Қорақалпоқ мақоллари (87 та)

• Туяга ноз қил десанг бир таноб ерни вайрон қилади. • Қўй кўрмаган қўй кўрса, қувиб-қувиб ўлдирар. • Туядай бўйи бору, тугмадай ақли йўқдан қўрқ. • “Арзончилик бўлса оламан”дан, “қимматчилик бўлса сотаман”дан инсоф кетади. • Бегонанинг айби тез кўзга ташланади, давоми…

Кун ҳикмати 15: Бобур яхшилик ва ёмонлик ҳақида

Ҳар кимки вафо қилса вафо топгусидур, Ҳар кимки жафо қилса жафо топгусидур, Яхши киши ёмонлиғ кўрмагай ҳаргиз, Ҳар кимки ёмон бўлса жазо топгусидур! Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Ҳинд мақоллари (98 та)

• Бошқалардан устун бўлишимиз муҳим эмас. Асл муҳим бўлган нарса, кечаги ҳолимиздан устунлигимиздир. • Дўстингизни тез-тез зиёрат этинг, чунки устида юрилмаган йўллар тикан ва буталар билан қопланади. • Қувватига ишониб заифларни хор қилганнинг қуввати бошига бало бўлади. • Ўғирланган молни давоми…

Кун ҳикмати 12: Абу Али ибн Сино ўлим ҳақида

Қора тупроқ қаъридан тортиб, то Зуҳал чўққисигача бўлган дунёнинг ҳамма мушкул масалаларини ҳал қилдим. Мен ҳар қандай макр ва ҳийла тузоғидан қутилиб чиқа олдим-у, аммо ўлим тугунини еча олмадим. Абу Али ибн Сино  

Корейс мақоллари (108 та)

• Йўлбарси йўқ водийда қуёнлар ҳам — қирол. • Хотин ўзини урган эри билан ярашиб кетаверади, сулҳга чақирган қайнонасини эса кўролмайди. • Тирик кучук ўлик вазирдан афзал. • Бургут пашша тутмайди. • Пул билан ҳатто ит ҳам “жаноб Вов-вов”га айланади. давоми…

Кун ҳикмати 10: Маҳмудхўжа Беҳбудий маориф ҳақида

Сизларға васият қиламан. Маориф йўлида ишлайдурғон муаллимларнинг бошини силангизлар! Ўртадан нифоқни кўтарингиз! Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар! Маҳмудхўжа Беҳбудий

Дания мақоллари (60 та)

• Кичик балиқ ўлгунга қадар катта балиқ бўлишни умид қилади. • Ялтоқлик уни юта оладиганлар учун лаззатли луқмадир. • Мусибатдан сўнг ўгит бериш ўликка дори бериш билан баравардир. • Ваъдалар мамлакатида инсон очликдан ўлади. • Агар соқол куч белгиси бўлганида, давоми…