Калкулятордан тезроқ мўъжиза

Миямизнинг ҳеч бир имконияти мўъжиза-ҳисоблагичлардек ажойиб ва сирли эмас Истеъдод имконсизликдан устун Томошалар залида чироқ ёнди. Саҳнага тим қора костюм кийган, на цирк артисти, на конференсье ва на машҳур қўшиқчини эслатадиган киши чиқиб келди. Қўлида бундай жойларда кўриш унчалик одат давоми…

Одил Алимов. Илк туркий тилда битилган пайғамбарлар тарихи

Ўрта аср шарқ адабиётида пайғамбарлар, умуман олганда, буюк шахслар ҳақида асар битиш анъана шаклини олган. Бу соҳадаги илк намуналар араб адабиётига оид. 10-11 асрларда Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарийнинг «Тарих-ур-расул ва-л-мулук» («Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи») номли китоби шу турга оид энг давоми…

Зилзилани олдиндан хабар бериш мумкинми?

Охирги йиллар ичида Покистон, Индонезия, Туркия, Перу, Чили ва Гаитида содир бўлган ер қимирлашлари натижасида минглаб кишилар ҳаётдан кўз юмди. Камида шунча киши бошпанасиз қолди. Геологик нуқтаи назардан нотинч Ҳимолай тоғ тизмаси келажакда яна ҳам кучлироқ зилзилаларни келтириб чиқариш эҳтимоли давоми…

Исмоил Бекжон. Навоий яратган куй

Хондамир, Восифий, Бобур каби муаллифлар ҳазрат Алишер Навоийнинг мусиқадаги илмий ва амалий фаолияти, яъни рисола битиб, ўзи ҳам кўпгина куйлар басталагани, ижрочилик маҳорати ҳамда ёш созандаларга мураббий-устоз бўлгани ҳақида қимматли маълумот берганлар. Бироқ улар ичида Алишер Навоий басталаган куйлардан ҳеч давоми…

Пиримқул Қодиров. Авлодларга аталган буюк кашфиёт

Она-Ватанни босқинчилар асоратидан озод қилиш, халқни мустамлака зулмидан қутқариш йўлидаги курашлар, бу борадаги қаҳрамонликлар тарих саҳифасидан, халқ хотирасидан асло ўчмайди. Соҳибқирон Амир Темур қадимий Ватанимиз Турон — Туркистонни чингизийлар империясининг бир ярим аср давом этган жабру зулмидан халос қилиш учун давоми…

Келажак ёқилғиси: ерости бойликларидан сув ўтларигача

Бугун машина ҳайдовчиси кутилмаганда бензин тугаб қолишидан у қадар ҳам чўчимайди. Сабаби, ёқилғи қуйиш шахобчаларини топиш унчалик муаммо эмас. Шундай бўлса-да, ҳайдовчилар яқингинасида отини ўйнатиб кетаётган чавандозга бир жиҳатдан ҳавас қилиши табиий. Сабаби, жониворга бир ғарам ўт ёки ем бериш давоми…

Пулицер очган Америка

Анъанавий матбуотнинг муайян маънода “нонини яримта қилган” “сариқ матбуот” қандай юзага келганига ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Бугун Нью-Йорк остонасида савлат тўкиб турган машҳур “Озодлик” ҳайкали ҳомийси айнан газета эканидан бохабармисиз? Колумбия университетидаги журналистлар тайёрловчи номдор марказ ҳақида биласизми? Адабиёт, драма, матбуот, давоми…

Алишер Отабоев. Ҳаёт яшаб ўтиш учун берилган

Бир улуғ одам «Дунёда икки нарса абадий қолади: дононинг сўзи-ю ботирнинг иши», деган эди. Инсоният тарихида доно сўзлар айтган донишмандлар ҳам, унутилмас мардликлар кўрсатган ботирлар ҳам сон-саноқсиз. Улар бутун башариятнинг фарзандлари, башарият юлдузларидир. Мазкур рукнимизни ўтган йили тарихда ўчмас излар давоми…

Тунда кўриш техникаси

Инсон кўзининг бошқа сезги аъзолари каби имкониятлари чегараланган бўлиб, белгиланган тўлқин узунликлари оралиғидаги нурларнигина кўра олади. Бу чегарани кенгайтиришнинг иложи борми? Нега ҳамма нурларни кўролмаймиз? Инфрақизил нурларни кўрсатувчи техник воситалар қандай ишлайди? Уларнинг вазифаси нималардан иборат? Ўйлаймизки, бу каби қатор давоми…

Зоҳиджон Холов. Қисқа ҳикоялар қироли

Жаҳон адабиёти – битмас-туганмас хазина. Ундан фойдаланиш, бойликларини ўзлаштириш – юксак фазилат. Йиллар ўтгани сари бу ноёб хазинанинг салмоғи ошиб, осори-атиқалари кўпайиб бораверади. Машҳур америкалик ҳикоянавис адиб О’Ҳенрининг ижодиёти ана шу хазинада алоҳида фусун ва тароватга эгадир. Унинг фавқуллода ноёб давоми…