Қўлга тушганини эмас, обдон танлаб — саралаб ўқинг. Дид ва тафаккурингизни тарбияланг. Тургенев
Қўлга тушганини эмас, обдон танлаб — саралаб ўқинг. Дид ва тафаккурингизни тарбияланг.Тургенев
Қўлга тушганини эмас, обдон танлаб — саралаб ўқинг. Дид ва тафаккурингизни тарбияланг.Тургенев
Бобокалонларимиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак.Леббок
Сизни ўйлашга мажбур этадиган китобларгина энг нафли китоблардир.Паркер
Ҳақиқий билим орттирмоқ учун одам яхши китобларни, яъни яхши, ақлли кишилар ва чинакам донишмандлар ёзган китобларни танламоғи лозим.Чэннинг
Ҳамма нарсани ўқийвериш ярамайди, дилда туғилган саволларга жавоб бера оладиган китобларнигина ўқиш керак.Лев Толстой
Вақт борида шоҳ асарларни ўқиб қолинг, акс ҳолда, бунга улгурмайсиз!Торо
Модомики, ҳаёт жуда қисқа, бўш вақт эса жуда оз экан, биз уни саёз китобларни ўқишга исроф этмаслигимиз керак.Рескин
Ҳеч қачон маънисиз китобларни ўқиманг.Эмерсон
Ўқинг ва ўрганинг. Жиддий китобларни ўқинг. Қолганини ҳаётнинг ўзи тушунтириб беради.Достоевский
Худди ярамас ошналар сингари бўлмағур китоблар ҳам бизни йўлдан уриши мумкин.Филдинг