40 китоб ўқишимиз мумкин. Телевизордан олган билимларимиз билан китобдан ўрганганларимизни солиштирсак, китоблардан нақадар кўп фойда олганимизни гувоҳи бўламиз. Демак, вақт йўқлиги эмас, дангасалик бизнинг асосий муаммоимиз. Энг катта душманимиз бўлмиш дангасаликни енга олсак, ҳаётда бажара олмайдиганимиз иш қолмайди. Шавқ ва ғайратни сўндирувчи, бақаламун каби турли кўринишларда чиқадиган танбалликни енгиш энг буюк ғоямиз бўлсин.

Дангасалик шундай айёрки, баъзан мазаси бору, лекин фойдаси йўқ ширин сақичлардек алдайди, бўшашиш, ҳаётдан зерикиш, чарчоқ, хасталик, бекорчилик, ҳавоийлик каби турли тузоқлар билан инсонларни ўзининг тўрига илинтиришга ҳаракат қилади.

“Бугун кўп ишладинг, бир неча кун дам ол”, “Хафа қилма ширин жонингни, ишлаб нима қилиб берардинг? Ишлаганлар нимага эришди?”, “Кўп ишлама, соғлигингни йўқотасан”, “Ишлаган ҳам, ишламаган ҳам бир. Кўза олиб келган ҳам, келтирмаган ҳам бир хил, бироқ шунча ҳаракат қилишдан нима фойда?”, “Қўявер, бахт қуши бошингга қўнса, ҳаммаси ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетади”, деган гаплар билан инсонни фалокатга етаклайди, ҳеч қандай баҳона тополмаслик учун дангасаларни кўпай-тиради. Олдимизда икки йўл бор: Ё шу ва шунга ўхшаш дангасалик қуролларига нишон бўлиб, ўзимизни бутун машаққатларнинг онаси ва разолатнинг уяси бўлган танбалликнинг қучоғига ташлаш ёки юксакликнинг, муваффақиятнинг калити, ҳузур-ҳаловатнинг асоси бўлган меҳнатга бутун борлиғимизни топшириб, дунё ва охиратда саодатга эришиш.

МEТОДЛИ ВА РEЖАЛИ ИШЛАШ

“Бугун қаттиқ ишладим. Эртадан кечгача бошимни кўтармадим”, деган киши бу сўзлар билан балки таскин берар, ваҳоланки, кўп ишлаш зарур, аммо етарли эмас. Режали, аниқ дастур асосида ишлаш шунчалик ишлашдан яхшироқ. Эришган муваффақиятларимизда бу янада яққолроқ намоён бўлади. Натижа қанчалик юқори бўлса, демак ишимиз ҳам шунчалик режали бўлганини билдиради.

Декскартес: “Режасиз ишлаган киши, ўлкама-ўлка юриб, хазина излаган инсонга ўхшайди”, деган эди. Шунингдек, у жамиятнинг ривожланганлик даражасини ақл ва заковат эмас, балки метод режали ишлаш белгилашини айтган. Бу сўзлар Европада тизимли ишлашнинг асосини қўйиб берган олимга тегишлидир.

Тизимли ишлаш орқали мақсадга тез эришилади, чексиз орзулар ҳақиқатга айланади. Хоҳ шахс, хоҳ жамият тизимли ишлаш билан мақсадга етишади. Буюк ишларни амалга оширган, юзлаб асарлар ёзган, машҳур одамларнинг ҳаётларига назар ташланг. Тартибли ва режали бўлишни дастурул амал қилганларининг гувоҳи бўласиз. 576 асар ёзган Жалолиддин Суютийнинг бу даражада самарадорликка эришишида шубҳасиз, айнан шу туйғу ётади.

Қанчалаб ақлли, қобилиятли инсонлар ҳам борки, режасизликларидан барча ишлари охирига етмай ҳеч қандай натижага эриша олмаяптилар.

Ўзимизга бир режа тузайлик. Ишни қандай бажаришимизни аниқлаб олайлик. Ҳар куни шу режа асосида ишлайлик. Балки бошида ишимизнинг олтмиш фоизи амалга ошар, аммо сабр билан давом этиб саксон, юз фоизга етказишга ҳаракат қилайлик. Ана шунда муваффақиятга қандай осон эришганингизни кўрасиз.

ЭНEРГИЯГА ТЎЛМОҚ

Машинани ғилдирагидан рулигача, аккумуляторидан радиаторларигача барча қисмлари бекаму кўст тузилган. Мукаммал ясалганига қарамай, сиз уни ҳаракатга келтира олмайсиз. Чунки ёнилғиси йўқ. Ёнилғисиз машинанинг юриши қанчалик ҳам хаёл бўлса, ишлаш учун керак бўлган қизиқиш, шавқ, ҳаяжон ва жасорат туйғуларидан маҳрум кишининг йўлга чиқиши ҳам ақлга тўғри келмайди. Бу туйғулар машинанинг ёқилғиси каби инсонни ҳаракатга келтирувчи куч вазифасини бажаради. Муҳими инсондаги меҳнатга бўлган иштиёқни ҳаракатга келтиришдир.

ҚИЗИҚИШ

Ўзимизга разм солганимизда ичимизда қизиқиш туйғусининг экилганини кўрамиз. Қобилият тупроғимизга экилган бу туйғуни ундириб-ўстириш, кашф қилиш ўзимизнинг қўлимизда. Атрофимизда содир бўлган воқеаларнинг сабабла-рини ўрганиш орзу бизни ўша соҳадан бохабар бўлишга ундайди.

“Бу нима учун бундай?

Қандай содир бўлган?”

каби саволлар бизни ҳаракатга келтириб, диққатимизни ўзига тортади. Инсонлар шу қизиқиш туйғуси билан тоғларга чиқишади, денгизларнинг тубига тушишади, ойга учишади. Машҳур олим Эйнштейннинг нисбийлик назариясини кашф қилишида болалигиданоқ ўз-ўзига бериб турган саволларига жавоб топиш орзуси сабаб бўлган эди. “Икки воқеа айни бир пайтда қандай содир бўлиши мумкин? Инсон ойга миниб, саёҳат қилса қандай бўларкин?” деган саволлар унинг учун муваффақият пиллапояси вазифасини бажарди. Қизиқиш илмнинг машъалидир. Ундан фойдалана олганимиз нисбатда йўлимизни ёритади.

ИХЛОС БИЛАН ИШЛАШ

Инсон қиладиган ишини севиб амалга ошириши лозим. Истамасдан, ёқтирмай бажарилган ишлар хайрли бўлмайди. Инсон ишига қай даражада ихлос билан ёндошса, шунчалик муваффақиятга эришади.

Шунинг учун, қилинадиган ишларга севиб қўл уришимиз керак. Касб танлаётганда жуда эътиборли бўлишимиз лозим. Севилмаган касбимиз биз эришадиган самарадорликка тўсқинлик қилиши мумкин. Ўзимизга зимдан қарабчиқайлик. Қобилиятимиз нималарга етади, ўқитувчи, ота-она ва яқинларимизнинг маслаҳатларига қулоқ солишда, албатта биз учун фойдалар бор. Улар бизнинг ёмон бўлишимизни хоҳлашмайди. Лекин шунга қарамай, бизни ҳаммадан кўра яхшироқ танийдиган яна ўзимиз. Ўз қобилиятларимизни ҳисобга олмасдан, бировларнинг тавсиясига кўра иш юритсак ёки бирор касбни танласак, охир-оқибатда қилган ишимиздан афсус-надомат чекамиз. Аввало ақлимиз тарозусига солиб кўрайлик. Муваффақиятга эришишимиз ва бу иш бизга фойдали эканлигига ишонч ҳосил қилганимиздан кейингина бирор ишни танлайлик. Шуниси ҳам борки, мавжуд шартлар ҳам орзуимизга етишиш йўлида тўсиқ бўлиши мумкин. Ўзимиз хоҳламаган ҳолда бирор ишга қўл уришга мажбур бўлишимиз мумкин. Агар бу ишимиз фойдали бўлишига қарамай, бизга қийинчилик туғдирса, сабр қилиб, ихлос билан ёндошишга ҳаракат этишимиз лозим. Ишимизга меҳр қўйсак, ҳар қандай қийинчиликни бартараф этишга муваффақ бўламиз.

ИШТИЁҚ, ҒАЙРАТ, ҲАЯЖОН

Коинотда атомдан то қуёш тизимигача бўлган оламда зерикиш, чарчашдан холи бир ғайритабиий ҳаракат ҳукмрон. Атом атрофида бир сонияда юз минг километр тезлик билан ҳаракат қиладиган электронларда бу иштиёқнинг аломати бор. Қуёш атрофида жуда катта суратда айланиб юрувчи сайёраларда ҳам шу сир яширинган. Ёмғир шу шавқ билан ёғади, гуллар ўшандай шавқ билан очилади, қуёш шу шавқ билан чиқиб ботади, табассум билан бизга салом беради.

Шавқ ва ҳаяжон юкли карвонга ер юзининг ҳокими бўпмиш инсон бутун борлиғи билан қўшилиши керак. Бу туйғудан узоқ инсоннинг барча ишлари остин-устин бўпиб кетади. Иштиёқ ва ғайратдаги чексиз лаззатни ҳис қилган киши ўзини қўярга жой тополмайди. «Ғайратнинг қанчалик қийматли эканини билганингизда бир сония ҳам бўш ўтирмас эдингиз»,- деган олимлар бу ҳақиқатни ифодалаб берганлар.

Бошқа нарсага ҳожат йўқ, ғайрат ва иштиёқнинг замиридаги лаззат бизни ҳаракатга келтириш учун етади. Чунки шавқ ва ғайрат руҳнинг қамчисидир. Ҳаётнинг яна фаолият ва ҳаракатдан иборат эканини айтиб ўтган олимлар “Иштиёқ ҳаётнинг уловидир” деб таъкидлаганлар. Бу нуқтаи назардан иштиёқ уловига ғайрат билан миниб, ҳаёт майдонида олға интилмоқ лозим. Иштиёқ, ғайрат ва ҳаяжон билан амалга оширилган ишларгина самара беради. Бу туйғулардан узоқлашмаслик керак. Қувват манбаи бўлган бу туйғулар билан “Муваффақиятга эришаман, бажараман, уддасидан чиқаман!”, десак бахтга эриша оламиз. Иштиёқ, бахт, куч-қувват, ғайратдир. Шунинг учун, «Мен ишлашни истайман, аммо вақтим йўқ. Ор-зуим бор, фақат куч-қувватим йўқ”, деган кишига ишонманг. Бошқа нарсаларга вақт топа олган инсоннинг бу гаплари, ўзини оқлаш учун айтилган баҳонадан бошқа нарса эмас. Инсон истаса бошқа нарсаларга вақт топгани каби, ишлашга ҳам вақт ва куч топа олади.

Иштиёқимизни сўндирадиган, ғайратимизни ўлдирадиган туйғу ёки бирор воқеълик бўлса, уларни дарҳол бартараф этиб, шавқ ва ғайратни уйғотувчи фикр ва китобларга эътибор қаратмоғимиз керак. Бажараётган ишимиз ва зиммамизга юклатилган вазифанинг буюклигини ҳис қила олсак, биздаги ғайрат туйғуларини уйғотишга уларнинг ўзи кифоя бўлади.

Биз эришадиган маънавий, бебаҳо фойда бизни қуёш чиқмасдан уйғотмоғи, ўрни келса бизни кечгача ишлашга ундамоғи лозим. Биз бузғунчиликучун эмас, бунёдкорлик учун дунёга келганмиз. Биз адоват, гина-кудурат, душманлик ва ёмонлик учун эмас, севги, биродарлик ва яхшилик учун туғилганмиз.

Мавжудлигимизнинг ўзи бизни ғайратга келтириши етарли эмасми? Бу туйғулар билан ҳаракат қилганимиздагина, ўқиган китобларимиздан, бажарган иш ва дарслардан, зиммамизга юклатилган вазифадан завқ оламиз. Шавқ ва ғайрат билан унга интиламиз. Иш ва вазифамизни юксаклиги бизни бир қолипга тушиб ва беэътибор бўлиб қолишдан қутқаради. Сўнгги нафасимизгача шавқ, ғайрат ва ҳаяжон билан тўлиб-тошиб яшашга ёрдам беради.

ДИҚҚАТ БИЛАН ЁНДАШИШ

Инсон ишга ўзини бағишлаган, диққат-эътиборини қаратган ва албатта, туйғуларини ҳам шунга ёрдамчи қилган даражада муваффақиятга эришади.

Инсон бутун вужуди билан ишга киришиши, гуё борлиғи шу ишга айланиши керак. Бу омил жисмоний фаолиятларда бўлгани каби ақлий фаолиятларда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Муваффақиятсизликнинг энг асосий сабабларидан бири, инсонни ўз ишига сидқидилдан ёндашмагани, эринчоқлик, лоқайдлик руҳиятида қарашидир. Ҳар бир ишимизда жанг май-донида сергак турган аскар каби диққат-эътиборли бўлишимиз, диққат ва талабчанлик самарали ишнинг асоси эканини унутмаслигимиз керак. Эҳтимол, бухусусиятлар бизда кучсиздир, турли қийинчилик, ғам-ташвиш ва изтироблар ақлимизни чалғитиши мумкин. Бир-бирига зид хоҳиш-истаклар вақти-вақти билан бизни аниқ бир қарорга келишимизга ҳалақит бериши мумкин. Бироқ инсон ақли бу тўсиқларнинг барчасини енга оладиган куч эканини унутмайлик. Ақлда шундай улкан куч-қудрат борки, Уиллям Милтон айтганидек: “Ақл соғлом ва кескин равишда бир нуқтага юналтирилганда жуда даҳшатли қуролга айлана олади.

Ишимизни бошлаган пайтда, ҳамма нарсани унутиб, ақлимизни шу нуқтага юналтирсак, на зерикиш на-да зеҳнимизни банд қилиб турган ҳар хил бадбин хаёллар қолади. Балки бу бошидан қийин бўлиши мумкин, бирор ижобий натижага эриша олмасмиз. Бир маротаба, икки маротаба, ўн маротаба, йигирма карра, ҳатто эллик, юз маротаба муваффақиятсизликка учрармиз… Бундай муаммони бартараф этиш учун диққатни чалғитувчи сабаблардан имкон қадар узоқлашишга ҳаракат қилиш керак. Биз кўпинча, доҳий инсонлар истеъдодларининг туғма эканига ишонамиз. Аслида, бу фикр тўғри эмаслигини айтган машҳур руҳшунос олим Уиллям Жемес: “Асл фарқ доҳийларнинг мақсад ва ғоялари учун сарф этган ғайратларида ва зеҳнларининг барча имкониятини бир ерга жамлаб, аниқ бир нуқтага йўналтирганларидадир”, деган эди.

Ўзимизга ишонайлик ва вазифани шавқ билан зиммамизга олайлик. Доҳийларчалик бўлмаса-да, ўзимизда мавжуд имкониятларни энг юқори даражада бир нуқтага йўналтира олсак, ўқиётган китобимизни янада яхши тушунганимизни, ишимизни янада аълороқ бажарганимизни кўрамиз. Зеҳнимизнинг чархланиши учун шу нарса шартдир. Инсон ўзини нимага бағишласа, ўша нарса доирасида шаклланишини ёдимиздан чиқармайлик.

“Одамлар орасида” газетасидан