Ёш болалар тош билан урадиган девона ҳикояти

Бир юрак-бағри эзилган девона бор эди. Чунки кўчада юрса, ёш болалар орқасидан тош отиб урардилар. Охир бир ҳаммомнинг гулханхонасига бориб, бир бурчакда дарича остида ўтирди. Бирдан ҳавони булут қоплаб, дўл ёғди ва дўл дарчадан кириб девона бошига урилди. Хона қоронғи давоми…

Бир кишининг қўшни эшагини сўраб олгани ҳикояти

Коризда ишловчи бир камбағал одам бор эди. У буғдойини тегирмонга олиб бориб, ун қилиб келиш учун қўшнисининг эшагини сўраб олди. Тегирмонга боргандан кейин юкни тушириб, эшакни ташқарида қолдирди, ўзи эса кеч бўлгач ухлаб қолди.Шу пайт бўри келиб эшакни еб кетди. давоми…

Ҳиндистон шоҳининг Маҳмуд Ғазнавий қўлига асир тушгани

Ҳиндларнинг қари бир подшолари бор эди. Султон Маҳмуд билан жангда асир тушди. Уни банди қилиб Маҳмуд олдига келтирдилар. Султон уни афв этди ва ҳиндлар шоҳи мусулмон динини қабул қилди. Мусулмончиликда Аллоҳни яқиндан таний бошлади, икки оламдан кечиб, Аллоҳ ёдида ибодатлар давоми…

Бойўғли ва қуёш ҳикояти

Ажойиб гапни эшитинг-а! Бойўғли дермишки: – Эй бехабар, мен бу қуёш билан ойни на қилай? Тутилганда қораядиган, ботганида қоронғи бўладиган, юзи сарғайган, мотам кийимини кийган, доимо порлаб турмайдйган, дарбадар кезадиган офтобнинг кераги йўқ. Унинг ўзи бошқалардан кўра ҳаққа ташнароқ, шафақпайтида давоми…

Бир дарвешнинг Иброҳим Адҳам қошида фақирликдан шикоят қилгани

Бир дарвеш ўзининг камбағал, бенаволигидан шикоят қилиб юрарди. Иброҳим Адҳам унга қараб деди: – Эй ўғил, фақрни жуда арзон қўлга киритгансан, шекилли? Дарвеш деди: – Бу сўзни беҳуда айтаяпсан. Киши дарвешлик (камбағаллик)ни ҳам сотиб оладими, уялмайсанми шундай дейишга? Иброҳим Адҳам давоми…

Зуннун Мисрийнинг ямоқ мураққаъ кийган қирқ дарвешни кўргани

Шайх Зуннун деди: – Биёбонда ёлғиз Аллоҳга таваккул қилиб кетаётгандим, йўлда бир жойда жон берган қирқта мураққаъ кийган эрларни кўриб қолдим. Бу ҳолни кўриб ҳаяжондан эс-ҳушимни йўқотдим, бутун вужудим оловда ёнаётгандай ўртанардим. Охир дедим: «Эй Аллоҳ, бу қандай иш, ишқ давоми…

Туркистон пирининг ҳикояти

Туркистон пири гап-сўз олиб деди: – Мен икки нарсани ҳаммадан яхши кўраман: бири чопқир отим бўлса, иккинчиси азиз фарзандимдир. Ўғлим лашкар сафида душманга қарши жанг қилмоқда. Агар шу азиз фарзандим ўлимини эшитсам, отимни ҳамма лашкарчиларга бағишлайман, токи ўғлим ўрнида жанг давоми…

Ўз шаҳрига қайтиб келаётган подшоҳ ҳикояти

Саёҳатга чиққан бир подшоҳ ўз шаҳрига қайтиб келди. Шаҳар халқи шоҳни иззату икром билан кутиб олиш учун шаҳарни безадилар. Ким қўлидан нима келса қиларди, уйида нима бўлса олиб чиқарди ва шаҳарни чиройли қилишга сарфларди. Аммо зиндон аҳлида ҳеч вақо йўқ давоми…

Бойўғли ва унинг сўзлари

Бир кеча Бойўғли ўзига ўзи деди: «Қуёш нурига бир нафас ҳам тоқат қилолмайман. Бутун умрим давомида юз азобу чорасизликлар билан Қуёшга интиламан, токи унинг нурига ғарқ бўлиб, йўқолиб кетайин дейман. Ул даргоҳга етайин деб ою йиллар кўзимни боғлаб учаман».Кўзи ўткир давоми…

Бир кишининг Жунайд Бағдодийдан кўнгил хушлиги тўғрисида сўрагани

Бир киши Жунайд олдига келиб сўради: – Эй, Аллоҳга яқин одам, кишининг кўнгил хушлиги қачон ҳосил бўлади? Шайх Жунайд деди: – Аллоҳга етишган чоғда, токи подшо висолига етишиш муяссар бўлмас экан, киши бахтсизлик водийсида кезаверади. Қуёш шуъласига тоб беролмаган зарра давоми…