Кун ҳикмати 13: Абдулла Қаҳҳор адабиёт ҳақида
Адабиёт атомдан кучли, лекин унинг кучини ўтин ёришга сарф қилиш керак эмас. Абдулла Қаҳҳор
Адабиёт атомдан кучли, лекин унинг кучини ўтин ёришга сарф қилиш керак эмас. Абдулла Қаҳҳор
Қора тупроқ қаъридан тортиб, то Зуҳал чўққисигача бўлган дунёнинг ҳамма мушкул масалаларини ҳал қилдим. Мен ҳар қандай макр ва ҳийла тузоғидан қутилиб чиқа олдим-у, аммо ўлим тугунини еча олмадим. Абу Али ибн Сино
Жазолашдан кўра кечирмаклик мардликдир. Ожиз одам кечиролмайди. Афв этиш кучлилар фазилатидир. Маҳатма Ганди
Сизларға васият қиламан. Маориф йўлида ишлайдурғон муаллимларнинг бошини силангизлар! Ўртадан нифоқни кўтарингиз! Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар! Маҳмудхўжа Беҳбудий
Ҳеч нима қилмайдиган одамгина хато қилмайди, ҳолбуки унинг энг катта хатоси ҳам шудир. Лев Толстой
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш, Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш. Олтин қафас ичра гар қизил гул бутса, Булбулға тикондек ошён бўлмас эмиш. Алишер Навоий
Инсон токи ўзини майда гап, ўчакиш, жанжал, шикоят, норозилик, оҳу воҳлардан озод қилолмас экан, у ифлос ва пастлик табиатидан халос бўлолмайди. Абу Али ибн Сино
Одам тилга кириши учун икки йил кифоя, лекин тилини тийиб туришни ўрганиши учун олтмиш йил керак бўлади. Расул Ҳамзатов
Илоҳий қонун будир: модомики бирон бир қавм ўзининг ишларини Оллоҳ фармойиши асосида олиб бормас экан, ўзининг шахсий ҳаётини шараф, саодат ва фароғат, буюклик билан ҳамқадам билиб ўтказмас экан, тинчлик ва осойишталик ниятларини йўққа чиқаришга интилиб, кибр ва ғурур водийсига қадам давоми…
Бу жаҳолат хоҳишидурки, миллат фойдаси учун жонин қурбон қилмоққа лойиқ арслон каби йигитларимиз бутун миллатни ёдларидин чиқориб, истеъдод ва ғайратларини чойхона ва пивахоналарға сарф этмакдадурлар. Мунавварқори Абдурашидхонов