Қуръони каримнинг Қозон босмаси

Баъзи манбааларда Волга (Идил) булғорлари Исломни милодий 922 йили қабул қилишган, дейилади. Аслида, динимиз бу ерларга аввалроқ кириб келган, бунгача ҳам қатор масжидлар ишлаб турган. Ислом дини ёйилиши баробарида Булғор мамлакатида Қуръони карим ва унинг тафсирлари ҳам пайдо бўла бошлайди. давоми…

Суйима Ғаниева. Эътиқод ва ирфоний қарашлар (2006)

Заҳириддин Муҳаммад Бобур воқеликни ниҳоятда нозик идрок этувчи, ҳис-ҳаяжон билан яшовчи, инсон руҳиятининг барча ҳолатларини илғаб олувчи, хотираси ўткир, мулоҳазалари чуқур, меҳри қайноқ, қаҳри қавий, таважжуҳ доираси бениҳоя кенг, виждонияти, орияти ғоят мустаҳкам сиймо бўлган. Бобурнинг Осиёдаги бошқа ҳукмдорлардан ижобий давоми…

Исмоил Бекжон. Муҳаббат фалсафаси

Мутафаккир шоирлар шеърларига ўз замонаси ва кейинги асрларда ҳам кўплаб шарҳлар битилган. Зеро, бундай мўъжаз, аммо олам-олам маъно ва сўз санъатининг турфа сирларини ўз бағрига олган асарлар мазмун-мағзини чақиш барча учун бир хил осон эмас. Шу боис, уларнинг кишини ўйлантирувчи давоми…

Амударё Каспий денгизига қуйилган…

“Аргументы и факты” газетаси яқинда Азов ва Каспий денгизларини канал орқали сув йўли билан боғлаш бўйича лойиҳа яратилганлиги ҳақида хабар берди. “Гидротехэкспертиза” марказининг маълум қилишича, бу канал Азов денгизидан бошланиб, Ставропол ва Краснодар вилоятлари, Қалмоғистон ва Доғистон ҳудудлари бўйлаб ўтиб, давоми…

Сарез кўли: хавфни бартараф этиш мумкинми?

Помирнинг Тоғли Бадахшон автоном вилояти ҳудудидаги юксак тоғлар бағрида жойлашган собиқ Усой қишлоғида 1911 йил 19 дан 20 февралга ўтар кечаси бўлган кучли зилзила туфайли Мурғоб водийси ёнбағирларида тарихда мисли кўрилмаган тоғ ўпирилиб, кўчиш рўй берди. Кўчки Мурғоб дарёсини бутунлай давоми…

Ойгул Суюндиқова. Шоиранинг қизи

«Қизим, сен менинг энг гўзал шеъримсан…»Марина ЦВЕТАЕВА Марина Цветаева нафақат рус адабиётининг, балки жаҳон адабиётининг ҳам йирик вакилидир. Шунинг учун ҳам унинг ҳаёти ва ижоди, қувончу изтироблари фақат бир даврга, бир миллатгагина тегишли эмас. “Қисматимда ғамларим гўзал…” деб ёзган ҳассос давоми…

Умарали Норматов. Мафтункор ишқ муждалари (2006)

«Дунёнинг сири», «Ғуломгардиш», «Қоғоз гуллар», «Саодат соҳили», «Ёзнинг ёлғиз ёдгори», «Кўнгил озодадур» каби ҳикоя, қиссалари; «Андиша», «Шоирона, дарвешона бир маъно», «Бобурнинг тушлари» сингари бадиалари ўтган аср охирги чораги миллий адабиётимиз тараққиётида муносиб ўрин эгаллайди. Бу асарлар шахс жумбоғи, инсон руҳиятидаги давоми…

Германияда Ислом: кеча ва бугун

Германияга Исломнинг кириб келиши Немислар ва мусулмонларнинг ўзаро алоқалари 1200 йил аввал бошланган. Турли манбаларга кўра, қирол Карл 797 ёки 801 йили аббосийлар билан дипломатик алоқаларни ўрнатган. Келишувга кўра, икки давлатда яшовчи кам сонли мусулмон ва насоролар учун дин эркинлиги давоми…

Зуҳра Мамадалиева. Мунда рамзедур дақиқ…

(“Сабъаи сайёр” достонидаги ҳикоятлар ва “Лисон ут-тайр”даги водийлар образлари орасидаги боғлиқлик) Алишер Навоийнинг “Сабъаи сайёр” асари “Хамса” таркибига кирувчи учинчи достон бўлиб, 1484 йилда ёзиб тугатилган. Навоий унинг муқадимасида бир куни тушида етти ғаройиб гумбазни кўрганлигини, унинг ҳар бири ўзгача давоми…

Дилором Алимова. Ўзликни англаш машаққатлари (2005)

ХХ аср бошларида Туркистонда жадидчилик номи билан машҳур бўлган «ижтимоий-маънавий юксалиш»ни ҳақли суратда буюк француз инқилобини тайёрлаган ХVIII аср Европасидаги маърифатпарварлик ҳаракатига тенглаштириш мумкин. Қолаверса, ХХ аср тонги Туркистонда шунчаки маънавий уйғониш даври бўлибгина қолмай, балки зиёлиларнинг мамлакат ва халқ давоми…