Нажмиддин Комилов. Аҳли камол корхонасининг комили (2005)

Низомиддин Амир Алишер Навоий ҳаётлиги давридаёқ ҳам одил давлат арбоби, ҳам улуғ шоир сифатида шуҳрат қозонган эди. Шоирнинг кўплаб ижодкор замондошлари буни фахрланиб тилга олганлар ва унга асарлар бағишлаб, нажиб инсоний хислатлари, саховату ҳиммати, фавқулодда нодир қобилиятини таъриф-тавсиф этганлар. Бу давоми…

Муҳаммад Ҳалим Ёрқин. Бобурми, Бабарми ё Бобир? (2005)

Ҳижрий қамарий 888 йили муҳаррам ойининг олтинчисида Фарғона шоҳи Умаршайх мирзо ҳарамида Қутлуқнигорхоним батнидан бир ўғил туғилди. «Тарихи Рашидий» муаллифи Мирзо Ҳайдар Дуғлотнинг ёзишича, «мутабаҳҳир олимлардан бири мавлоно Мир Марғилонийдан… от қўйиш илтимос қилинди ва у киши Заҳириддин Муҳаммад (мақоладаги давоми…

Иқбол Қўшшаева. Яраланган қалб

Ҳаётда нопоклик кўп, демоқчи эмасман. Ҳаёт бўлгандан кейин, бўлади-да… Мен фақат қордай оққушларни истайман. Имант Зиедонис Халққа унинг буюк фарзандлари орқали баҳо берадилар, деган эди Расул Ҳамзатов. Назаримда, шу буюк фарзандлар чеккан озорлари орқали ҳам шу халққа, унинг маданий меросига, давоми…

Елена Белякова. Шарбатга тўла мева ёки бемаза йўгурт

Жоржи Амаду ва Пауло Коэльо – бразил адабиётидаги икки даврнинг икки йирик намояндасидир. Бу машҳур бразил адибларининг асарлари дунёнинг деярли барча тилларига таржима қилинган. Уларнинг китоблари адади ўнлаб миллиондан ошади. Шундай бўлишига қарамасдан, бу иккала муаллиф ижодига тамоман қарама-қарши муносабат давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Қодирийнинг хизмати нимада?

Қодирий ўзбек халқининг энг севимли адибларидан бири. Ёзувчи ва унинг асарлари борасида қарийб бир асрдан буён жиддий фикр-мулоҳазалар билдирилади, қизғин баҳс-мунозаралар олиб борилади. Чунки унинг халқимиз маданияти ва адабиёти тарихида тутган ўрни бағоят сал­моқлидир. Адабиётшунос олим Умарали Норматовнинг “Қо­ди­рий мўъжизаси” давоми…

Валижон Қодиров, Акрамжон Ваҳобов. “Бобурнома”даги таърих — муаммолар муаммоси

“Бобурнома” аждодларимиз томонидан яратилган нодир асарлар сирасидаги дунёга машҳур битикдир. Бу асар Ғарбу Шарқда катта қизиқиш билан ўрганилган, ҳозир ҳам унга қизиқиш сусайгани йўқ. “Бобурнома”ни оммавий чоп этиш муаллифнинг авлодлари бўлмиш биз ўзбеклардан олдин Ғарб олимларига насиб бўлган. XIX аср давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Марсель Пруст прозаси

Француз адиби Марсель Пруст ижоди йигирманчи аср француз романчилиги таназзулга учраган бир пайтда, унинг тараққиёт жараёнида кескин ўзгаришларни белгилаб берди. Адиб асарлари, асосан, 1912-1922 йиллар оралиғида, яъни, бутун Европани ларзага келтирган Биринчи жаҳон уруши ва ундан кейинги ижтимоий-сиёсий оқибатларидан танг давоми…

Ботирхон Акрамов. “Сўз лавҳи”га битилган мўъжиза

Туркий тилдаги биринчи рубобий-лирик куллиёт “Хазойин ул-маоний”нинг иккинчи девони “Наводир уш-шабоб” таркибидаги 457 рақамли, анъанавий унвон-сарлавҳа остида: “Нун” ҳарфининг нозанинларининг нози- “Наводир”дин…” мухтасар таърифи берилган “ҳазажи мусаммани мақсур” (“мафоилўн мафоилўн мафоилўн мафоил”) баҳрида яратилган шоҳбайт шарҳи-талқини: Ёрур холинг хаёлидин оқарғон давоми…

Нормат Йўлдошев. Ёниқ қалб мунаққиди (2012)

Атоқли мунаққид Озод Шарафиддинов адабиётшунослик майдонига ўтган асрнинг эллигинчи йилларида кириб келди. Бу хусусда, улуғ ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг ушбу сўзларини эслаш жоиздир: “Озод Шарафиддинов адабиёт илмига, аниқроқ қилиб айтганда, адабий танқидчиликка ёниб кирди ва ҳозиргача мана шу фазилатни сақлаб қолди”. давоми…

Дилдора Турдиева. Лотин америкаси даҳоси

2007 йилда у 80 ёшга тўлди. Ўша йили Лотин Америкаси ва Испанияда «Маркес йили» деб эълон қилинди. «Ёлғизликнинг юз йили» романининг юбилей нашри эса 500 минг нусхада босилиб чиқди. Ҳаммаси бўлиб китоб 30 миллион нусхада чоп этилган. 2008 йилда унинг давоми…