Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919)

Маҳмудхўжа Беҳбудий XX аср бўсағасидаги Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаракатчилигининг энг йирик намояндаси, янги давр ўзбек маданиятининг асосчисидир. Туркистон жадидларининг тан олинган раҳнамоси, мустақил жумҳурият ғоясининг яловбардори, янги мактаб ғоясининг назариётчиси ва амалиётчиси, ўзбек драматургиясини бошлаб берган биринчи драматург, театрчи, ношир, журналист. давоми…

Назар Эшонқул. Жан Пол Сартр

Жан Пол Сартр. Ёзувчи, файласуф, драматург. ХХ аср жаҳон адабиёти ва фалсафасининг йирик вакили, экзистенциализм назариётчиси ва доҳийси. 1964 йили Нобел мукофоти билан тақдирланган, аммо бу мукофотда сиёсий манфаатлар мавжуд дея воз кечган. «Бу даврда биронта француз интеллекти унга бас давоми…

Аҳмад Заки Валидий. Ўзбек уруғлари

Бугунги ўзбеклар, Шайбонийхон ўғилларининг ўзбеклари Мовароуннаҳр ва Хоразмга Жўжи улусининг бутун муассасалари ва ташкилотлари билан келган эдилар. Ҳатто ҳукуматда қабилаларнинг эгаллаган ўринлари ҳам кўпайганди. Ўзбеклар темурийларни енгар экан, ҳар ерда ўзларининг ташкилотларини ўрнатдилар. Шундай қилиб, Олтин Ўрданинг «ич эли» ҳисобланган давоми…

Ансориддин Иброҳимов. Бобур – арузшунос

Халқимизнинг улуғ фарзанди, шоир ва олим, атоқли давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) гўзал ғазал ва рубоийлар, “Бобурнома”, “Мубаййин” номли фиқҳга доир шеърий қўлланма ҳамда таржималардан ташқари, илмий асарлар ҳам яратган. Унинг ҳарб иши ва мусиқага оид асарлари ҳозирча топилмаган давоми…

Владимир Филатов — офтальмологиянинг ғурури

Тирик организм, унинг узвлари, яхлитлиги, тўқималари, ҳужайралари, яшаш  фаолияти ва вазифаларини ўрганадиган физиология фани нуқтаи назаридан қараганда эса, барча умуртқали ва баъзи умуртқасиз маҳлуқотлар сингари одам ҳам ёруғ оламни кўзлари орқали кўради. Бу жараён ташқи муҳитдаги нарсалардан қайтадиган ёки сочиладиган давоми…

Ҳамидхон Исломий. «Қутадғу билиг»да «Қарши» атамаси

Қаршининг ташкил топганига 2700 йил тўлиши муносабати билан ўтмиш тарихимизга оид ёзилган қўлёзмаларнинг баъзи саҳифаларини очиб кўришга тўғри келди. Қўлёзмаларда ёзилган ғоятда муҳим далиллар замондошлар эътиборидан четда қолмасин деган умидда, баъзи тарихий манбалардаги талқинлар ҳақида хабар бермоқ истагида қалам сурилди. давоми…

Назар Эшонқул. Адабиёт – тарбия воситасими?..

“Ҳа!”, адабиёт тарбия воситаси. Буни тан олмасликни мен адабий бодилик, деб тушунаман. Тўғри, адабиёт муаллим ёки ота-она каби бевосита тарбия билан шуғулланмайди, аммо у туйғуни, дидни, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги тасаввур чегарасини, кўнгил ва қалбни тарбиялайди. Шунинг учун у тарбия давоми…

Назар Эшонқул. Хулио Кортасар

Аргентиналик адиб, шоир. 1914 йили Брюсселда туғилган. Лотин Америкаси ёзувчилари ичида энг кўп шов-шувларга, баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ижодкор. 1951 йилдан бошлаб Парижда яшаган. «Фусункор реализм» услубининг ёрқин намояндаси, ХХ аср жаҳон адабиётида энг моҳир ҳикоя устаси деб тан олинган. Тақдир давоми…

Электр токини ҳавода ўйнатган ихтирочи

1856 йили Сербиянинг Смилянь шаҳрида дунёга келган Никола Тесла болалигидан ғайритабиий қобилиятга эга эди. Шу боис мактабни битиргач, отасининг норозилигига қарамай, Австриядаги Олий техника ўқув юртига ўқишга киради. Талабалик давридаёқ антиқа кашфиётлари билан кўпчиликнинг  назарига тушади. Йигирма саккиз ёшида эса давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. “Экстремизм” фақат диний бўладими? Дунёвий экстремизм нима?

“Диний илм” деймиз, “дунёвий илм” ҳам бор. “Сиёсат” деймиз, лекин бунда, негадир, “дунёвий сиёсат”ни тушунамиз, ваҳоланки, “диний сиёсат” ҳам бор, фақат, биз шу атамани ишлатмаймиз холос. Худди шу тушунчалар сингари, “диний экстремизм” бор бўлса, “дунёвий экстремизм” хам бор-да! Ахир, “экстремизм” давоми…