Ҳасан Басрий ва Робия Адавия ҳикояти

Басра шайхи Ҳасан Басрий Робия ҳузурига борди ва деди: – Эй Аллоҳ ишқида ягона! Ҳеч кимга айтмаган, ҳеч кимдан эшитмаган ва ўзингдан кечган ва ўзингга нурдай аён бўлган сирларингдан менга айт, мен шунинг шавқида ҳузурингга келдим. Робия деди: – Эй, давоми…

Янги келган муриднинг олтинни шайхдан яширгани

Янги келган муриднинг озгина олтини бор эди, уни ўз шайхидан яширмоқчи бўлди. Шайх буни билди ва ҳеч нарса демади. Мурид ҳамон олтинни яширин сақлаб юрарди. Мурид ўз пири раҳбарлигида сафар қилиб йўлга чиқдилар. Олдиларидан қоп-қора зулмат қоплаган водий чиқди ва давоми…

Покдин инсон ҳикояти

Бир покдин одам деди: – Бир тўда табдиркор одамлар бир кишини назъ жон таслим қилиш пайтида юзини қиблага бурдилар. Бироқенди кеч эди. Бу бехабар одамни олдинроқ юзини буриш керак эди. Қуриётган шохни олиб экишдан фойда йўқ. Ўлаётганда юзни буришдан ҳам давоми…

Девона билан қулдор бойнинг намоз пайтидаги суҳбати

Бир бой намоз пайтида Аллоҳга илтижо қилиб дер эди: – Эй Аллоҳ, раҳм эт менга, ишимни осон қил. Бу сўзни ёнида турган бир девона эшитди. Девона унга қараб деди: – Сен Аллоҳдан раҳмат тилама! Сен такаббур ва ноз билан жаҳонга давоми…

Исо ва иблис ҳикояти

Марям ўғли Исо ярим ғиштни боши остига қўйиб ухлаб ётарди. Исо уйғониб кўзини очса, лаъин Иблис боши устида турарди. Деди: – Эй малъун, нега бу ерда турибсан? Иблис деди: – Ғиштимни бошингнинг остига қўйибсан. Дунёнинг барчаси менинг ерларим, демак, бу давоми…

Бир кишининг Молики Динордан савол сўрагани ҳикояти

Бир азиз киши Молики Динорга айтди: – Ўз аҳволимдан бехабарман, сенинг аҳволинг қандай? Молики Динор деди: – Аллоҳнинг дастурхонидан нон ейман, кейин эса шайтон фармонларини бажараман. Ул азиз деди: – Дев сени йўлдан оздирибди, аммо «Лоҳавл» (лоҳавло вало қуввату ишо давоми…

Бир кишининг иблисдан шикояти

Бир ғофил — маърифатсиз одам бир дарвеш олдида Иблисдан ўпкалаб (шикоят қилиб) гапирди. Дедики: – Иблис мени васвасага солиб йўлдан оздиради. найранг ва шумлик билан менинг ниятимни бузади. Дарвеш деди: – Эй азиз ўғлон, Иблис бундан олдин ҳам бор эди, давоми…

Икки тулки ҳикояти

Икки тулки бир-бири билан яқинлашиб, қўшиддилар, бас, жуфтлашиб ишрат қилдилар. Бир подшо овга чиқиб чўлда итларини югуртирди. Бул икки тулкини бир-биридан жудо қилди. Модаси наридан сўрарди: – Эй тешик изловчи, айт, биз яна қаерда бир-биримизга етишамиз? Нар деди: – Агар давоми…

Жанда кийган одам ва подшо ҳикояти

Бир жанда кийган одам йўлда кетаётган эди. Тўсатдан уни подшоҳ кўриб қолди. Шоҳ деди:– Эй жандапўш, ким яхши – менми, ё сен?Жанда кийган пир деди: – Эй бехабар, жим бўлгин. Агарчи биз дарвешлар учун ўзини мақгаш раю эмасдир. Чунки ўзини давоми…

Аббоса ва унинг кофир нафс ҳақидаги сўзи

Бир кеча Аббоса суҳбатдошларига мурожаат қилиб деди: -Эй ҳозир бўлганлар, агар бу жаҳон кофирлар билан тўлса ва ўшанда кофирлар сидқу сафо юзидан имонни қабул қилсалар ишонмоқ мумкин. Дарҳақиқат, бунинг тасдиғи шуки, минглаб пайғамбарлар одамларни имонга даъват этдилар, одамлар уларга эргашдилар. давоми…