Фин мақоллари (139 та)

• Қонун кучсиз ерда разолат ҳукмрон. • Шим кийиб юрганларнинг ҳаммаси ҳам эркак эмас. • Дард югуриб келиб, эмаклаб кетади. • Бошингга мусибат тушса, маслаҳатчи кўпаяди. • Икки булбул бир шохда сайрамайди. • Ҳасад ва гумонлар саунада куйиб битади. • давоми…

Уйғур мақоллари (60 та)

• Ўзга юртни кўрмагунча, ўз юртингнинг гўзаллигини ҳис этолмайсан. • Душманинг сичқондек туюлса-да, сенда шернинг кучи бўлсин. • Сўз тош эмас, лекин бошни ёради. • Дангасанинг доим вақти йўқ. • Одам гулдан нозик, тошдан қаттиқ. • Лайлини кўриш учун Мажнуннинг давоми…

Удмурт мақоллари (136 та)

• Шамолсиз зарангнинг япроғи ҳам шитирламайди. • Сузағон сигир шохсиз бузоқ туғади. • Бўрини қўйга айлантириб бўлмайди. • Оқарган кўйлакни янги қилолмайсан. • Икки айиқ бир уяга сиғмайди. • Турна турнани доим топади. • Сўров учун юзга урмайдилар. • Қаерга давоми…

Туркман мақоллари (134 та)

• Кулиб гапирган эркакдан, кўз ёш билан сўзловчи аёлдан қўрқ. • Катта эшак кичик эшакка фақатгина эшакликдан дарс беради. • Айбдорнинг оловида айбсизлар ҳам ёнади. • Рост пиёда, ёлғон отда юради. • Ишинг яхши бўлмаса ҳам қаддингни тик тут. • давоми…

Тува мақоллари (64 та)

• Маҳмадоналик ― фойдасиз, камгаплик ― зарар эмас. • Изласанг ― топасан, истасанг ― эришасан. • Эртанинг мойидан бугуннинг чойи афзал. • Дангасаликдан ― мақтанчоқлик, очкўзликдан ― ўғрилик. • Иродасиз куч йўқ, тузсиз маза йўқ. • Тошган сувда балиқ бўлмайди, давоми…

Тожик мақоллари (52 та)

• Сайроқи қушлар йўқ боғда қурбақа ҳам булбулдек. • Дўсту душманингни уч ҳолатда сина: йўлда, мусибатда, касалликда. • Отни эшакхона боғлаб қўйсанг у ҳам ҳанграб юборади. • Душман билан курашишга кучинг етмаса, яхшиси, унинг кўзига кўринма. • Боланинг бойлиги — давоми…

Тибет мақоллари (15 та)

• Қанчалик оз юксакда учсанг, тушганингда шу қадар оз ранжийсан. • Душман қанча ақлли бўлса, у шунча хавфли. • Фақатгина идрок инсонни безай олади. • Бахт ва изтироб кўрмаган инсон қайғу ва хурсандликни билмайди. • Ютишдан олдин яхшилаб чайна, ишни давоми…

Португал мақоллари (31 та)

• Денгизга чўкиб ўлган эркаклардан кўра, қадаҳга чўкканлари кўп. • Аёлнинг кўз ёшлари ҳеч нарсага арзимасдир, лекин у кўп нарсаларни ифодалайди. • Дўстлари кўп одам қамоқда ўлмайди. • Чаён кўриб, илон эшитганида эди, далада заҳарланмаган ҳеч ким қолмасди. • Ижарага давоми…

Осетин мақоллари (249 та)

• Ўлим эшиклари ҳамма учун очиқ. • Тўқнинг кўнгли қўшиқ истайди. • Катта қалбнинг оғриғи ҳам катта бўлади. • Бошсизнинг ўрмонида тулки хўжайин. • Одамга доим нимадир етишмайди. • Дард дардни думида ташийди. • Чўнтак ночор бўлса ҳам қалб бой давоми…

Олтой мақоллари (59 та)

• Бўш идишнинг жаранги кўп, бўш калланинг гапи кўп. • Билағон яримта сўздан тушунади, нодон билмаса ҳам оғиз очаверади. • От қочса ушлаб келиш мумкин, айтилган сўзни қайтариб бўлмайди. • Меҳнатда айб йўқ. • Сенга қандай от олиб келишса, ўтир, давоми…


Мақолалар мундарижаси