Ёқубжон Хўжамбердиев. Содиқ дўст ёди

Мирпўлат Мирзо шеърияти, публицистикаси, ва таржималари ҳақида адабиётшунос олимларимиз, унинг мухлислари томонидан кўпгина мақолалар битилган. Унинг ҳаёт, муҳаббат, дунё сир-синоатлари қаршисидаги чуқур ўйларга тўла  дилхуш оҳанглар таратувчи шеърлари, ўқиган киши хаёлларини алғов-далғов қилувчи турли мавзулардаги очерклари, Мухтор Авезов, Аҳмад Заки давоми…

Ҳамиджон Ҳомидий. Маърифатни олқишлаб…

Машҳур давлат арбоби, жаҳонгашта файласуф адиб, маърифат яловбардори, форс ва араб тилида баробар ижод қилиб, шеърлар девони тартиб берган серқирра ижодкор Носир Хисрав Тожикистоннинг  Қубодиён туманида (1004) туғилиб, Балх, Тус, Нишопур мадрасаларида ўқиган. Замонасидаги диний, дунёвий билимларни мукаммал эгаллаган олим давоми…

Гога Ҳидоятов. Отамнинг ёрқин сиймоси (1990)

Отам оламдан кўз юмганига ўттиз йил бўлди, бироқ мен ҳамон биз бирга бўлганимиз ўша кунлар ёди билан яшайман. У маним учун ҳалоллик ва садоқат билан халққа хизмат қилишнинг ҳамишалик ёрқин намунасидир. Ўз навбатида халқимиз уни меҳр ва ихлос туйғуларига чулғади. давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Истиқлол даври ўзбек адабиёти ҳақида икки оғиз сўз

Истиқлол даври ўзбек адабиёти мавжуд ва у ўзига хос кўнгил адабиётидир. Уни йўқ санайдиганлар ёки бир жойда депсиняпти, дейдиганлар  (бундай қарашга ҳақлари бор, албатта!) ё бу давр адабиёти билан яхши таниш эмас ёки адабиётнинг “яшаш” қонуниятларини керагича билишмайди. Бугунги адабиётдан давоми…

Регимантас Адомайтис: “Тихонов Штирлицни жуда ёмон ўйнаган…”

Кино санъати мухлислари литвалик машҳур кино ва театр актёри Регимантас Адомайтисни яхши билишади. Унинг саҳна ижоди Вильнюс университети талабалар театридан бошланиб, кейинчалик Капсукас,  Вильнюс драма, Литва Давлат академик драма  театрларида давом этади. Дастлабки роллари билан томошабинлар меҳрини қозона олган Регимантас давоми…

Масъуд Абдуллаев. Отамнинг қабри қаерда? (1991)

1937 йилнинг 31 декабри хонадонимизда бир умрлик ўчмас армон қолдирди. У кун дадамиз билан видолашув куни бўлади деб сира ўйламаган эдим. Дадамнинг биз билан хайрлашаётиб: «Менда ҳеч бир айб йўқ. Худо хоҳласа, тез кунда дийдор кўришамиз», деганлари ҳали-ҳануз қулоғим тагидан давоми…

Шуҳрат Ориф. Ҳар бир кун – ўзгармоқ учун янги имкон

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шуҳрат Орифнинг “Шом товуши” номли китоби чоп этилди. Янги тўпламда лирик қатралар, фалсафий фикрлар ҳамда ҳаётий кузатувлар жамланган. Китобни ўқиган адабиёт муҳиблари ўз йўлига эга шоир дея эътироф этилган муаллифни ҳаёт долғаларида тобланган файласуф ўлароқ давоми…

Амриддин Бердимуродов. Амир Темур битиги (1991)

Эрмитажда ватанимизнинг қадимий тарихи, маданияти ва амалий санъатига оид кўплаб осори атиқалар сақланади. Нафис санъат асарларию ҳайкаллар, тангаю суратлар, битиктошлар тарзида етиб келган айни меросда буюк боболаримизнинг нозик дид ва иқтидорлари, эътиқод ҳамда тафаккурлари муҳрланиб қолган. Шулардан бири диёримизнинг темурийлар давоми…

Шуҳрат Ризаев. Халқдин ёрлиқ истарман… (1990)

Тарихимизнинг гувоҳлик беришича, XX асрнинг бошларида — инқилобга қадар ва ундан кейинги дастлабки йилларда Туркистонда юздан ортиқ шоиру адиб ижод этган. Бу рўйхатнинг аввалида Қодирий, Чўлпон, Беҳбудий, Фитрат, Авлоний, Ҳамза, Нозимахоним, Сидқий Хондайлиқий, Сўфизода… қатори самарқандлик шоир Сиддиқий-Ажзий ҳам туради. давоми…

Баҳодир Раҳмонов. Есенин бўлиб гапирмоқ бахти

Талант қуёшга ўхшайди. Демак, унинг нури барчага баробар. Мана шу баробарлик эса эзгуликни туғдиради. Дунёда миллатлар ва турли тиллар мавжуд экан, адабиёт осмонида чарақлаб турган қуёш нурларини кўнгил оламига олиб кирмоқлик ҳам чинакам бир фидоийликдир. Голубая да веселая страна. Честь давоми…