Мансурхон Тоиров. Қора туя ҳикмати

Сени топмоқ басе мушкилдурур, топмаслиғ осонким, Эрур пайдолиғинг пинҳон, вале пинҳонлиғинг пайдо. Алишер НАВОИЙ. “Зиҳе ҳуснунг зуҳуридин…”   Қути ўчиб шунда қўрқувдан, Барча энур Тангрини таниб Ва осийлар қулар юзтубан Ловуллаган ўтга чулғаниб. Александр ПУШКИН. “Қуръондан иқтибос” “Дўл тоғи ва давоми…

Абдуғафур Расулов. Мангуликка дахлдор

Антон Павлович Чехов, худо умр берса, 2010 йилда юз элликка тўлган бўларди. Умри қисқа экан: қирқ тўрт ёшида вафот этди. Йигирма олти йилгина ижод қилди. У 1878 йилда чоп этилган илк асарларидан бири “Ниначи”га “Ўспирин қария” деган тахаллус қўйди. Ёзувчи давоми…

Рустам Мирзаев. Машҳур қадамжолар бўйлаб

Жаҳонгашталик, саёҳатга ташналик, турли манзиллар оғушига талпиниш азал-азалдан инсоният қон-қонига сингиб кетган. Ибтидоий даврда ҳам қабилалар мўл ризқ-рўз илинжида замин бўйлаб кўчиб юрган. Асрлар мобайнида одамлару миллатлар ва элатларнинг ялпи юриши, кўчиши ва янги ўлкаларга жойлашиши даври ўтроқ турмуш тарзи давоми…

Пётр Фалёв. Қримтатар зиёлилари мафкурасига доир

Туркийшунос олим Пётр Александрович Фалёв (1888-1922)нинг асарлари ҳақида маълумот кўп эмас. Унинг “Қримтатар зиёлиларининг мафкурасига доир” деб номланган рисоласи (у П.А.Фалёв асарлари библиографиясига кирмаган, фанга номаълум ҳисобланади) ва 1922 йилда босмадан чиққан “Туркий халқларнинг сўз санъати ва лаҳжаларига кириш” номли давоми…

Эсонғали Равшанов. Чўлпон

Шарқ шоирлари “тахаллус”, қозоқларда “бурканчик, лақаб от”, руслар “псевдоним” дейдиган, турли халқларда турлича аталадиган адабий атама бор. Гап отда эмас, зотда, деганларидай, мазкур атаманинг келиб чиқиш сабаблари ва тарихи узоқ ҳамда баҳсталаб. Баҳсталаблиги боисидан ҳам у қизиқ. Шарқда шеър ёзиш давоми…

Муҳаммад Хайруллаев. Миртемир домлани қўмсаб

“Қандоқ яхши” Миртемир акани ўзларига устоз деб билган катта-кичик ёшдаги шогирдлари нафақат Тошкентда, бутун республикамизда анчагина бор. Шунинг учун ҳам отахон шоирни кўпчилик “домла” деб атарди. Миртемир ака китобхонлар билан учрашиш учун, таклифларга биноан, вилоятларга кўп ҳолларда бир гуруҳ шогирдлари давоми…

Ўрозбой Абдураҳмонов. Орол: оппоқ девор олдида…

Оқ қамиш, ҳов, оқ қамиш, Қурима сув ичида. Сендек бўлиб турибман мен, Кўк тайғоқнинг устида… Кунхўжа, XVIII аср Мўйноқ шаҳрини кезган кишининг шаҳар ҳақидаги тушунчаси ўзгаради. Чунки, бу ерда шаҳар тушунчасига тааллуқли барча нарсалар бор: бозор, аэропорт, икки томонга йўл давоми…

Михаил Таранов. Тирик сайёра

“Ер – жонли мавжудот”, деган эди машҳур ёзувчи Артур Конан Дойл. Ёзувчининг “Ер фарёди” номли илмий-фантастик романи қаҳрамони профессор Челенжер шундай дейди: “Ўсимликлар, жониворлар – Ер жисмининг юнглари, вулқонлар иссиқлик нуқталари, сув қуйилиш, чиқиш жойлари – Ер нафаси эканлиги шубҳасиздир”. давоми…

Жаъфар Холмўминов. Жалолиддин Румий ва ғарб адабиёти

Ҳамиша афсонавий бўлиб келган Шарқ ўз адабиёти ва санъати билан ҳам Европа халқларини мафтун этганлиги сир эмас. Шарқ адабиётининг даҳолари – Рудакий, Фирдавсий, Ибн Сино, Хайём, Низомий, Аттор, Румий, Саъдий, Ҳофиз, Жомий, Навоий, Бобур ва Бедилнинг инсонпарвар ва ҳаётсеварлик ғоялари давоми…

Наим Каримов. Худойберган Девонов

Ўрта Осиёга фотографиянинг кириб келиши Бундан бир неча йил муқаддам Ўзбекистон тарихи давлат музейида Шарқ-ни Европа учун кашф этиш иштиёқида Ўрта Осиёга фотоаппарат билан келган француз сайёҳи ва фотографи Поль Надарнинг кўргазмаси бўлиб ўтган эди. Ростини айтсам, бу кўргазмадан кўп давоми…